← Назад
Решение #676674 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 280 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yangibozor sh.,Mustaqillik
ko’chasi 77-uy
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом
77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-14, факс: 0-(370 ) 983-30-16
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2202/2497-сонли иш
2023 йил 6 январь
4-1105-
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья
З.М.Эшмирзаев
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Б.С.Насировнинг котиблигида, тарафларсиз, Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Ўзбекистон Республикаси Ташқи
иқтисодий фаолият Миллий банки” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар “ZOIR NEVICH” фермер хўжалигига
нисбатан 142.857.140 сўм муддатли кредит қарздорлиги,
1.479.452,02 сўм муддатли фоиз қарздорлиги, 35.714.286 сўм
муддати ўтган асосий қарз тўлови, 9.547.221,38 сўм муддати
ўтган фоиз тўлови, жами 189.598.099,40 сўм ундириш,
ундирувни гаровдаги “ZOIR NEVICH” фермер хўжалигига
тегишли Тошкент вилояти, Паркент тумани, Невич МФЙ
ҳудудида жойлашган 2020 йил 9 июлдаги гаровга тақдим
қилинаётган
мол-мулкнинг
баҳоси
бўйича
келишув
далолатномасига кўра 625.000.000 сўмга баҳоланган дала
шийпонига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган 4-1105-2202/2497-сонли иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво
аризада
баён
этилишича,
“Ўзбекистон
Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки”
акциядорлик жамияти Тошкент вилоят филиали (бундан буён
матнда банк ёки даъвогар деб юритилади) ва “ZOIR NEVICH”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарз олувчи ёки
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 15 июлда
173/2020-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, ушбу
шартномага асосан банк томонидан қарз олувчига 36 ой
муддатга (6 ой имтиёзли давр билан) йиллик 21 фоиз тўлаш
шарти билан интенсив боғ учун суғориш асбоб-ускуналари
сотиб олиш ва ўрнатиш мақсадида 500.000.000 сўм кредит
ажратилиши ҳақида келишилган. Ушбу шартномага асосан
Банк томонидан қаз олувчига 500.000.000 сўм кредит
маблағи ажратилган.
Жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари
бузилиши,
яъни
кредит
маблағлари
ўз
вақтида
қайтарилмаслиги натижасида жавобгарни 2022 йил 20
ноябрь ҳолатига кредит шартномаси бўйича 142.857.140 сўм
муддатли кредит қарздорлиги, 1.479.452,02 сўм муддатли
фоиз қарздорлиги, 35.714.286 сўм муддати ўтган асосий қарз
тўлови ва 9.547.221,38 сўм муддати ўтган фоиз тўлови, жами
189.598.099,40 сўмни ташкил қилган.
Жавобгар томонидан кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни тўлаш мажбурияти бажарилмаган. Шу сабабли
даъвогар
Банк
манфаатида
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён
матнда Палата деб юритилади) даъво ариза билан судга
мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан
142.857.140
сўм муддатли кредит қарздорлиги,
1.479.452,02 сўм
муддатли фоиз қарздорлиги, 35.714.286 сўм муддати ўтган
асосий қарз тўлови, 9.547.221,38 сўм муддати ўтган фоиз
тўлови, жами 189.598.099,40 сўм ундиришни, ундирувни
гаровдаги “ZOIR NEVICH” фермер хўжалигига тегишли
Тошкент вилояти, Паркент тумани, Невич МФЙ ҳудудида
жойлашган 2020 йил 9 июлдаги гаровга тақдим қилинаётган
мол-мулкнинг баҳоси бўйича келишув далолатномасига кўра
625.000.000 сўмга баҳоланган дала шийпонига қаратишни
сўраган.
Даъвогар, жавобгар ва палата вакиллари суд мажлисида
ўз вакиллари иштирокини таъминламади.
Даъвогар ва жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган. Палата даъво
аризасида суд мажлисини палата вакиллари иштирокисиз
кўришни сўраган.
Суд даъвогар ва жавобгарни суд мажлиси вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлигини ҳамда
палата ишни иштирокисиз кўришни сўраганлигини инобатга
олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128ва 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз
кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида
2020 йил
15 июлда 173/2020-сонли кредит
шартномаси
имзоланган.
Жавобгарга
“Ўзбекистон
Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки”
акциядорлик жамияти Тошкент вилоят филиали томонидан
ушбу кредит шартномаси асосида 36 ой муддатга (6 ой
имтиёзли давр билан) йиллик 21 фоиз тўлаш шарти билан
интенсив боғ учун суғориш асбоб-ускуналари сотиб олиш ва
ўрнатиш мақсадида 500.000.000 сўм кредит ажратилиши
ҳақида келишилган. Ушбу шартномага асосан Банк
томонидан жавобгарга 500.000.000 сўм кредит маблағи
ажратилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига
мувофиқ,
мажбуриятлар
мажбурият
шартларига
ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит
шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра,
агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг
моҳиятидан
келиб
чиқмаса,
кредит
шартномаси
муносабатларига
нисбатан
ушбу
боб
1-параграфининг қоидалари қўлланади.
