Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2204/8406 Дата решения 06.01.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Мамадалиев Бахромжон Шарибжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Мастона Бўстони" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Қўқоншаҳаршаробсавдо масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1002976 Claim ID 3040096 PDF Hash b923f9c360f1984e... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 223-моддаси нинг 223 law
ИПКнинг 123-моддаси ИПКнинг 123 law
онуни 10-моддаси онуни 10 law
суд ИПК 134-моддаси суд ИПК 134 law
ИПКнинг 134-моддаси ИПКнинг 134 law
ИПКнинг 226-моддаси ИПКнинг 226 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
ИПКнинг 223-моддаси ИПКнинг 223 law
ИПКнинг 227-моддаси ИПКнинг 227 law
ИПКнинг 281-моддаси ИПКнинг 281 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI FARG‘ONA VILOYAT SUDI Farg’ona shahar, S.Temur ko’chasi ФЕРГАНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН г Фергана, ул. С.Темура Тel: (73 )243-16-79 Fax: (73)243-17-43 Веб-сайт: www.sud.uz Электрон почта манзили:i.fargona@sud.uz АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Жамолиддинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Б.Мамадалиев Фарғона шаҳри 4-1501-2204/8406-сонли иш Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, вилоят суди судьяси Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умаров ва Ф.Амановлардан иборат таркибда, судья катта ѐрдамчиси Р.Зокировнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили Ж.Малабаев (ишончнома асосида), учинчи шахс вакили Т.Ғозиев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, учинчи шахс HHHHHHHHHнинг Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси Фарғона вилояти ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият юритувчи Фарғона вилояти ҳакамлик судининг 2019 йил 7 майдаги №????-сонли ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ажримидан норози бўлиб, жавобгар ХХХХХХХ томонидан берилган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни, вилоят судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Учинчи шахс HHHHHHHHH судга ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси Фарғона вилояти ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият юритувчи Фарғона вилояти ҳакамлик судининг 2019 йил 7 майдаги даъвогар YYYYYYY раҳбари А.Турсунов ва жавобгар ХХХХХХХ раҳбари Ж.Эркабоев ўрталарида тузилган 2019 йил 7 май кунги келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида қабул қилинган №????-сонли ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрь кунги ажрими билан ариза қаноатлантирилиб, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси Фарғона вилояти ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият юритувчи Фарғона вилояти ҳакамлик судининг 2019 йил 7 май кунги келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ????-сонли ҳал қилув қарори бекор қилиниб, YYYYYYY ҳисобидан 300 000 сўм ва ХХХХХХХдан 300 000 сўм давлат божи Республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига ундирилган, шунингдек, аризачи учинчи шахс HHHHHHHHH фойдасига 24 000 сўм почта харажати ва YYYYYYY ҳисобидан Олий суд депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм ВКА харажати ундирилиши белгиланган. Мазкур ажримдан норози бўлиб, жавобгар ХХХХХХХ судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар YYYYYYY вакили Ж.Малабаев аризада YYYYYYY даъвогар сифатида кўрсатилганлигини, шу сабабли даъвогар вакили сифатида даъво аризасидан воз кечишлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, жавобгар ХХХХХХХ вакили сифатида эса, учинчи шахс судга ариза киритишда YYYYYYYни даъвогар сифатида кўрсатиб хатоликка йўл қўйганлигини, аслида жавобгар сифатида кўрсатиши лозимлигини, шунингдек, учинчи шахс томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори устидан ариза бериш муддатлари ҳамда умумий даъво муддатини ҳам ўтказиб юборилганлигини, аризачи 2019 йил февраль ойида ХХХХХХХни давлат улушини қабул қилган вақтида жамиятнинг мулклари ҳақида билган бўлиши лозимлигини, ҳозирда ХХХХХХХнинг мулклари YYYYYYYга сотилганлигини, ҳакамлик суди жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлигини бартараф этиш юзасидан тарафлар ўртасида тузилган ўзаро келишувини тасдиқлаб берганлигини, ушбу қарор бекор қилинган тақдирда, YYYYYYYнинг ХХХХХХХдан бўлган ҳақдорлиги қопланмай қолишлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, аризани рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида учинчи шахс вакили Т.Ғозиев кўргазма бериб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги қарорига асосан шу йили февраль ойида ХХХХХХХнинг давлатга тегишли улуши HHHHHHHHHга ўтганлигини, шундан сўнг 2019 йил май ойида ХХХХХХХ ва YYYYYYY ўртасида келишув тузилганлиги, келишувга асосан ХХХХХХХга тегишли мулклар YYYYYYYга ўтказиб берилганлигини, ушбу келишув ҳакамлик судининг қарорига асосан тасдиқланганлигини, ушбу ҳолатдан Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси вакилларининг хабари бўлмаганлигини, кейинчалик, ХХХХХХХнинг мулклари сотувга қўйишлик учун баҳоланган вақтда ҳам бино ва иншоотлар баҳолаш ҳисоботига киритилмаганлиги, МЧЖнинг автотранспорт воситалари ва инвентарлари баҳоланганлигини, ХХХХХХХнинг баҳоланган мулклари YYYYYYYга сотилганлигини, шу сабабли ҳакамлик судининг қарорини бекор қилиш учун судга ариза киритганликларини билдириб, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Апелляция судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг берган тушунтиришларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5656-сонли Фармонига асосан “Ўзшаробсаноат” АЖнинг улгуржи базалари масъулияти чекланган жамиятларидаги улушини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига бериш ҳамда 2019 йилнинг охиригача 100 фоиз давлат улушини ўрнатилган тартибда савдога қўйиш белгиланган. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, XXXXXXXнинг ягона иштирокчиси “Ўзшаробсаноат” АЖнинг 2019 йил 18 февралдаги 33-сонли қарорига кўра, жамиятнинг “Qo`qon Shahar Sharob Savdo” масъулияти чекланган жамиятдаги 100 фоиз улушини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига бериш бўйича қарор қабул қилиниб, мазкур қарорга асосан XXXXXXXнинг янги устави Қўқон шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 2019 йил 21 февралда 143894-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Устав капиталининг 100 фоиз улушдори Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳисобланади. Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг XXXXXXXнинг 100,0 фоиз давлат улушини сотилиши билан боғлиқ бўлган тўпланган ҳужжатларга кўра, муқаддам “Ўзшаробсаноат” АЖга тегишли кейинчалик давлат улушига ўтказилиши лозим бўлган XXXXXXX фойдаланиб келган &&&&&&&&&да жойлашган умумий баланс қиймати 876 447 300 сўмлик бино-иншоотлар баҳолаш ҳисоботида мавжуд эмаслиги аниқланган. Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси Фарғона вилояти ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият юритувчи Фарғона вилояти ҳакамлик судининг 2019 йил 7 майдаги №????-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогар YYYYYYY ва жавобгар ХХХХХХХ ўрталарида 2019 йил 7 май куни келишув битими тасдиқланган. Мазкур келишув битимига асосан тарафлар ХХХХХХХга тегишли &&&&&&&&&да жойлашган умумий баланс қиймати 876 447 300 сўмлик бино-иншоотларни YYYYYYYга ўтказиб беришга келишган. Ҳакамлик судининг №????-сонли ҳакамлик иши бўйича иш юритиш тугатилган. ХХХХХХХнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдим қилган ҳисоботларида жамиятга тегишли &&&&&&&&&да жойлашган умумий баланс қиймати 876 447 300 сўмлик бино-иншоотлари кўрсатилмаган. ХХХХХХХдаги 100 фоиз давлат улуши 2019 йил 23 август куни ўтказилган электрон-онлайн аукцион савдоларида бошланғич баҳоси 1 025 303 098 сўм этиб белгиланиб, YYYYYYYга $$$$$ сўмга сотилган ва бу ҳақда ?1-сонли ғолиблик баѐнномаси расмийлаштирилган. Электрон-онлайн аукцион савдоларида ҳам ХХХХХХХга тегишли биноиншоотлар сотилганлиги тўғрисидаги қайдлар кўрсатилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 223-моддаси иккинчи қисмида ҳакамлик судининг иқтисодий судга тааллуқли низога доир ҳал қилув қарори юзасидан ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини қабул қилган, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар ҳам низолашиши мумкинлиги кўрсатилган. Гарчи, жавобгар вакили судга учинчи шахс томонидан ариза киритишда процессуал муддатлар ўтказиб юборилганлигини важ қилиб келтирсада судлов ҳайъати қуйидагиларга кўра ушбу важ билан келишмайди. ИПКнинг 123-моддасига кўра, суд ушбу Кодексда ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган, ўтказиб юборилган процессуал муддатни, агар у ўтказиб юборилиш сабабларини узрли деб топса, ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра тиклашга ҳақли. Ўтказиб юборилган процессуал муддатни тиклаш ҳақида ѐки тиклашни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Учинчи шахс томонидан ариза бериш муддатини тиклаш ҳақида судга электрон тарзда ариза киритилган ҳамда мазкур ариза суднинг 2022 йил 19 сентябрь кунги ажрими билан қаноатлантирилиб, ҳакамлик судининг №????-сонли ҳакамлик иши бўйича ариза бериш муддати тикланган. Ўзбекистон Респрубликаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сонли Фармони талабларига зид равишда даъвогар YYYYYYY ва жавобгар ХХХХХХХ ўртасида 2019 йил 7 май куни даъвогарнинг жавобгардан ҳақдорлиги ҳисобига жавобгар жамиятнинг &&&&&&&&&да жойлашган умумий баланс қиймати 876 447 300 сўмлик мол-мулкларини топшириш эвазига ҳисоб-китоб қилиниб, ўтказиб бериш тўғрисида келишув битими тузилган. Ушбу келишув битими шу куни ҳакамлик суди томонидан тасдиқланиб, мазкур ҳакамлик иши бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинган. “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 10-моддасининг биринчи қисмида ҳакамлик суди низоларни Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги асосида ҳал қилиниши, учинчи қисмида агар ҳакамлик битими тарафларининг муносабатлари қонунчилик ѐки ҳакамлик битими тарафларининг келишуви билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаган бўлса ва бу муносабатларга нисбатан қўлланиладиган иш муомаласи одати мавжуд бўлмаса, ҳакамлик суди шунга ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини қўллайди (қонун ўхшашлиги), мазкур ҳолларда қонун ўхшашлигидан фойдаланиш имконияти бўлмаган тақдирда эса ҳакамлик битими тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчиликнинг мазмунидан (ҳуқуқ ўхшашлиги) ҳамда ҳалоллик, оқиллик ва адолат талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида”ги 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли Қарорининг 13-бандига мувофиқ, суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани муҳокама қилаѐтганида тарафлар тақдим этган келишув битимини қонун ҳужжатларига ҳилоф эмаслигини ва у бошқа бирор бир шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаѐтганлигини, агар келишув битими кўчар ѐки кўчмас мулкни бериш тўғрисидаги шартни ўз ичида олса, суд ушбу мулкка учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бор-йўқлигини (хатлаб қўйилганлигини, гаровга қўйилганлигини ва х.к) текшириши лозим. Кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, суд ИПК 134-моддасига мувофиқ келишув битимини тасдиқлашни рад этади ва ишни мазмунан кўриб чиқади. Мазкур Пленум қарорининг 14-бандига кўра, судлар келишув битими ҳуқуқий табиатига кўра битим эканлигини ва келишувнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганишда уни тузиш тартибини ҳам текширишлари лозимлиги ҳисобга олиниши керак. ИПКнинг 134-моддасига биноан, битимнинг шартлари қонунчиликка зид бўлса, битимнинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлса, у шарт асосида тузилган бўлса суд келишув битимини тасдиқлашни рад этади. Келишув битимини тасдиқлашни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. ИПКнинг 226-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса ѐки низо ҳакамлик суди томонидан “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси талабларини бузган ҳолда кўриб чиқилган бўлса ѐхуд ҳакамлик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги ҳал қилув қарорини қабул қилган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши керак. Бундан ташқари, суд мажлисида даъвогар вакили Ж.Маллабоев учинчи шахс судга даъво ариза киритишда YYYYYYYни даъвогар сифатида кўрсатганлиги, аслида жавобгар сифатида кўрсатиши лозим бўлганлиги, даъво аризани шакли ва мазмунига риоя қилмаганлиги, даъво аризасида YYYYYYY даъвогар сифатида кўрсатилганлигидан келиб чиқиб, даъвогар вакили сифатида даъво аризадан воз кечишини билдирсада, судлов ҳайъати даъвогарнинг ушбу важига қўшилмайди, чунки, учинчи шахс судга даъво ариза киритишда даъвогар манфаатида эмас, манфаатдор шахс сифатида ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан даъво ариза киритган. ИПКнинг 223-моддаси 2-қисмига асосан ҳакамлик судининг иқтисодий судга тааллуқли низога доир ҳал қилув қарори юзасидан ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини қабул қилган, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар ҳам низолашиши мумкин. Фарғона вилояти ҳакамлик судининг 2019 йил 7 майдаги №????-сонли ҳал қилув қарорида YYYYYYY даъвогар сифатида, ХХХХХХХ эса жавобгар сифатида қайд қилинганлиги, учинчи шахс ишга жалб қилинмаганлиги сабабли, учинчи шахс судга даъво ариза киритишда даъво аризанинг шакли ва мазмунига риоя қилган ҳамда судга даъво аризаси даъвогар томонидан эмас, манфаатдор учинчи шахс томонидан киритилганлиги сабабли даъвогар даъво аризасидан воз кечишга ҳақли эмас. ИПКнинг 227-моддаси биринчи қисмига кўра, “Иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодексда ҳал қилув қарори қабул қилиш учун назарда тутилган қоидаларга биноан ажрим чиқаради.” Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси Фарғона вилояти ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият юритувчи Фарғона вилояти ҳакамлик судининг 2019 йил 7 майдаги №????-сонли ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида тўғри хулосага келиб, қонуний ва асослантирилган ажрим қабул қилган. ИПКнинг 281-моддаси учинчи қисми 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баѐн этилганларга кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция инстанцияси учун жавобгар ХХХХХХХ томонидан тўланган 300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топади. Зеро, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Илова билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 2-бандида ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги, шунингдек ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг БҲМнинг 2 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши, апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятлардан эса биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилиши белгиланган. Бинобарин, “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 10-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига Илова билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 2-банди, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42, 68, 118, 260, 274-281-моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛДИ: Жавобгар ХХХХХХХнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар ХХХХХХХ томонидан апелляция шикояти беришда тўланган 300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик этувчи Б.Мамадалиев Ҳайъат аъзолари М.Умаров