← Назад
Решение #676808 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК | 170 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 268 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 6 январь
4-1107-2202/3701-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят бошқармасининг даъвогар “Халқ банки” АТБ манфаатида жавобгар
“Шодиёна барака савдо” МЧЖга нисбатан 250.000.000 сўм муддати келмаган
кредит қарзни, 166.843.950 сўм муддати ўтган кредит қарзни, 15.837.000 сўм фоиз
қарзни жами 432.680.950 сўмни ундириш, ундирувни жавобгар “Шодиёна барака
савдо” МЧЖга тегишли Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Қурама МФЙ, Чет
сув МФЙда жойлашган, 2.000 м2 умумий ер майдонли, 359,93 м2 қурилиш
майдонли, 11:08:04:01:10:0242 кадастр рақамли нотурар бинога қаратиш
тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар банк вакили Э.Ярмаматов (ишончнома
асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси “Халқ
банки” АТБ (кейинги ўринда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Шодиёна барака савдо”
МЧЖга (кейинги ўринда жавобгар ёки қарз олувчи ёхуд гаровга қўювчи деб
юритилади) нисбатан 250.000.000 сўм муддати келмаган кредит қарзни,
166.843.950 сўм муддати ўтган кредит қарзни, 15.837.000 сўм фоиз қарзни жами
432.680.950 сўмни ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли Тошкент вилояти,
Оҳангарон тумани, Қурама МФЙ, Чет сув МФЙда жойлашган, 2.000 м 2 умумий ер
майдонли, 359,93 м2 қурилиш майдонли, 11:08:04:01:10:0242 кадастр рақамли
нотурар бинога қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган банк вакили даъво талабларини
қаноатлантириб беришни сўради ва қарз олувчининг 06.01.2023 йил ҳолатига
қарздорлиги бўйича ёзма маълумотномани судга тақдим этди.
Жавобагр суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисида иштирок этмади. Шу сабабли суд
жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми тартибида кўриб чиқади.
Суд даъво аризанинг кредитнинг асосий қарзини муддатидан олдин фоизлари
билан бирга ундириш қисмини муҳокама этиб, қуйидагиларга кўра уни
қаноатлантиради.
ФК 744-моддаси 1-қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк
ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Ушбу модданинг 3-қисмида агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб
чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1параграфининг қоидалари қўлланилади (732-743-моддалари), дейилган.
Иш ҳужжатларига кўра, банкнинг Оҳангарон филиали ва қарз олувчи
ўртасида 30.12.2021 йилда кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномаси
бўйича банк қарз олувчига айланма маблағларни тўлдириш учун, йиллик 22,99
фоиз устама тўлаш шарти билан, 15 ой муддатга, 500.000.000 сўм кредит
ажратишни зиммасига олган.
ФК 732-моддаси 2-қисмида қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган
пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади, дейилган.
Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 13/150-сон қарорининг 3-бандида кредит ташкилотининг
қарз олувчига кредит суммасини бериш бўйича реал шартномавий
мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни
тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар
тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал
олинган пайтдан бошлаб вужудга келади, деб тушунтириш берилган.
Кредитнинг қарз олувчи томонидан олингани ишдаги ҳужжатлар билан
тўлиқ тасдиқланади.
ФК 735-моддаси 1-қисмига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Кредит шартномасига кўра, қарз олувчи кредитни ушбу шартномада
кўрсатилган мақсадлар учун йўналтиради бунда кредитни қайтариб бериш, тўлаш,
муддатлилик, мақсадли фойдаланиш ва қайтаришнинг кафолатланганлиги каби
кредитлашнинг асосий тамойилларига тўлиқ риоя қилишни зиммасига олган.
ФК 736-моддаси 2-қисмида агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиббўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Кредит шартномасига кўра, банкга қарз олувчи томонидан шартномада
кўрсатилган мажбуриятларга риоя қилинмаганда шу жумладан, кредитни
мақсадсиз сарфланишига йўл қўйилганда, ўз вақтида кредит бўйича асосий қарз,
фоиз ва комиссиялар тўланмаганда – қарз олувчини бундан буён кредитлашни
тўхтатиб, фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин,
жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқи
берилган.
Бироқ, қарз олувчи кредит шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов
графигига риоя қилмаган (тўлов графигини бузган). Банк филиалининг ёзма
маълумотига кўра, қарз олувчининг 06.01.2023 йил ҳолатига банк олдида муддати
келмаган 107.143.000 сўм кредит қарзи, муддати ўтган 279.271.000 сўм кредит
қарзи ва муддати ўтган 37.368.000 сўм фоиз қарзи жами 423.782.000 сўм қарзи
мавжуд.
