Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2202/3191 Дата решения 06.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MAQSAD YUKSALISH" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый SANTA GROUP AGRO масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1013185 Claim ID 3082404 PDF Hash 0898b09da9e2e7a8... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодекси 465-моддаси аролик кодекси 465 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz . ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўртачирчиқ тумани 4-1104-2202/3191-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Хххх жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 20 000 000 сўм асосий қарз ва 10 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Хххх вакили О.Ҳайдаров (2023 йил 5 январдаги 1сонли ишончнома асосида) жавобгар вакили Д.Садиков (2022 йил 1 июлдаги 01/07сонли ишончнома асосида) иштирокида, очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар - "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Пискент тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 20 000 000 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар ишни судда кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабадор қилинган бўлсада, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган Пискент тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили асосий қарзни тан олиб, пеня суммасини камайтиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 2021 йил 11 мартда 97-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, жавобгар (кейинги ўринларда Тайѐрловчи), даъвогар (кейинги ўринларда Хўжалик)ни шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини, “Хўжалик” “Тайѐрлов”чига унга тегишли ер майдонидан белгиланган миқдорда бошоқли дон маҳсулотини топшириш мажбуриятини олган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга бошоқли дон маҳсулотлари етказиб берилган. Шартноманинг 3.5-бандида “Тайѐрлов”чи томонидан “Хўжалик”дан харид қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг 1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар томонидан контрактация шартномаси доирасида ҳаражатлар бўйича жавобгарнинг 20 000 000 сўм қарздорлиги борлиги тўғрисида ҳужжатлар тақдим этилган. Жавобгар томонидан қарздорлик бўйича тўлов амалга оширилмаганлиги натижасида даъвогар олдида 20 000 000 сўм қарздорлик вужудга келган. Пискент тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан жавобгарга қарздорликларни бартараф этишни сўраб, юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво талаби ишдаги ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланиши сабабли суд даъвонинг ушбу қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 4.2-бандига асосан жавобгардан 10 000 000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 10 000 000 сўм пеня миқдорини 4 000 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши кераклиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Бинобарин, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд қ арор қилад и: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги фойдасига 20 000 000 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 600 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов