Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5121 Дата решения 06.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Navoiy viloyati ichki ishlar boshqarmasi jazoni ijro etish bo`limi 12-son jazoni ijro etish koloniyasi Ответчик / Подсудимый SHARQ QURILISH SERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1010642 Claim ID 3015666 PDF Hash f3d199afcd080cd5... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
тисодий Процессуал кодексининг 131-моддаси тисодий Процессуал кодекси 131 code_article
онунининг 29-моддаси онуни 29 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 январь 4-2101-2202/5121-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, прокуратура даъвогар «ХХХ» манфаатини кўзлаб жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: прокуратура даъвогар «ХХХ» манфаатини кўзлаб “О” масъулияти чекланган жамиятига жавобгардан жами 1.043.469.772 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили даъвони қўллабқувватлаб, қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан қисман қарздорлик тўлаб берилганлигини. Шунинг учун медиатив келишув тузилганлигини ҳамда қолган қарздорликни ундириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабини тан олиб, қисман тўловлар амалга оширилганлигини, даъвогар билан медиатив келишув тузилганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 5 январь куни ҳамкорликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги 2-сонли шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, тарафлар колониянинг ишлаб чиқариш корхонасида махсус контингентни ижтимоий-фойдали меҳнат фаолиятига жалб қилган ҳолда саноат, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида ҳамкорликда иккала томон манфаатдорлиги асосида фаолият юритиш тўғрисида келишган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя этилмасдан даъвогар олдида 1.043.469.772 сўмлик қарздорлик қарздорлик ўз вақтида тўлаб берилмаган. Тарафлар ўртасида 2022 йил 26 декабрь куни медиатив келишув тузилган. Тарафлар жами 943.469.772 сўм даъво талабидаги низо бўйича қарздорлик суммаси юзасидан ўзаро медиатив келишувга эришган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли. Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар томонидан ушбу келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин. Тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувга кўра, келишув тузилган кунга қадар график бўйича мавжуд қарздорлик тўлаб берилганлиги ҳамда қолган кредит қарздорлик белгиланган муддатларда бажарилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганда иш кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустаснолиги белгиланган. Суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, медиатив келишувдаги даъво талабидаги 943.469.772 сўмлик қисми бўйича ишни кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса -иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабини қисман қаноатлантиришни жавобгардан даъвогар фойдасига 100.000.000 сўм қарздорликни ундиришни, даъво талабининг қолган қисми кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 2.000.000 сўм давлат божи ундиришни, қарздорликнинг медиатив келишув тузилган қисми бўйича давлат божи ундирмасликни ва жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «ХХХ» фойдасига 100.000.000 сўм амалга оширилган ишлардан қарздорлик ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан 2.000.000 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Даъво талабининг медиатив келишув битими тузилган қисми бўйича иш кўрмасдан қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Навоий вилоят судига шикоят (протест) киритиши мумкин. Судья Б.Джумаев