ФК 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Бундай ҳолда суд жавобгардан банк фойдасига 386.414.000 сўм кредит
қарзни (шундан, 279.271.000 сўм қисмининг муддати ўтган) ва унга ҳисобланган
бироқ тўланмаган 37.368.000 сўм фоизни ундиришни лозим топади.
Суд даъво талабининг қарздорликни гаров мулки ҳисобидан ундиришга оид
қисмини муҳокама этиб, қуйидагиларга кўра уни қаноатлантиради.
Кредит шартномаси таъминоти учун банкнинг Оҳангарон филиали ва қарз
олувчи (гаровга қўювчи) ўртасидаги ипотека шартномаси Тошкент вилояти
Оҳангарон шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ш.Миролимов
томонидан 30.12.2021 йилда р-202101951009069 рақам билан тасдиқланган.
Ипотека шартномага кўра, гаровга қўювчига тегишли, 11:08:04:01:10:0242
кадастр рақамли, 0,20 гектар ер майдонли, 0001-0002 литердан иборат, 356,93 м 2
умумий майдонли, 291,49 м2 ишлаб чиқариш майдонли, Тошкент вилояти,
Оҳангарон тумани, Четсув МФЙ, Серка қирилди, 484-рақамли уй манзилдаги
нотурар бино 625.000.000 сўм қийматда гаровга қўйилган.
ФК 259-моддаси 1-қисмида қарздор томонидан ўз мажбуриятлари
бажарилмаган тақдирда, кредиторнинг мол-мулк билан таъминланган
мажбуриятлари бўйича талаблари ушбу мол-мулкнинг қийматидан мазкур молмулк ўзига тегишли бўлган шахснинг бошқа кредиторларига қарганда имтиёзли
равишда қаноатлантирилади, деб белгиланган.
Ушбу кодекснинг 268-моддасига кўра, агар шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини
таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш
натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга
қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари
тўланишини таъминлайди.
Шунингдек, ФК 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги, 280моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга
қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суд қарорига мувофиқ қондирилиши
белгиланган.
ФК 281-моддасида, ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув
қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги
очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади, деб қайд этилган.
Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 13/150-сон қарорининг 23-бандида ундирувни гаров
нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг
номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозим. Судларнинг эътибори шунга
қаратилсинки, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган
вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланмайди. Шунга кўра,
агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси
бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб
мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу мол-мулк
гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация
қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозим, деб тушунтириш берилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд банк талаби асосида ундирувни
гаровдаги нотурар бинога яъни, гаровга қўювчига тегишли, 11:08:04:01:10:0242
кадастр рақамли, 0,20 гектар ер майдонли, 0001-0002 литердан иборат, 356,93 м 2
умумий майдонли, 291,49 м2 ишлаб чиқариш майдонли, Тошкент вилояти,
Оҳангарон тумани, Четсув МФЙ, Серка қирилди, 484-рақамли уй манзилдаги
нотурар бинога қаратиб, ушбу нотурар бинони Тошкент вилояти Оҳангарон
шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ш.Миролимов томонидан
30.12.2021 йилда р-202101951009069 рақам билан тасдиқланган ипотека
шартномасида келишилган нарх бўйича электрон онлайн-аукцион савдоларига
чиқариш мумкин, деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод
қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан
республика бюджети даромадига ундирилади, дейилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд ушбу иқтисодий иш бўйича ҳисобланган
8 653 619 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини жавобгар “Шодиёна
барака савдо” МЧЖ зиммасига юклашни лозим топади ҳамда ФК 8, 234, 280-281,
744-моддалари, ИПК 68, 118, 170, 176-177-моддалари асосида
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Шодиёна барака савдо” МЧЖ ҳисобидан :
-даъвогар “Халқ банки” АТБ фойдасига 386.414.000 сўм кредит қарзи,
37.368.000 сўм фоиз ва 24.000 сўм почта харажати;
-республика бюджетига 8 653 619 сўм давлат божи ундирилсин.
Ундирув жавобгар “Шодиёна барака савдо” МЧЖга тегишли,
11:08:04:01:10:0242 кадастр рақамли, 0,20 гектар ер майдонли, 0001-0002
литердан иборат, 356,93 м2 умумий майдонли, 291,49 м2 ишлаб чиқариш майдонли,
Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Четсув МФЙ, Серка қирилди, 484-рақамли
уй манзилдаги нотурар бинога қаратилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов