Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1404-2201/2782 Дата решения 06.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жомбой дон махсулотлари АЖ Ответчик / Подсудимый Мухайё ерлари фермер хўжалиги
Source ID 1004430 Claim ID 3098983 PDF Hash fc57024fd414fc82... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 466-моддаси ФКнинг 466 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жомбой тумани 2023 йил 6 январ 4-1404-2201/2782-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.К.Мажидов, ушбу кун даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХдан 4 357 940 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, АНИҚЛАДИ: Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) жавобгар ХХХ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогар ва жавобгар ўртасида имзоланган 2021 йил 27 сентябрдаги 376-сонли шартномага кўра 15,0 гектар ер майдонидан 48 тонна ғалла етиштириш режалаштирилганлиги, ушбу шартномага кўра жавобгар 1 250 кг жами 5 827 580 сўмлик уруғлик буғдойи олиб, 2022 йил ғалла ҳосили бўйича якуний ҳисоб китоб қилинганда жами 4 357 940 сўм қарздор бўлганлиги, бироқ тўламаганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 357 940 сўм асосий қарзни ундириб бериш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу холатда, суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, “Жомбой дон маҳсулотлари” АЖ (“Тайёрловчи”) ва “Мухайё ерлари” фермер хўжалиги (“Хўжалик”) ўртасида 2021 йил 27 сентябрда давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон харид қилиш бўйича 376-сонли контрактация шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1.-бандига асосан, “Хўжалик” “Тайёрловчи”га 2022 йил ҳосилидан 15,0 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган маҳсулотни, яъни 48 тонна (буғдой) (кейинги ўринларда Маҳсулот деб юритилади) топшириш мажбуриятини, “Тайёрловчи” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартноманинг 2.2.-бандига асосан “Хўжалик” “Тайёрловчи”га 2022 йил 1 августдан кечиктирмай шартномада белгиланган миқдорда ва ассортиментда тегишли сифатга эга бўлган Маҳсулот топшириш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаган ва натижада якуний ҳисоб-китоб бўйича 2022 йил ҳосили учун экишга олинган уруғлик дони ҳисобидан даъвогар олдида 4 357 940 сўм қарздор бўлиб қолган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 466-моддасига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт. Мазкур ҳолатда, суд, даъвогарнинг жавобгардан 4 357 940 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 357 940 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 4 357 940 сўм асосий қарзни ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 180, 186, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 4 357 940 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.К.Мажидов