ФК 734-моддаси биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз
суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда
фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, 3-қисмида фоизлар
тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан
белгиланиши назарда тутилган.
Кредит
шартномасининг
3.4-банди
ва
кредитни
қайтариш жадвалига кўра кредит фойдаланиш муддати 36 ой
қилиб белгиланган.
Кредит шартномасининг 3.9-бандига кўра қарз олувчи
банк ҳисоб-китобига кўра ҳар ойнинг 3-кунидан кечиктирмай
муддатли қарз бўйича банк кредитидан фойдаланганлиги
учун йилига 21 фоиз миқдорда фоиз тўлайди.
Кредит шартномасининг 3.10-бандига кўра кредитни
қайтариш муддати бузилган ҳолларда қарз олувчи кечиккан
қарз учун 0,3 фоиз ҳар бир кунига лекин кредит суммасининг
50 фоизидан ошмаган ҳолда фоиз тўлайди.
Кредит шартномасининг 4.1-бандига
кўра, қарздор
кредит шартномасига илова қилинган кредит қайтариш
жадвалини бир марта ва бир кунга кечиктирган ҳолда ҳамда
учинчи бўлимдаги бирон-бир банди бузилганида банк ҳеч
қандай баҳс-мунозарасиз кредит шартномасини бекор
қилишга, кредит суммасини ва фоизларини муддатидан
олдин тўлиқ қарздорнинг ўзидан ва таъминот ҳисобидан
ундиршга ҳақли эканлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари
бузилиши,
яъни
кредит
маблағлари
ўз
вақтида
қайтарилмаслиги
натижасида
жавобгарни
кредит
шартномаси бўйича муддати ўтган асосий қарздорлиги
142.857.140 сўм муддатли кредит қарздорлиги, 1.479.452,02
сўм муддатли фоиз қарздорлиги, 35.714.286 сўм муддати
ўтган асосий қарз тўлови, 9.547.221,38 сўм муддати ўтган
фоиз тўлови, жами 189.598.099,40 сўмни ташкил қилган.
ФК
244-моддасига
кўра
агар
қонунчилик
ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни
бўлиббўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
ФК 735-моддасига кўра қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва
тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
ФК 736-моддасининг 2, 3-қисмига кўра агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш
назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича
фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин
тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган
тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини
тегишли
фоизлари
билан
бирга
муддатидан
олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик
суди
Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар
бажарилишини
таъминлаш
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг
айрим
масалалари ҳақида”ги 22.12.2006 йилдаги 13/150-сонли
Қарори 5-бандида кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар,
кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг
пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун,
ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган
тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини
қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари
бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгарнинг кредит
шартномасининг кредит ва унга ҳисобланган фоизларни
қайтариш жадвалига риоя этмасдан кредит ва унга
ҳисобланган
фоизларни
ўз
вақтида
тўламаганлиги,
жавобгарни кредит шартномаси бўйича 142.857.140 сўм
муддатли кредит қарздорлиги, 1.479.452,02 сўм муддатли
фоиз қарздорлиги, 35.714.286 сўм муддати ўтган асосий қарз
тўлови, 9.547.221,38 сўм муддати ўтган фоиз тўлови, жами
189.598.099,40 сўм кредит қарзи мавжудлиги исботини
топди.
Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвогарнинг жавобгар
ҳисобидан кредит қарзини ундириш ҳақидаги важларини
муҳокама қилиб, даъвогарнинг ушбу талаби асосли деган
тўхтамга келди ҳамда жавобгар кредит шартномаси бўйича
189.598.099,40 сўм кредит қарзи мавжудлигини инобатга
олиб, даъвони қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 142.857.140 сўм муддатли кредит қарздорлиги,
1.479.452,02 сўм муддатли фоиз қарздорлиги, 35.714.286 сўм
муддати ўтган асосий қарз тўлови, 9.547.221,38 сўм муддати
ўтган фоиз тўлови, жами 189.598.099,40 сўм кредит
қарздорлигини ундиришни лозим топди.
Шу билан бирга даъво аризасида ундирувни гаров
мулкига қаратиш талаби ҳам қўйилган.
Суд даъвогарнинг ундирувни гаровга қўйилган мулкка
қаратиш ҳақидаги талабини қуйидагиларга кўра асосли деб
ҳисоблайди.
ФК
280-моддасига
кўра,
гаровга
олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк
қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. ФК 281моддасига
мувофиқ,
ушбу
Кодекснинг
280-моддасига
мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни
мажбурий
равишда
реализация
қилиш
қонунчиликда
белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги
очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмида ундирувни
гаровга қўйилган мулкка қаратиш асослари белгиланган
бўлиб, унга мувофиқ гаровга олувчининг (кредитор)нинг
талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан
таъминланган кредит мажбуриятини ўзи жавобгаp бўлган
вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган
тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги
белгиланган.
