← Назад
Решение #676948 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 22 | — | code_article | |
| СКнинг | 82 | — | law | |
| СКнинг | 111 | — | law | |
| СКнинг | 273 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 6 январь
4-2101-2203/ххх-сонли иш
Судья Б.Раджабовнинг раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Рўзиқуловнинг
котиблигида, аризачи ххххнинг жавобгар Ххххга нисбатан банклардаги
ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини аризачи вакили С.Аслонов (20.10.2022 йилдаги 23-80140-сонли ишончнома
асосида) иштирокида Кармана туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи хххх судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ххххга нисбатан
солиқ ҳисоботларини белгиланган тартибда ва муддатда тақдим қилинмаганлиги
сабабли банклардаги ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операцияларини тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгар томонидан ариза судга
тақдим этилганидан сўнг ҳам солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлигини маълум қилиб
суддан аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Шу боис суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 220-моддасининг талабларига мувофиқ
ишдаги мавжуд хужжатлар низони мазмунан тўғри ҳал қилиш учун етарли деб
ҳисоблаб, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд ишда иштирок этувчи аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан арз қилинган
талабни қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, Хххх белгиланган тартибда ва муддатда солиқ
ҳисоботларини солиқ органига тақдим этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 22-моддасига кўра, солиқ
тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши шарт.
СКнинг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган
жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ѐки электрон шаклда ушбу
Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан
бирга тақдим этилади.
СКнинг 111-моддасига мувофиқ, солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин.
Аризачи томонидан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор
қабул қилиниб, мазкур қарор нусхаси жавобгарнинг шахсий кабинетига юборилган
бўлсада, солиқ органи қарорида кўрсатилган ҳолатлар жавобгар томонидан бартараф
этилмаган.
СКнинг 273-моддасига кўра солиқ тўловчилар, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ
ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг
йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
Жавобгар томонидан солиқ қонунчилигида белгиланган мажбуриятлар ўз
вақтида бажарилмаганлиги унга нисабатн ариза билан судга мурожаат қилинишига
асос бўлган.
Баѐн этилганларга асосланиб суд, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим
этилмаганлиги факти мавжудлигини ҳамда ушбу ҳолат ишни кўриш жараѐнида ҳам
бартараф этилмаганлигини инобатга олиб, аризачининг арз қилинган талабини
қаноатлантиришни ҳамда жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва
жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда аризачи томонидан ариза электрон шаклда
берилиб, иш электрон тартибда шакллантирилганлиги ва шу сабабли почта харажати
амалга оширилмаганлигини инобатга олишни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176 ва179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар Ххххдан аризачи Кармана тумани Давлат солиқ инспекцияси
фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ххххнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операция (солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг
тўхтатиб турилиши фуқаролик қонунчилигига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган
тўловларга, шунингдек қонунчилигига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган
банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмаслиги ҳолатлари бундан мустасно)лари
ҳуқуқбузарлик факти бартараф этилгунига қадар тўхтатиб турилсин.
Ххххга хизмат кўрсатувчи барча банклар – Ххххга тегишли тўхтатиб турилган
ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ
бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат давлат солиқ хизмати органи томонидан
тақдим этилгандан сўнг Ххххга тегишли ҳисобварақлар бўйича операциялар
тиклансин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга
киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали
Навоий вилоят судига апелляция шикояти бериши, прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
Б.Раджабов