← Назад
Решение #676860 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 236 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 468 | — | code_article | |
| Кодекс | 474 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TОYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 6 январь
4-1405-2202/3746-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХ манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг,
жавобгар Ургут туманидаги ЖЖЖдан 11 318 233,63 сўм асосий қарз,
4 257 119,70 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар
вакили Б.Абдурахмонов (ишончнома асосида) иштирокида Тойлоқ туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъво аризасидан кўринишича, ХХХ ва ЖЖЖ ўртасида 333692-сонли юридик
истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилган бўлиб,
шартномага асосан жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича қарзи
2022 йил 1 ноябрь ҳолатига 11 318 233,63 сўмни ташкил қилган, тарафлар ўртасида
таққослаш далолатномаси билан ушбу қарздорлик тасдиқланган, шу сабабли
даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Палата) даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ЖЖЖдан 11 318 233,63 сўм асосий қарз, 4 257 119,70 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни бошқарма вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида
иштирок этмади. Суд, Ўз.Р. Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига
асосан, ишни Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз, тўпланган ҳужжатлар
асосида кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Б.Абдурахмонов
кўрсатма бериб, даъво талабини тўлиқ қувватлаб, қарздорнинг қарздорлиги
11 318 233,63 сўм асосий қарз ва 4 257 119,70 сўм пеня қарздорлиги мавжудлигини
маълум қилиб, ушбу қарздорликни ундириб беришни сўради.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар кўрсатмаларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, ХХХ билан ЖЖЖ ўртасида 333692-сонли юридик истеъмолчилар учун
электр энергияси таъминоти шартномаси тузилиб, унга кўра ХХХ шартномага
асосан ЖЖЖга тармоқлар орқали электр энергиясини етказиб бериш, ЖЖЖ эса
қабул қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган
бўлсада, лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаган. Етказиб
берилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаб берилмаслиги
оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига 11 318 233,63
сўм дебитор қарздорлиги юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб,
ушбу Кодекснинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(Истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади, Кодекснинг
474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса энергия ҳақи абонент
амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади деб белгиланган.
Жавобгар томонидан юзага келган қарздорлик суммаси тўланмаганлиги
сабабли, даъвогар манфаатида Палата судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида
келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу сабабли, даъво талабининг
жавобгардан асосий қарз ундириш талаби асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши
лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 01 ноябрдаги
“Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511-сонли қарорининг
2-банди 3-хатбошисига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз
тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов
муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши белгиланган.
Ўз.Р. ФКнинг 326-моддасига асосан, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки,
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб тушунтириш берилган.
Суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, ундирилиши сўралаётган 4 257 119,70 сўм пеняни
2 000 000 сўмга қадар камайтиришни, даъво талабидаги пенянинг қолган қисмини
рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогарнинг даъво
талаби ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб,
даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ЖЖЖ масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар ХХХ фойдасига 11 318 233,63 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм
пеняни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини рад қилишни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган давлат божи
ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И;
Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ХХХ фойдасига 11 318 233,63 сўм асосий қарз,
2 000 000 сўм пеня ва тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин.
Жавобгар ЖЖЖ дан республика бюджетига 311 507,07 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест
келтириши) мумкин.
Судья
Ф.Э.Юлдашев