Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2202/2493 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТРОФ МУХИТНИ МУХОФАЗА КИЛ.БОШ Ответчик / Подсудимый Нуршод Универсал Савдо масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1003198 Claim ID 2964323 PDF Hash 13fa63382f59a048... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 34-моддаси онуни 34 law
онунининг 8-моддаси онуни 8 law
онунининг 1-моддаси онуни 1 law
онун 9-моддаси онун 9 law
онуннинг 13-моддаси онуннинг 13 law
онун 15-моддаси онун 15 law
онун 21-моддаси онун 21 law
онунининг 6-моддаси онуни 6 law
онуннинг 8-моддаси онуннинг 8 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 05 январь 4-1405-2202/2493-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, аризачи вакиллари ДДД (ишончномасиз) ва жавобгар вакиллари ЖЖЖ (рахбар) ва жамият таъсисчиси ГГГлар иштирокида, аризачи ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга қарашли суюлтирилган газ сақлаш омборхонаси фаолиятини тугатиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи ХХХ судга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2022 йил 6 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи «Дарғом» каналига нефть маҳсулотлари оқизилганлик ҳолати бўйича тарқалган видео мурожаат юзасидан Давлат экология қўмитаси ҳамда ХХХ раҳбар-ходимлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан тезкорлик билан мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар ўрганилганда Самарқанд тумани «Андижони» МФЙда жойлашган «Нуршод Универсал савдо» масъулияти чекланган жамиятига қарашли суюлтирилган газ сақлаш омборидаги нефть маҳсулотлари (печ ёқилғиси) сақлаш сиғимидан оқиб кетиши натижасида бир тонна нефть маҳсулотлари жой рельефига тўпланган ва полиэтилен труба ёрдамида «Дарғом» каналига оқизилганлиги ва жой рельефини ифлослантирилганлиги аниқланганлиги, корхона ҳудудига тўкилган нефть маҳсулотлари билан ифлослантирилган ер майдони ўлчанганида 79,2 м3 эканлиги аниқланганлиги, Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 202-сонли қарорига асосан атроф-табиий муҳитни ифлослантирганлик ва ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилинганида 1 202 286 792 сўмни ташкил этганлиги, ўрганишлар давомида ҳозирги кунда корхонанинг хавфлилик даражаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 541-сонли қарорига асосан 3-тоифага мансуб эканлиги, ЖЖЖ бугунги кунга қадар, давлат экологик меъёрий лойиҳа ҳужжати (ЗЭП) учун экологик экспертиза хулосаси олмасдан фаолият юритаётганлиги, хозирги кунда корхона нефть ва газни қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланганлигини баён қилиб, жавобгар ЖЖЖга қарашли суюлтирилган газ сақлаш омборхона фаолиятини тугатишни сўраган. Суднинг 2022 йил 21 ноябрдаги ажрими билан иш юритиш тўхтатилган. Суднинг 2022 йил 27 декабрдаги ажрими билан иш юритиш тикланган. Суднинг 2023 йил 5 январдаги ажрими билан аризачи ХХХнинг жавобгар фаолиятини тугатиш тўғрисидаги даъво талабини ўзгартириб, корхона фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги аризаси қабул қилинган. Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили Д.Қувондиқов кўрсатма бериб, аризадаги даъво талабини ўзгартириб, корхона фаолиятини тўхтатишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили М.Субхонов, суддан ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг фикрини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Самарқанд вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 2022 йил 6 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видео мурожаатга асосан Тойлоқ туманида жойлашган ЖЖЖ фаолиятида текшириш ўтказилган. Ўтказилган текшириш якунлари бўйича 2022 йил 6 сентябрда далолатнома расмийлаштирилган бўлиб, ушбу далолатномага кўра объект атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг хавфлилик даражаси 3-тоифа объект таснифига киритилган. Корхона ишлаб чиқариш фаолиятини бошлашдан олдин 2016 йил 3 февралда 27-сонли давлат экологик экспертизаси хулосасини олган бўлиб, мазкур хулосанинг амал қилиш муддати 3 йиллиги аниқланди. ЖЖЖ рахбарияти, суд мажлисида хозирги вақтда ЖЖЖ нефть маҳсулотлари билан ишламаслиги, уларнинг фаолияти суюлтирилган газ сақлаш омборхонаси эканлиги, корхона атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг хавфлилик даражаси 3тоифа объекти эмаслиги, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 541-сонли қарорида суюлтирилган газ сақлаш омборига таъриф берилмаганлигини важ қилиб кўрсатган. Суд 2022 йил 21 ноябрда Суд-иқтисодий экспертизаси тайинлаш бўйича ажрим қабул қилиб, экспертиза тайинлаган. Экспертиза ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги экспертлар кенгашига юклаган. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида доимий фаолият юритувчи экспертлар Кенгашинининг 2022 йил 16 декабрдаги хулосасига кўра, ЖЖЖ атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг хавфлилик даражаси 3-тоифасига мос келади. Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофази қилиш тўғрисида»ги қонунининг 8-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасидаги давлат бошқаруви қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси «Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонунининг 1-моддасига кўра, экологик экспертиза деганда режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш ҳамда экологик экспертиза объектини рўёбга чиқариш мумкинлигини аниқлаш тушунилади. Ушбу қонун 9-моддасига кўра эса, экологик экспертиза буюртмачиси давлат экологик экспертизаси хулосасида кўрсатилган талабларни бажариши шарт. Қонуннинг 13-моддасига кўра, атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш мажбурийдир. Ушбу қонун 15-моддасига кўра, давлат экологик экспертизаси ўтказиш учун буюртмачи томонидан лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича - атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳасини, экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнотни, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда эса атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнотни ўз ичига олган атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари; ишлаб турган объектлар бўйича - экологик нормативларнинг лойиҳалари, объектнинг атроф табиий муҳитга ва фуқаролар соғлиғига таъсир кўрсатиш ҳоллари аниқланган тақдирда атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисида тайёрланган баёнот тақдим этилади. Қонун 21-моддасига кўра, давлат экологик экспертизасининг хулосаси давлат экологик экспертизаси объектини молиялаш ва рўёбга чиқаришда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши мажбурийдир. Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси бўлмай туриб, лойиҳаларнинг банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан молияланиши, шунингдек уларнинг рўёбга чиқарилиши тақиқланади. Ўтказилган текширишда МЧЖ томонидан қайд қилинган қонун талаблари бузилган ҳолда атроф-муҳитга таъсир аризаси (ЗЭП) ҳужжати ишлаб чиқилмаганлиги ва экологик экспертиза хулосаси олинмаганлиги аниқланган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ЖЖЖ давлат экологик экспертизасидан ўтказиш мажбурийдир. Ўзбекистон Республикаси «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунининг 6-моддасига кўра, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги стандартлар атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тартибини, унинг ҳолати устидан назорат усулларини аниқлаб беради, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича ўзга талабларни белгилайди. Атроф табиий муҳит объектлари учун атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, иқлимни ва озон қатламини сақлаш соҳасидаги стандартлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади. Ушбу қонуннинг 8-моддасига кўра, атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар чиқаришнинг ҳамда унга физикавий омиллар зарарли таъсир кўрсатишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлари атмосфера ҳавосига чиқиндилар чиқарувчи ёки зарарли физикавий таъсир кўрсатувчи ҳар бир доимий манба учун ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар ва физикавий таъсир кўрсатиш омилларининг ҳар бири бўйича белгиланади; ҳавони ифлослантирувчи доимий манбалардан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлари ҳамда унга физикавий омиллар зарарли таъсир кўрсатишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлари корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва тегишинча Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади; Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини, доимий ифлослантирувчи манбалар физикавий омилларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Қонуннинг 13-моддасига кўра, атмосфера ҳавосига доимий ва кўчма ифлослантирувчи манбалардан ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолият Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ваколатларига мувофиқ уларнинг қарори билан чекланиши, тўхтатиб турилиши, зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда эса, тугатилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш (бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади. Қайд этилганларга кўра, ариза талаби асосли бўлиб, ушбу ариза қаноатлантирилиши лозим. Шунга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни, атроф-муҳитга таъсир аризаси (ЗЭП) ҳужжати ишлаб чиқилиб, экологик экспертиза хулосаси олингунга қадар жавобгар ЖЖЖнинг суюлтирилган газ сақлаш соҳасидаги фаолиятини тўхтатиб туришни, ишни судда кўрилишида жавобгарнинг айбини инобатга олган ҳолда, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни, «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Аризачи ХХХнинг ЖЖЖ фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари тўлиқ бартараф этилгунга қадар жавобгар ЖЖЖнинг суюлтирилган газ сақлаш соҳасидаги фаолияти тўхтатиб турилсин. Жавобгар ЖЖЖ томонидан қайд этилган қонунбузилиш ҳолатлари тўлиқ бартараф этилгач, унинг иш фаолиятини тиклаб бериш мажбурияти аризачи ХХХ зиммасига юклатилсин. Жавобгар ЖЖЖдан аризачи ХХХ фойдасига 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья Ф.Юлдашев