← Назад
Решение #677097 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ушбу кодекс | 544 | — | code_article | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67
190111, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 январь 4-1901-2201/4375-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида,
Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – З.Адилов (ишончнома
асосида), жавобгар вакили – А.Менглиев (ишончнома асосида), Республикаи
Ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази
вакиллари – И.Очилов (раҳбар), Х.Тангриева (ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг,
жавобгар – “ALLES SAG`LIK GROUP” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонасига нисбатан берган даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида
видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги
ўринларда – даъвогар) жавобгар- “ALLES SAG`LIK GROUP” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси (кейинги ўринларда –
жавобгар) ва учинчи шахс Республикаси Ихтисослаштирилган кўз
микрохирургия илмий амалий тиббиёт марказига (кейинги ўринлардаучинчи шахс) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 89855775 сўм асосий қарз ва 34507872 сўм пеня ундиришни,
тарафлар ўртасида 2022 йил 5 апрелда тузилган “Давлат мулкини ижарага
бериш” тўғрисидаги 054724/123-22-сонли шартнома шартномани бекор
қилишни ва жавобгарни Қарши шаҳри И.Каримов кўчаси 85а-уйдаги
бинодан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан ижара ҳақидан қарздорликларни ўз вақтида
тўламаганлигини, бир неча бор бу ҳақида огоҳлантириш берилганлигини,
тарафлар
ўртасида
тузилган
шартнома
шартларида
тўловлар
кечиктирилганда ижарага берувчи тарафлар ўртасида тузилган шартномаси
муддатидан олдин бекор қилиш ва ижарага олувчини бинодан мажбурий
тартибда чиқаришга ҳақли эканлигини билдириб, даъвони қаноатлантириш
тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакиллари даъво аризадаги
важлар асосли эканлигини, йилдан йилга беморлар сони кўпайиб
бораётганлигини,
фаолиятини
кенгайтириш
ишларини
олиб
бораётганликлари, ходимларига хоналар етмаётганлигини, ўша вақтда
мажбурликдан ижарага берганлигини, бинодан ўзлари фойдаланишларини
билдириб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул
қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Судда аниқланишича, даъвогар, жавобгар ва учинчи шахс ўртасида 2022
йил 5 апрелда “Давлат мулкини ижарага бериш” тўғрисида 054724/123-22сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномаларга кўра, “Ижарага берувчи” (даъвогар) “Ижара
олувчи”га (жавобгар) учинчи шахсга тегишли бўлган Қашқадарё вилояти,
Қарши шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 85А-уй манзилида жойлашган
маъмурий бинонинг жами 819,0 кв.метр ташкил этувчи майдонини (бундан
буён матнда объект деб юритилади) ижарага бериши, “Ижара олувчи”
(жавобгар) эса ушбу объектни қабул қилиш ва белгиланган ижара ҳақини
шартноманинг 3-иловасида кўрсатилган график асосида шартноманинг 7.1бандига асосан ҳар ойнинг 10-санасигача кечиктирмасдан олдиндан
“Ижарага берувчи”га тўлаб бериш мажбуриятларини олган.
Жавобгар даъвогарга 2022 йилнинг 10 декабрь ҳолатида 2022 йил 5
апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш” тўғрисида 054724/123-22сонли шартнома бўйича 89855775 сўмлик ижара тўловини амалга
оширмаган.
Жавобгарнинг даъвогардан қарзи мавжудлиги судга тақдим этилган
далиллар билан ўз исботини топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбурият мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги,
шунингдек, ушбу кодекснинг 544-моддасида эса ижарага олувчи молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги
белгиланган.
Суд
мажлисида
аниқланишича,
жавобгар
89855775
сўмлик
қарздорликни суд кунига қадар тўлиқ тўлаган. Ушбу ҳолат жавобгар
томонидан тақдим этилган тўлов топшириқномалари ва даъвогар
вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан тасдиқланади.
Шу сабабли, суд даъво талабининг 89855775 сўмлик асосий қарз
ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан шартномага асосан 34507872
сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг
32-моддаси 2-қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар)
ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
ФК 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак.
ФКнинг 335-моддасига кўра агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига
кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан
етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ
миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок
қилувчи
тарафларнинг
мулкий
аҳволини,
шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бироқ, пенянинг ҳосил бўлишига даъвогарнинг ўзи ҳам сабабчи бўлиб,
зарар суммаси камайтириш чораларини кўрмаган.
Қайд этилган ҳуқуқ нормаларини қўллаб ҳамда жавобгарнинг мулкий
аҳволини инобатга олиб, суд талаб қилинган пеняни 17253936 сўмга
камайтиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида 2022 йил 5 апрелда тузилган
“Давлат мулкини ижарага бериш” тўғрисидаги 054724/123-22-сонли
шартнома шартномани бекор қилиш ва жавобгарни Қарши шаҳри И.Каримов
кўчаси 85а-уйдаги бинодан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
Жавобгар шартнома шартлашилган муддатда мулкнинг ижара ҳақини
даъвогарга тўлаб бермаган. Бу ҳолат ишдаги ҳужжатлари билан ўз исботини
топган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгарга шартномани бекор қилиш тўғрисида
огоҳлантириб, 2022 йил 28 сентябрь кунида 147/01-07-сонли таклиф билан
мурожаат қилган. Жавобгар эса ушбу таклифга рад жавобини берган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 382-моддасига кўра агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада
маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш
ҳисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун
ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича
бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда жавобгар шартнома бўйича тўловларни ўз вақтида
тўламасдан шартнома шартларини бузган.
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартнома 8.4-бандида ижара олувчи
шартнома бўйича ўз зиммасидаги мажбуриятларни уч ой давомида
бажармаган тақдирда, ижарага берувчи шартномани бекор қилиш тўғрисида
таклиф билан мажбурият бажарилмаган ойнинг охирги кунидан кейин ўн
кун ичида ёзма равишда хат ёки шахсан топшириш орқали хабардор қилиши,
ушбу мурожаатга рад жавобини олгандан кейин судга мурожаат қилиш
келишилган бўлсада, шартнома шартларида ёхуд қонун ҳужжатларида
ижара тўловларини амалга оширмаслик тарафлар ўртасидаги шартномани
бекор қилинишига асос бўлиши қайд этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги
203-сонли
Қарорининг
25-бандида
“ФК
382моддасининг тўртинчи қисмига кўра бир тараф шартномани бажаришдан
тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёхуд тарафларнинг келишувида бунга
йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган
ҳисобланади. Қонунчиликка мувофиқ шартномани бажаришдан бир
тарафлама бош тортишга муайян шартлар мавжуд бўлгандагина йўл
қўйилади (ФК 422-моддасининг учинчи қисми, 746-моддасининг биринчи
қисми ва ҳ.к.). Бундай ҳолларда шартномани бекор қилиш талаб этилмайди.
Шартномани бажаришдан бир тарафлама бош тортиш учун бу ҳақда
иккинчи тарафга хабар беришнинг ўзи етарлидир” деб тушунтириш
берилган.
Шу билан биргаликда, “ALLES SAG`LIK GROUP” масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги хорижий корхонаси чет эл инвестори иштирокида
ташкил этилган бўлиб, шартномани бекор қилиш ва жавобгарнинг ижара
объектидан мажбурий тартибда чиқариш чет эл инвесторининг ҳуқуқ
манфаатларига дахл қилади ва шартноманинг амал қилиш 2023 йил 5
апрелда тугайди.
Шу боисдан, суд даъво талабининг 2022 йил 5 апрелда тузилган “Давлат
мулкини ижарага бериш” тўғрисидаги 054724/123-22-сонли шартнома
шартномани бекор қилиш ва жавобгарни Қарши шаҳри И.Каримов кўчаси
85а-уйдаги
бинодан
мажбурий
тартибда
чиқариш
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 17253936 сўм
пеня ва олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатини ундиришни, даъво
талабининг колган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, низонинг
келиб чиқишига жавобгарнинг тўла айби борлиги боис, жавобгардан
республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 8487272,94 (2487272,94+3000000+3000000) сўм давлат божи ва
Олий суд ҳисобига 75000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни
лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р
қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар- “ALLES SAG`LIK GROUP” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонасидан даъвогар- Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Қашқадарё
вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига 17253936 сўм пеня ва олдиндан
тўланган 24000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар- “ALLES SAG`LIK GROUP” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонасидан республика бюджети ҳамда суд
ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 8487272,94 сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар- “ALLES SAG`LIK GROUP” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонасидан Олий суд ҳисобига 75000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Д.Жумаев