Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/1782 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Ибрагимова Ашурхон Ўктамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Дўстлик Қишлоқ хўжалик хизмати масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Ўлмас Агро Экспорт масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1201721 Claim ID 2981476 PDF Hash 0b40c156fa63edf7... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 17-моддаси нинг 17 law
шбу Кодекснинг 24-моддаси шбу Кодекс 24 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
нинг 14-моддаси нинг 14 law
аммо ИПК 25-моддаси аммо ИПК 25 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
шбу Кодекс 278-моддаси шбу Кодекс 278 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT SUDI ТАШКЕНТСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 100059, Toshkent sh, Sh.Rustaveli ko`chasi, 93 uy 100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93 Tel:(+99871) 253-24-90 Fax: 0 (71)253-17-60 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Тошкент шаҳар 2023 йил 5 январь 4-1107-2202/1782-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Каримов Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати А.Шукуруллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Арипов ва А.Ибрагимовадан иборат таркибда, Ш.Нуралиеванинг котиблигида, даъвогар вакиллари А.Дадаев (ордер асосида), Қ.Тожиев, жавобгар вакиллари П.Янабаев (2022 иил 26 августдаги ишончнома асосида), М.Хайтимбетова (ордер ва 2022 йил 19 сентябрдаги ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Дустлик қишлоқ хужалик хизмати” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Ўлмас агро экспорт” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 201 280 000 сум моддии ва маънавии зарар ундириш, ноқонунии эгаллаб олинган ер маидонидан жавобгар “Ўлмас агро экспорт” масъулияти чекланган жамиятини мажбурии чиқариш туғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “Ўлмас агро” фермер хужалиги томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида куриб чиқиб, қуиидагиларни а н и қ л а д и: “Дўстлик қишлоқ хўжалик хизмати” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Ўлмас агро экспорт” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 201 280 000 сўм моддий ва маънавий зарар ундиришни ҳамда ноқонуний эгаллаб олинган ер майдонидан жавобгарни мажбурий чиқаришни сўраган. Суднинг 2022 йил 15 августдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Оҳангарон туман кадастр бўлими ва Оҳангарон туман ҳокимлиги жалб қилинган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 августдаги ажрими билан ишга дахлдор бўлмаган жавобгар “Ўлмас агро экспорт” масъулияти чекланган жамияти ишга дахлдор бўлган жавобгар “Ўлмас агро” фермер хўжалигига алмаштирилган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгарни Оҳангарон тумани, Гулобод МФЙ ҳудудидаги 152, 153 ва 154 контур ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш белгиланган, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан апелляция шикояти берилган бўлиб, унда Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини рад қилиш сўралган. Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятида баён этилган важларини такрорлаб, биринчи инстанция суди томонидан даъво талаблари бўйича мавжуд низони кўриб чиқишда бир томонлама ёндашилган ҳолда, иш ҳолатлари тўлиқ ва объектив тарзда ўрганиб чиқилмай ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакиллари апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, апелляция шикоятини рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Ўчинчи шахслар - Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Оҳангарон туман кадастр бўлими ва Оҳангарон туман ҳокимлиги суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўларнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар иш жилдида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати, апелляция шикояти юзасидан тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юзасидан даъво талабларини тўлиқ рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Оҳангарон туман ҳокимининг 2020 йил 16 декабрдаги 3383-сонли қарори билан Дўстлик массивидаги 1 138,05 гектар ер майдони, шундан 0,85 гектар суғориладиган, 86,72 гектар лалми, 0,45 гектар боғ, 878,85 гектар яйлов, 26,83 гектар ўрмонзор, 106,33 гектар ариқ ва зовурлар ўрни, 17 гектар йўллар, 2,28 гектар қурилиш, 18,74 гектар бошқа ерлардан иборат ер майдонлари даъвогарга чорвачилик йўналишида фаолият олиб бориш учун 30 йил муддатга ижарага ажратиб берилган. Шундан сўнг, Оҳангарон туман ҳокимлиги ва даъвогар ўртасида “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида” шартнома тузилган ва ушбу шартнома 2021 йил 29 октябрда кадастр органида 537-сон билан рўйхатга олинган. Шу билан бирга ижарага берилган 64,96 гектар, 84,41 гектар, 861,4 гектар, 67,125 гектар, 60,157 гектар, жами 1 138,05 гектар ер майдонига нисбатан даъвогарнинг ижара ҳуқуқи 2021 йил 21 декабрда кадастр органида рўйхатга олинган. Даъво аризасида баён этилишича, даъвогар Гулобод ҳудудида жойлашган 152, 153 ҳамда 154 контурлардаги 21,10 гектар лалми ер майдонига қишлоқ хўжалиги маҳсулоти экиш мақсадида борганида ушбу ерларни жавобгар ноқонуний эгаллаб, буғдой, арпа экиб фойдаланиб