Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/4044 Дата решения 06.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган обектлардан самарали фойдаланишни ташкил етиш марказининг Наманган вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый PARVOZBEK MAISHIY TEXNIKA масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1013281 Claim ID 3087818 PDF Hash 452090b24fc1a806... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 161200, Yangiqo’rg’on shaharchasi, Chortoq ko’chasi, 15-uy 161200, Yangikurgan town, Chаrtаk street, 15 Тel: 0(369) 63-22-559 0(369) 63-21-796 0(369) 63-21-886 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.yangiqurgon@ud.uz АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида) Янгиқўрғон шаҳарчаси Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ААнинг жавобгар ББдан 13 793 600 сўм асосий қарз, 6 324 998 сўм пеня жами 20 118 598 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, жавобгар жамият рахбари М.Абдурахманованинг иштирокида, даъвогар вакили иштирокисиз, иқтисодий судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризада баён этилишича, АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 13 793 600 сўм асосий қарз, 6 324 998 сўм пеня жами 20 118 598 сўм ундириб беришни сўраган. Даъвогар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакиллари суд мажлисига келмади. Сд мажлисида жавобгар жамият рахбари даъво талаблари юзасидан ўз эътирозлари борлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қўйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 107-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг даъво аризаси суднинг 2022 йил 23 декабрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилиниб, иш қўзғатилган ҳамда иқтисодий ишни кўриш 2023 йил 6 январга тайинланган. Суднинг ажрими “Гибрид почта” хизмати орқали 2022 йил 23 декабрда даъвогарга юборилган ва почта курьери 2022 йил 27 декабрда ажрим даъвогарга топширганлиги ҳақида тасдиқловчи маълумотни почта хабарномасига киритган. ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. ҳужжатларида даъвогарнинг иқтисодий ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисидаги аризаси мавжуд эмас. Шу сабабли, даъво кўрмасдан қолдирилиши лозим. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Мазкур қонун 9моддасининг 10-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божини тўлашдан озод этилганлиги ҳамда даъвогар ишни натижасига кўра ҳам давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли суд даъвогардан давлат божи ундирмаслик, даъвогар томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажатини зиммасида қолдириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 195 ва 196-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: ААнинг жавобгар ББдан 13 793 600 сўм асосий қарз, 6 324 998 сўм пеня жами 20 118 598 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. АА томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Тўхтабоев “Ажрим аслига тўғри”, судья Ш.Тўхтабоев