2020
йил
15
июлдаги
173/2020-сонли
кредит
шартномасининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш
мақсадида тарафлар “Ўзбекистон Республикаси Ташқи
иқтисодий фаолият Миллий банки” акциядорлик жамияти
Тошкент вилояти филиали ва “ZOIR NEVICH” фермер
хўжалиги ўртасида 2020 йил 12 августда тузилиб, Тошкент
вилояти, Паркент туманидаги хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи нотариус А.Нарбаев томонидан тасдиқланган
ипотека шартномасига кўра “Ипотекага берувчи” “ZOIR
NEVICH” фермер хўжалиги кредит шартномасини ўз вақтида
бажарилишини таъминлаш мақсадида “Ипотекага олувчи”га
ўз балансидаги Тошкент вилояти, Паркент тумани, Невич
МФЙ
ҳудудида
жойлашган
дала
шийпони
(таркиби
куйидагилардан иборат ер майдони 1000 кв.м, лит 0001-2
қаватли дала шийпони майдони 91,00 квм, Лит 0002Бостирма майдони - 22,95 кв.м, Лит 0003-2 қаватли дала
шийпон майдони 91.00 кв.м, Лит 0004-Бостирма майдони
22.95 кв.м, умумий фойдали майдони 457.9 кв.м дан иборат,
қурилиш ости майдони 227,9 кв.м.) биносини гаровга қўйган,
ушбу мулкнинг қиймати тарафлар томонидан 2020 йил 9
июлда
тузилган
баҳолаш
далолатномасига
асосан
625.000.000 сўмга баҳоланган.
“Кредит
шартномаларидан
келиб
чиқадиган
мажбуриятлар
бажарилишини
таъминлаш
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг
айрим
масалалари ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22
декабрдаги 13/150-сонли қарорининг 23-бандида ундирувни
гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида
гаровдаги
мол-мулкнинг
номи,
жойлашган
жойи
кўрсатилиши лозимлиги, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким
ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш
баҳоси суд қарори билан белгиланмаслиги, ушбу мол-мулк
гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх
бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш
берилган.
Шу сабабли жавобгарнинг даъвогар олдидаги кредит
қарзи ундирувини гаровга қўйилган мулкка қаратиш
талабини суд асосли деб топиб, жавобгарни жами
189.598.099,40 сўм кредит қарзи ундирувини ZOIR NEVICH”
фермер хўжалигига тегишли бўлган “ZOIR NEVICH” фермер
хўжалиги балансидаги Тошкент вилояти, Паркент тумани,
Невич МФЙ ҳудудида жойлашган ер майдони 1000 кв.м (лит
0001-2 қаватли дала шийпони майдони 91,00 квм, Лит 0002Бостирма майдони - 22,95 кв.м, Лит 0003-2 қаватли дала
шийпон майдони 91.00 кв.м, Лит 0004-Бостирма майдони
22.95 кв.м, умумий фойдали майдони 457.9 кв.м, қурилиш
ости майдони 227,9 кв.м.дан иборат) кадастр рақами
11-09-08-03-03-0032 бўлган дала шийпонига қаратишни лозим
топди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра
иқтисодий
судларга
мулкий
хусусиятга
эга
даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат
божи ундирилади.
Даъво асосли деб топилганлиги боис ИПКнинг 118моддасига
асосан
барча
суд
харажатлари
асосий
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни, жавобгарлардан республика бюджетига
3.791.961,99 сўм давлат божи, даъвогар банк ҳисобига 24.000
сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 118, 128, 170, 176180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ZOIR NEVICH” фермер хўжалигидан даъвогар
“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият
Миллий банки” акциядорлик жамияти фойдасига 2020 йил
15 июлдаги 173/2020-сонли кредит шартномаси бўйича
142.857.140 сўм муддатли кредит қарздорлиги, 1.479.452,02
сўм муддатли фоиз қарздорлиги, 35.714.286 сўм муддати
ўтган асосий қарз тўлови, 9.547.221,38 сўм муддати ўтган
фоиз тўлови, жами 189.598.099,40 сўм ундирилсин.
Жавобгар “ZOIR NEVICH” фермер хўжалигининг жами
189.598.099,40 сўм кредит қарзи бўйича ундирув “ZOIR
NEVICH” фермер хўжалигига тегишли бўлган “ZOIR NEVICH”
фермер хўжалиги балансидаги Тошкент вилояти, Паркент
тумани, Невич МФЙ ҳудудида жойлашган ер майдони 1000
кв.м (лит 0001-2 қаватли дала шийпони майдони 91,00 квм,
Лит 0002-Бостирма майдони - 22,95 кв.м, Лит 0003-2 қаватли
дала шийпон майдони 91.00 кв.м, Лит 0004-Бостирма
майдони 22.95 кв.м, умумий фойдали майдони 457.9 кв.м,
қурилиш ости майдони 227,9 кв.м.дан иборат) кадастр рақами
11-09-08-03-03-0032 бўлган дала шийпонига қаратилсин.
Жавобгар “ZOIR NEVICH” фермер хўжалигидан:
- республика бюджетига 3.791.961,99 давлат божи;
- “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият
Миллий банки” акциядорлик жамияти фойдасига 24.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
З.М.Эшмирзаев