келаётганлиги унга маълум бўлган. Шундан кейин, жавобгарга ушбу ерлар унга ажратиб берилганлигини билдириб, ерни бўшатиб қўйишини сўраган. Бироқ, жавобгар ерни бўшатиб бермаган. Шу боис, даъвогар Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарни ноқонуний эгаллаб олган ер майдонидан мажбурий чиқаришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан унинг фойдасига 201 280 000 сўм моддий ва маънавий зарар ундиришни сўраб, бунга асос сифатида агар жавобгар ноқонуний эгаллаб олган ер майдонига арпа экканида гектаридан 1,2 тонна, 21,10 гектардан жами 25,3 тонна ҳосил олган бўлишини, ушбу ҳосилни арпанинг бугунги кундаги қийматида, яъни 2 000 сўмдан сотганида бир йилда 50 640 000 сўм, икки йилда эса 101 280 000 сўм соф даромад олган бўлиши мумкинлигини, бундан ташқари икки йил давомида жавобгар унга 100 000 000 сўм маънавий зарар етказганлигини келтирган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди томонидан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгарни Оҳангарон туман, Гулобод МФЙ ҳудудидаги 152, 153 ва 154 контур ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш белгиланган, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Бироқ, биринчи инстанция суди жавобгарни Оҳангарон туман, Гулобод МФЙ ҳудудидаги 152, 153 ва 154 контур ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш ҳақида барвақт хулосага келган. Чунки, суд томонидан жавобгар томонидан келтирилган важлар ва иш ҳолатлари тўлиқ ўрганиб чиқилмаган. Суд ҳал қилув қарорида жавобгар вакили низоли 152, 153, 154 контурлардаги ер майдони Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 2017 йил 17 августдаги 660-сонли қарори билан “Ўлмас агро” фермер хўжалигига ажратиб берилгани, Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги билан “Ўлмас агро” фермер хўжалиги ўртасидаги “Ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш” шартномаси тузилгани ва ушбу ижара шартномаси кадастр органида рўйхатга олингани, 152, 153, 154 контурлардаги ер майдонига нисбатан “Ўлмас агро” фермер хўжалигининг ижара ҳуқуқлари ҳам кадастр органида рўйхатга олинганини маълум қилган бўлсада, бироқ Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги билан “Ўлмас агро” фермер хўжалиги ўртасида тузилган “Ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш” шартномасидан бошқа бирорта ҳолатни тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмаганлигини, Оҳангарон тумани, Шодмалик ва Гулобод МФЙ ҳудудларининг туман давлат захирасидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 152, 153, 154 контурларидаги ер майдонлари бугунги кунда Оҳангарон туман ҳокимининг 2020 йил 16 декабрдаги 3383-сонли қарори асосида “Дўстлик қишлоқ хўжалик хизмати” масъулияти чекланган жамиятига чорвачилик фаолияти учун 30 йилга ажратилгани, 152, 153, 154 контурлардаги ер майдони “Ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш” шартномаси асосида “Дўстлик қишлоқ хўжалик хизмати” МЧЖга берилгани, жами 1 138,05 гектар ер майдонига (шу жумладан, 152, 153, 154 контурдаги ер майдонига) нисбатан “Дўстлик қишлоқ хўжалик хизмати” масъулияти чекланган жамиятининг ижара ҳуқуқи кадастр органида рўйхатга олингани Кадастр агентлигининг давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят Оҳангарон туман бўлимининг 2022 йил 13 апрелдаги 386-сонли хати, Оҳангарон туман ҳокимининг 2020 йил 16 декабрдаги 3383-сонли қарори, 2021 йил 29 октябрда рўйхатга олинган 537-сонли ижара шартномаси, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги электрон ахборот тизимидаги маълумотлар билан тўлиқ тасдиқланишини, қолаверса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 25 июндаги SQ-326-IV-қарорига асосан Ўртачирчиқ туманининг Бахт массиви худудидаги жами 130,46 гектар ер майдонлари, шу жумладан “Ўлмас агро” фермер хўжалигига тегишли бўлган 63,50 гектар ер майдони Оҳангарон туман ҳудудига ўтказилганлигини келтирган. Ваҳоланки, ишдаги мавжуд, суд жараёнида ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан аниқланишича, Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 2017 йил 17 августдаги 660-сонли қарори билан фуқаро Тиллаев Ўлмасбек Пархат ўғлига (“Ўлмас агро” фермер хўжалиги раҳбари) Бахт 2-массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 151, 152, 153, 154, 147а, 168к контурларидан чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатиши учун жами 63,50 гектар, шундан 62,0 гектар лалми ерлар, 0,50 гектар йўллар ўрни, 0,66 гектар ариқ ва зовурлар, 0,34 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган бошқа ерлар ажратиб берилган. 2017 йил 18 августда туман ҳокимлиги билан жавобгар ўртасида “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида” шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 25 июндаги SQ-326-IV-қарорига асосан Ўртачирчиқ туманининг Бахт массиви ҳудудидаги жами 130,46 гектар ер майдонлари, шу жумладан “Ўлмас агро” фермер хўжалигига тегишли бўлган 63,50 гектар ер майдони Оҳангарон туман ҳудудига ўтказилган. Оҳангарон туманида Республика Аэрогеодезия маркази томонидан 2021 йилда ушбу ер майдонлари дешифровка қилиниб, қишлоқ хўжалиги харитаси янгиланган ва унга кўра собиқ 151, 152, 153, 154, 147а, 168 қисман контурлар рақамлари 2797, 2796, 2795, 2793 контурларга янгиланган. “Ўлмас агро” фермер хўжалигининг ер майдонларини туман заҳирасига қайтариб олиш тўғрисида туман ҳокимлиги томонидан қарорлар қабул қилинмаган, шунингдек Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 2017 йил 17 августдаги 660-сонли қарори бекор қилинмаган. Бироқ, жавобгар “Ўлмас агро” фермер хўжалигига ер майдони Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 2017 йил 17 августдаги 660-сонли қарори билан Бахт 2-массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 151, 152, 153, 154, 147а, 168к контурларидан даъвогарга ер ажратилишидан бир неча йил олдин ажратилган ва туман ҳокимининг ушбу қарори бекор қилинмаган, жавобгарга ажратилган ер майдони туман заҳирасига қайтарилмаган, жавобгар билан Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги ўртасида “Ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш” шартномаси тузилган, қолаверса Ўртачирчиқ тумани Бахт массиви худудидаги жами 130,46 гектар ер майдонлари, шу жумладан “Ўлмас агро” фермер хўжалигига тегишли бўлган 63,50 гектар ер майдони Оҳангарон туман ҳудудига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг SQ-326-IV-қарори билан 2021 йил 25 июнда, яъни даъвогарга ер ажратилгандан кейин етти ойдан кейин ўтказилган, 2020 йил декабрь ойида низоли ер майдони Ўртачирчиқ туманига тегишли бўлган, ушбу ҳолатлар жавобгар томонидан тақдим этилган Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилоят бошқармасининг 2022 йил 12 сентябрдаги 7292-сонли хати ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлишига қарамай, биринчи инстанция суди асоссиз равишда жавобгарни Оҳангарон тумани, Гулобод МФЙ ҳудудидаги 152, 153 ва 154 контур ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисида қарор қилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда ЕК деб юритилади)нинг 17-моддаси биринчи қисмига кўра, юридик шахслар ушбу Кодексга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мулк, доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлиши мумкин. Ўшбу Кодекснинг 24-моддаси биринчи қисмида ер участкасининг ижараси ер участкасига ижара шартномаси шартларида муддатли, ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишдан иборатлиги кўрсатилган. ЕК 244-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш туман (шаҳар) ҳокими ва ижарага олувчи ўртасида тузилган ер участкасининг ижарасига оид шартнома асосида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан белгиланган тартибда электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд жараёнида жавобгарнинг апелляция шикоятида баён этилган важлари суднинг ажримига асосан иш ҳолатига аниқлик киритиш мақсадида чақирилган Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги вакилининг ёзма фикрномаси ва ишдаги мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини топди. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган важлари асосли, биринчи инстанция суди жавобгарни Оҳангарон туман, Гулобод МФЙ ҳудудидаги 152, 153 ва 154 контур ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисида нотўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 14-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг молмулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг 2-қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисобкитоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак, деб тушунтириш берилган. Бироқ, даъвогар томонидан даъвонинг 101 280 000 сўм моддий зарар ундириш қисми юқоридаги Пленум қарорида кўрсатилган ҳужжатлар асосида исботлаб берилмаган. Шунингдек, маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талаблар иқтисодий судлар томонидан кўрилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 20 июндаги 262-сон қарорининг 23-бандида тушунтириш берилган бўлиб, ушбу бандда умумий қоидага кўра маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талаблар иқтисодий судлар томонидан кўрилмаслиги, аммо ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган ишлар бўйича иштирокчилар (акциядорлар) – жисмоний шахсларнинг маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талаблари иқтисодий судга тааллуқли эканлиги кўрсатилган. Шунга кўра, даъвонинг моддий ва маънавий зарар ундириш қисми асосли равишда рад этилган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ўшбу Кодекс 278-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. 8 Юқорида баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган важлари асосли деб ҳисоблаб, шикоятни қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юзасидан даъво талабларини тўлиқ рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 274, 278, 279, 280-моддаларига асосланиб, Жавобгар “Ўлмас агро” фермер хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш юзасидан янги қарор қабул қилинсин. Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. “Дўстлик қишлоқ хўжалик хизмати” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Ўлмас агро” фермер хўжалиги фойдасига 1 756 400 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Ортиқча тўланган 1 500 000 сўм давлат божи маълумотнома асосида даъвогарга қайтарилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Олий судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи: (имзо) А.Х.Шукуруллаев ҳайъат аъзолари: (имзо) А.Арипов (имзо) А.Ибрагимова Қарорнинг кўчирма нусхаси аслига тўғри ______________ А.Ибрагимова