← Назад
Решение #676829 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
АЖРИМ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 6 январь
4-1104-2201/3246-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Х.Н.Равшанов
раислигида, судьяни ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, аризачи ХХХ
жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисоб
варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйиш
тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган электрон кўринишда
шакллантирилган иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи ХХХ Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига электрон
кўринишда ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти
чекланган жамиятининг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган.
Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга асосан, даъвогарнинг
даъвосини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг, биринчи қисми, 6-бандига биноан, даъвогар биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз
қилмаган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Аризачи ва жавобгар биринчи суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан, суд
мажлисида ўзининг ишончли вакилининг иштирокини таъминламади ёки
аризачи ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган.
Бироқ, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
220-моддаси талабига асосан аризачини биринчи суд муҳокамасига
келишини мажбурий деб ҳисоблайди.
Амалдаги Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида” Қонунини
талабларига кўра, кўрмасдан қолдирилган ишлар бўйича давлат божи
ундирилиши белгиланган. Аммо, иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси
“Давлат божи тўғрисида” Қонунининг 9-моддаси 19-бандига кўра аризачи ва
жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича
иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 107, 195, 220-моддаларига ва Ўзбекистон
Республикаси “Давлат божи тўғрисида” Қонунининг 9-моддаси 19-банди
асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Аризачи ХХХ “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисоб
варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйиш
тўғрисидаги электрон аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган
ҳолатлар бартараф этилганидан кейин аризачи судга аризаси билан умумий
тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин.
Мазкур ажрим устидан тегишли тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Х.Н.Равшанов