Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/3700 Дата решения 06.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Халқ банки Ответчик / Подсудимый Оҳангарон авазбек чорвадор масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1027085 Claim ID 3085930 PDF Hash 44f56eabe9e18b68... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
саноат палатаси ва банкга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси саноат палатаси ва банкга нисбатан ишни ИПК 170 law
олда суд кафилга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси олда суд кафилга нисбатан ишни ИПК 170 law
Ушбу кодекснинг 268-моддаси Ушбу кодекс 268 code_article
ФК 281-моддаси ФК 281 law
ушбу Кодекснинг 280-моддаси ушбу Кодекс 280 code_article
онуни 40-моддаси онуни 40 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 январь 4-1107-2202/3700-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармасининг “Халқ банки” АТБ манфаатида жавобгар “Оҳангарон Авазбек чорвадор” МЧЖ ва қўшимча жавобгар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасидан солидар тартибда муддати келмаган 1.733.333.333 сўм кредит қарзни, муддати ўтган 780.000.000 сўм кредит қарзни, муддати ўтган 404.579.000 сўм кредит фоизини жами 2.917.912.333 сўм кредит қарзни ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар “Бобур инфо имкон” МЧЖга тегишли Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Чинор МФЙ ҳудудида жойлашган, 11:08:05:01:01:1222 кадастр рақамли бино-иншоотга қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини жавобгар вакили М.Раимқулов (ордер, ишончнома асосида), қўшимча жавобгар раҳбари Д.Назарматова иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси “Халқ банки” АТБ (кейинги ўринда банк деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Оҳангарон Авазбек чорвадор” МЧЖ (кейинги ўринда жавобгар ёки қарз олувчи деб юритилади) ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринда кафил деб юритилади) ҳисобидан солидар тартибда муддати келмаган 1.733.333.333 сўм кредит қарзни, муддати ўтган 780.000.000 сўм кредит қарзни, муддати ўтган 404.579.000 сўм кредит фоизини жами 2.917.912.333 сўм кредит қарзни ундириш, ундирувни “Бобур инфо имкон” МЧЖга (кейинги ўринда гаровга қўювчи деб юритилади) тегишли Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Чинор МФЙ ҳудудида жойлашган, 11:08:05:01:01:1222 кадастр рақамли бино-иншоотга қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган қарз олувчи вакили даъво талабларини тан олиб, чорвачилик фаолиятини олиб бориш учун банкдан кредит олингани, бироқ чорвачилик фаолиятини олиб бориш учун ер майдони ажратилмагани, натижада бизнес режа амалга оширилмагани ҳақида маълум қилди ва низо юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган гаровга қўювчи вакили даъво талабларини тан олиб, банкдан олинган кредит учун ўзига тегишли нотурар бино гаровга қўйилгани, шунинг учун кредит қарзларни гаровга қўйилган нотурар бино ҳисобидан ундиришга эътирози йўқлигини маълум қилди ва низо бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар савдо-саноат палатаси ва банк вакиллари иштирок этмади, бироқ суд мажлисини палата вакили иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақидаги аризаси олинган. Бундай ҳолда суд даъвогар савдо-саноат палатаси ва банкга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 2-қисми тартибида кўриб чиқади. Суд мажлисида кафил вакили иштирок этмади, бироқ унинг суд мажлисини кафил вакили иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақидаги аризаси олинган. Бундай ҳолда суд кафилга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 2-қисми тартибида кўриб чиқади. Суд даъво аризанинг кредитнинг асосий қарзини унга ҳисобланган фоизлари билан ундиришга оид қисмини муҳокама этиб, қуйидагиларга кўра уни қаноатлантиради. ФК 744-моддаси 1-қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модданинг 3-қисмида агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланилади (732-743-моддалари), дейилган. Иш ҳужжатларига кўра, банкнинг Оҳангарон филиали ва қарз олувчи ўртасида 28.04.2021 йилда 1542-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномаси бўйича банк қарз олувчига чорвачиликни ривожлантириш мақсадида четдан наслли чорва моллари сотиб олиш учун, йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан, 36 ой (шундан, 6 ойи имтиёзли) муддатга, 2.600.000.000 сўм ажратишни зиммасига олган. ФК 732-моддаси 2-қисмида қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади, дейилган. Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 13/150-сон қарорининг 3-бандида кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келади, деб тушунтириш берилган. Кредитнинг қарз олувчи томонидан олингани ишдаги ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади. ФК 735-моддаси 1-қисмига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Кредит шартномасига кўра, қарз олувчи кредитни ушбу шартномада кўрсатилган мақсадлар учун йўналтиради бунда кредитни қайтариб бериш, тўлаш, муддатлилик, мақсадли фойдаланиш ва қайтаришнинг кафолатланганлиги каби кредитлашнинг асосий тамойилларига тўлиқ риоя қилишни зиммасига олган. ФК 736-моддаси 2-қисмида агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиббўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Кредит шартномасига кўра, банкга қарз олувчи томонидан шартномада кўрсатилган мажбуриятларга риоя қилинмаганда шу жумладан, кредитни мақсадсиз сарфланишига йўл қўйилганда, ўз вақтида кредит бўйича асосий қарз, фоиз ва комиссиялар тўланмаганда – қарз олувчини бундан буён кредитлашни тўхтатиб, фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқи берилган. Бироқ, қарз олувчи кредит шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов графигига риоя қилмаган (тўлов графигини бузган). Банк филиалининг ёзма маълумотига кўра, қарз олувчининг банк олдида муддати келмаган 107.143.000 сўм кредит қарзи, муддати ўтган 279.271.000 сўм кредит қарзи ва муддати ўтган 37.368.000 сўм фоиз қарзи жами 423.782.000 сўм қарзи мавжуд. ФК 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Бундай ҳолда суд қарз олувчидан банк фойдасига муддати келмаган 1.733.333.333 сўм қарзни, муддати ўтган 780.000.000 сўм қарзни, муддати ўтган 404.579.0000 сўм фоизни жами 2.917.912.333 сўм қарзни ундиришни лозим топади. Суд даъво аризанинг қарздорликни гаров мулклари ҳисобидан ундиришга оид қисмини муҳокама этиб, қуйидагиларга кўра уни қаноатлантиради. Кредит шартномаси таъминоти учун банкнинг Оҳангарон филиали ва қарз олувчи (гаровга қўювчи) ўртасидаги ипотека шартномаси Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ш.Миролимов томонидан 28.04.2021 йилда р-202101951002830 рақам билан тасдиқланган. Ипотека шартномага кўра, гаровга қўювчига (яъни, “Бобур инфо имкон” МЧЖга) тегишли, 8.000 м2 ер майдонда жойлашган шундан, 1.637,53 м 2 умумий фойдали майдонга, 2.377,06 м2 қурилиш ости майдонга эга Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Қурама ҚФЙ, Чинор МФЙ ҳудудида жойлашган, 11:08:05:01:01:1222 кадастр рақамли нотурар бино 1.950.000.000 сўм қийматда гаровга қўйилган. ФК 259-моддаси 1-қисмида қарздор томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, кредиторнинг мол-мулк билан таъминланган мажбуриятлари бўйича талаблари ушбу мол-мулкнинг қийматидан мазкур мол-мулк ўзига тегишли бўлган шахснинг бошқа кредиторларига қарганда имтиёзли равишда қаноатлантирилади, деб белгиланган. Ушбу кодекснинг 268-моддасига кўра, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди. Шунингдек, ФК 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги, 280моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суд қарорига мувофиқ қондирилиши белгиланган. ФК 281-моддасида, ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади, деб қайд этилган. Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 13/150-сон қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозим. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланмайди. Шунга кўра, агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозим, деб тушунтириш берилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд банк талаби асосида ундирувни гаровдаги нотурар бинога яъни, гаровга қўювчига тегишли, 8.000 м 2 ер майдонда жойлашган шундан, 1.637,53 м2 умумий фойдали майдонга, 2.377,06 м 2 қурилиш ости майдонга эга Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Қурама ҚФЙ, Чинор МФЙ ҳудудида жойлашган, 11:08:05:01:01:1222 кадастр рақамли нотурар бинога қаратиб, ушбу нотурар бинони Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ш.Миролимов томонидан 28.04.2021 йилда р202101951002830 рақам билан тасдиқланган ипотека шартномасида келишилган нарх бўйича электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш мумкин, деб ҳисоблайди. Суд даъво аризанинг қарздорликни кафил (яъни, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси) ҳисобидан солидар тартибда ундиришга оид қисмини қуйидагиларга кўра рад этади. Кредит таъминоти учун банкнинг Оҳангарон филиали, қарз олувчи ва кафил ўртасида 27.04.2021 йилда 2021/К-6685-сонли кафиллик шартномаси тузилган. Ушбу кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра, кафил банкнинг талабига биноан қарз олувчининг кредит шартномасида белгиланган асосий қарз тўловларини тўлаш бўйича мабуриятини олган. Кафиллик шартномасининг 1.4-бандига кўра, кафилнинг мажбуриятлари миқдори – 1.300.000.000 сўмни ташкил этади. ФК 238-моддасига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса ва қонун билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши керак. Аниқланишича, кафиллик шартномасининг 2.7-бандига асосан, қарз олувчи кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган санадан (тегишли равишда бажармаганда) бошлаб 90 календарь кун мобайнида қарз олувчидан кредит бўйича асосий қарзнинг қайтарилмаган миқдорини олиш, ундан фоизларни ундириш ва кредит шартномасида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариши учун, жумладан: -қарз олувчининг мавжуд ҳисобрақамларидаги маблағларни унинг рухсатисиз ундириб олиш; -ундирувни гаров предметига қаратиш ва таъминотга талаблар қўйиш (кафилнинг кафиллиги бундан мустасно) йўли билан барча оқилона ва юзага келган вазиятда мумкин бўлган чораларни кўришга мажбур. Кафиллик шартномасининг 2.8-бандига биноан, мазкур шартноманинг 2.7бандида назарда тутилган муддатлар тугаши ва барча зарур чоралар бажарилганидан сўнг, агар кредит шартномасида белгиланган тартибда банк олдидаги қарз миқдори қайтарилмаса, Бош банк кафилга қуйидагилар қайд этилган талабларни қўяди: -кафиллик шартномаси реквизитлари (шартнома тузилган сана, рақами, банк ва қарз олувчининг номи); -кафиллик шартномаси билан таъминланган кредит шартномаси реквизитлари (кредит шартномаси ва гаров (ипотека, кафиллик) шартномаси нусхалари); -кредит бўйича асосий қарз миқдори; -тижорат банкининг Низомда қайд этилган қарз олувчига нисбатан чоралар кўргани ва тегишли ишларни амалга оширилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар нусхалари билан биргаликда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотнома; -кафил маблағларни тўлаб бериши учун тўлов реквизитлари кўрсатилган банк ҳисобрақами. Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” қўшма қарорининг 30. 1-бандида кредиторнинг кафил “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси”га нисбатан даъвосини кўришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2020 йилдаги 28-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолиятини қўллабқувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги Низом талабларига эътибор қаратилиши лозим. Бунда судлар инобатга олиши керакки, агар Жамғарма билан кафиллик шартномаси кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган бўлса, Жамғармага талаб билдирилгунга қадар кредитор қарздордан қарзни ундиришга қаратилган бошқа, шу жумладан, кредит қайтарилиши мажбуриятининг таъминотига қаратилган барча чораларини кўриши зарур ва фақат қарздорнинг (бошқа кафилнинг) мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли бўлмаганда, шунингдек, қарзни гаровга қаратилган мол-мулкдан ундириш мумкин бўлмагандагина, кредитор Жамғармага талаб билдириш ҳуқуқига эга, агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса. Қарздорнинг (бошқа кафилнинг) мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги, шунингдек, қарзни гаровга қаратилган мол-мулкдан ундириш имконияти мавжуд эмаслиги, давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси 1-қисмининг 3-бандига асосан, ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади. Ушбу қоидаларга амал қилинмаганлиги Жамғармага нисбатан берилган даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлади, деб тушунтириш берилган. Бироқ, банк кафиллик шартномасининг 2.7–2.8-бандларида белгилаб қўйилган барча зарур тартиб тамойилларни бажармаган. Шу билан бирга, банк қарз олувчининг кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажариши учун барча оқилона ва юзага келган вазиятда мумкин бўлган чораларни кўрганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмади. Бундай ҳолда суд даъво аризанинг қарздорликни кафил ҳисобидан солидар тартибда ундириш тўғрисидаги қисмини қаноатлантиришни рад этади. ИПК 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади, дейилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд ушбу иқтисодий иш бўйича ҳисобланган 58 358 246,66 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини жавобгар “Оҳангарон Авазбек чорвадор” МЧЖ зиммасига юклашни лозим топади ҳамда ФК 8, 234, 280-281, 744-моддалари, ИПК 68, 118, 170, 176-177-моддалари асосида қ а р о р қ и л д и: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Оҳангарон Авазбек чорвадор” МЧЖ ҳисобидан : -даъвогар “Халқ банки” АТБ фойдасига 2.513.333.333 сўм кредит қарзи, 404.579.0000 сўм фоиз ва 24.000 сўм почта харажати; -республика бюджетига 58 358 246,66 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризанинг қарздорликни қўшимча жавобгар Тадбиркорликни қўллабқуввватлаш давлат жамғармасидан солидар тартибда ундиришга оид қисми рад этилсин. Ундирув қўшимча жавобгар “Бобур инфо имкон” МЧЖга тегишли, 8.000 м2 ер майдонда жойлашган шундан, 1.637,53 м2 умумий фойдали майдонга, 2.377,06 м2 қурилиш ости майдонга эга Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Қурама ҚФЙ, Чинор МФЙ ҳудудида жойлашган, 11:08:05:01:01:1222 кадастр рақамли нотурар бинога қаратилсин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов