← Назад
Решение #676899 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
MARG’ILON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
MARGILAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
151100, Marg’ilon shahri, Nurafshon ko‘chasi, 7
151100, Margilan, Nurafshon street, 7
Tel: (+99873) 253-77-20
Веб-сайт: oliy sud.uz
е-mail: i.margilon@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳар
2023 йил 6 январь
4-1504-2201/4438-сонли иш
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, даъвогар вакили У.Абдурахимов
(04.01.2023 йилдаги 1/16-03-965-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
ЧЕКИ «Hamkorbank» АТБнинг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Xalmatdjanov
Qudratjon Baxtiyarovichдан 5 884 753,90 сўм кредит қарздорлигини ундириш,
ундирувни “STA-PLAST” МЧЖга тегишли автотранспорт воситасига қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига кўра, ЧЕКИ «Hamkorbank» АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) билан якка тартибдаги тадбиркор Xalmatdjanov Qudratjon
Baxtiyarovich (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил
21 октябрь куни 64/10-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра
фаолиятни ривожлантириш мақсадида махсус техника экскаватор сотиб олиш учун
36 ой муддатга, 6 ой имтиёзли давр асосида, 27 фоиз устама тўлаш шарти билан
300 000 000 сўм кредит ажратилган.
Шартнома бўйича кредитнинг банкка ўз вақтида қайтарилиши таъминоти
сифатида 2019 йил 24 октябрда тузилган гаров шартномасига асосан жавобгар
“STA-PLAST” МЧЖга тегишли бўлган MAN TGS 33.360.6Х4 русумли, 2012 йилда
ишлаб чиқарилган, двигатель №50531860553190, кузов рақамсиз, шасси
№NS276WZZ6CS001713, ранги оқ, давлат рақами 40 499 ЕВА бўлган автомашина
гаровга қўйилган.
Жавобгар кредит шартномасидаги ўз мажбуриятларини бажармасдан, кредит
бўлган қарзларини ўз вақтида тўламаган, оқибатда 5 884 753,90 сўм кредит
қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар томонидан жавобгар муддати ўтган кредит қарз ва фоизларни ўз
вақтида амалга ошириш тўғрисида ёзма тартибда огоҳлантирилган бўлсада,
жавобгар тўловларни амалга оширмай, огоҳлантиришни натижасиз қолдирган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
жами 5 884 753,90 сўм кредит қарзи ва почта харажати ундиришни, ундирувни
гаровга қўйилган транспорт воситасига қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, қарздорлик тўлиқ
қопланганлигини маълум қилиб, даъвони рад этишни сўради.
Жавобгарлар тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
– Иқтисодий процессуал кодекси) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, тақдим этилган ва ишдаги
мавжуд
ҳужжатларини
ўрганиб,
қуйидаги
асосларга
кўра
даъвони
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда Фуқаролик кодекси деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда томонлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб
чиққан.
Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир
тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида кредит
шартномаси тузилган бўлиб, ушбу кредит шартномасига кўра, даъвогар томонидан
жавобгарга жами 300 000 000 сўм кредит ажратилган.
Жавобгар кредит шартномаларидаги мажбуриятларини бузиб, кредит
қарзларни ўз вақтида тўламагани оқибатида 5 884 753,90 сўм кредит қарздорлигига
йўл қўйган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига мувофиқ жавобгар - қарз
олувчи кредит ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартноманинг ажралмас
қисми сифатида илова қилинган қайтариш жадвалига асосан тўлаши лозим бўлсада,
аммо жавобгар ушбу мажбуриятни бажармасдан, тўлов муддатлари ва тўлов
жадвалини бузган.
Фуқаролик кодексининг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасида қарзни
қисман (бўлиб-бўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Жавобгарни кредитдан бўлган қарз миқдори иш ҳужжатларидаги далиллар,
даъвогар вакилини суд мажлисидаги тушунтириши билан ўз тасдиғини топади.
Даъвогар томонидан судга маълумотнома тақдим этилиб, унда даъво талабида
ундирилиши сўралган қарздорлик тўлиқ қопланганлиги маълум қилинган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни рад этиб жавобгардан
даъвогар фойдасига 24000 сўм почта харажати, жавобгардан республика бюджетига
ишни кўриш билан боғлиқ 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180,
186 ва 259-моддаларига асосан,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Xalmatdjanov Qudratjon Baxtiyarovich
ҳисобидан даъвогар ЧЕКИ «Hamkorbank» АТБ фойдасига 24000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Xalmatdjanov Qudratjon Baxtiyarovich
ҳисобидан ишни кўриш билан боғлиқ 300 000 сўм давлат божи республика
бюджетига ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддатда мазкур ҳал қилув қарори
устида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят беришга (протест келтириш)
ҳақли.
А.Акбаров