Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/3299 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги Ответчик / Подсудимый Дўстлик шароб савдо масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1010238 Claim ID 3058280 PDF Hash 3ce492db821ad97a... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
бандида ФКнинг 333-моддаси бандида ФК 333 law
арздорни ФКнинг 327-моддаси арздорни ФК 327 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 05.01.2023 йил Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/3299-сонли иш раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг жавобгар “Дўстлик шароб савдо” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 574.611.314,88 сўм асосий қарз ва 55.988.133,94 сўм пеняни ундириш юзасидан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни жавобгар “Дўстлик шароба савдо” масъулияти чекланган жамияти вакили Я.Болиқулов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда матнда Даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Дўстлик шароб савдо” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда Жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 574.611.314,88 сўм асосий қарз, 55.988.133,94 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Я.Болиқулов даъвогарнинг даъво талабига нисбатан эътирози йўқлигини, ҳақиқатдан ҳам жамиятнинг қарздорлиги мавжудлигини, бироқ муқаддам ушбу даъво юзасидан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини, келишув асосида қарздорлик бўлиб-бўлиб тўлаб келинаётган вақтда Агентлик томонидан жамиятнинг алкогол маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиш учун рухсат берувчи лицензиясининг амал қилиши тўхтатилганлигини, бунинг натижасида қарздорликни тўлаб бериш имкони бўлмаганлигини, даъвогар билан низони келишув йўли билан ҳал қилиш учун Агентлик раҳбарларини топишнинг имкони бўлмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Аввалги суд мажлисида видеконференцалоқа орқали иштирок этган даъвогар вакили Э.Ганиев даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, даъво даъвони қаноатлантиришни сўраган. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важларини таҳлил қилиб, ишга тақдим қилинган ҳужжатлардалилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даьво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2015 йил 30 январь куни “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси тизимида ҳамкорликда фаолият кўрсатиш тўғрисида” 2/14-сонли шартнома ва 2017 йил 29 сентябрь куни мазкур шартномага қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида 1-сонли келишув имзоланган. Мазкур шартноманинг 3.2-бандига кўра, корхона (жавобгар) компания (даъвогар)нинг “Қайта тиклаш ва ривожлантириш жамғармаси”ни ҳисоб рақамига корхонанинг бўш фойдаси қолдиқлари ҳисобидан корхона баланс фойдасининг 1 (бир) фоизи миқдорида ажратма пул маблағини ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмасдан ўтказади. Ушбу ажратма бўйича йил якуни билан якуний ҳисоб-китоб қилиш; компаниянинг “Қайта тиклаш ва ривожлантириш жамғармаси” ҳисоб рақамига корхонанинг 2013-2015 йиллар давомида товар айланмасидан 0,5 фоиз миқдорида ажратма пул маблағини ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмасдан ўтказиш мажбуриятини олган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 05 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4161-сонли қарори билан тугатилаётган “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамиятининг Ривожлантириш жамғармаси ва Узумчиликни ривожлантириш жамғармаси негизида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиши белгиланган. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6033-сонли фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармаси негизида Агентликнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4787-сонли қарорининг 2-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгилаб берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида”ги Низомнинг 32-бандига кўра, Жамғармага мажбурий ажратмаларни ўз вақтида ўтказиб бериш учун Жамғармага ажратмаларни амалга оширувчи ташкилотлар раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади. Алкоголь маҳсулотларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчилар ажратмаларни ҳар ойда, кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай амалга ошириши лозимлиги белгиланган бўлса-да, жавобгар томонидан 2021 йил 31 декабрь ҳолатига ҳисобланган 574.611.314,88 сўм ажратмаларни тўламасдан келганлиги натижасида даъвогар ушбу даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Даъво талаби асосли. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4787-сонли қарорининг 4-бандига кўра, алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг беш фоизи миқдоридаги ажратмалар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сон Фармонига асосан ушбу ажратма миқдори 2020 йил 31 декабргача уч фоиз қилиб белгиланганлиги инобатга олинган ҳолда) Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбалари этиб белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида”ги Низомнинг 32-бандига кўра, Жамғармага мажбурий ажратмаларни ўз вақтида ўтказиб бериш учун Жамғармага ажратмаларни амалга оширувчи ташкилотлар раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади. Алкоголь маҳсулотларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчилар ажратмаларни ҳар ойда, кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай амалга ошириши лозим. Ушбу норматив ҳужжатларга асосан даъвогар ва жавобгар ўртасида 2015 йил 30 январь куни “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси тизимида ҳамкорликда фаолият кўрсатиш тўғрисида” 2/14-сонли шартнома имзоланиб, шартнома шартларига кўра, жавобгар компаниянинг “Қайта тиклаш ва ривожлантириш жамғармаси”ни ҳисоб рақамига корхонанинг бўш фойдаси қолдиқлари ҳисобидан корхона баланс фойдасининг 1 (бир) фоизи миқдорида ажратма пул маблағини ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмасдан ўтказади. Ушбу ажратма бўйича йил якуни билан якуний ҳисоб-китоб қилиш; компаниянинг “Қайта тиклаш ва ривожлантириш жамғармаси”ни ҳисоб рақамига корхонанинг 2013-2015 йиллар давомида товар айланмасидан 0,5 фоиз миқдорида ажратма пул маблағини ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмасдан ўтказиш мажбуриятини олган. Шундан сўнг, тарафлар ўртасида мазкур шартномага қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида қўшимча келишув имзоланиб, унга кўра “Ўзвиносаноат-холдинг” акциядорлик жамияти таркибидаги “Реконструкциялаш ва ривожлантириш жамғармаси”нинг махсус ҳисоб рақамига 2017 йил 1 октябрдан 2022 йил 1 январгача бўлган муддатда корхонанинг товар айланмасидан 5 фоиз миқдорида ажратма пул маблағини ҳисоблаб, ҳар ойнинг якуни бўйича кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмасдан ўтказади. Якуний ҳисоб-китоблар йил якуни билан амалга оширилиши белгиланган. Мазкур юқоридаги Низом ва шартнома шартлари жавобгар томонидан бажарилмаганлиги сабабли, даъвогар томонидан жавобгарга мазкур ажратмаларни ихтиёрий тўлаш тўғрисида 2022 йил 26 октябрда талабнома юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Бироқ, даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномада жавобгарнинг ҳисоб рақамига қўйилган инкасса топшириқномаларига асосан суд мажлиси кунига қадар қарздорлик қисман ундирилганлиги, жавобгарнинг асосий қарзи 473.634.744 сўмни ташкил этиши қайд этилган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 574.611.314,88 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 473.634.744 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 55.988.133,94 сўм пеня ундиришни сўраган талабини муҳокама қилиб, суд мазкур талабни қуйидаги асосларга кўра қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида”ги Низомнинг 32-бандига кўра, ажратмалар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, алкоголь маҳсулотлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчилар ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган ажратмалар суммасининг 0,01 фоизи миқдорида пеня тўлайди, пеня суммаси кечиктирилган мажбуриятлар умумий суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. Мазкур банддаги мажбуриятлар белгиланган муддатда ва лозим даражада бажарилмаган тақдирда, Агентлик қарздорликни мажбурий тартибда ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандида ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб бериши, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилиши, мажбуриятлар бўйича қарзни тўлаш учун зарур бўлган пул маблағларининг қарздорда мавжуд эмаслиги, унинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун керак товарларнинг бозорда йўқлиги қарздорни ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни ёки қонун ҳужжатларида ёхуд шартномада келишилган неустойкаларни тўлашдан озод этиш учун асос бўла олмаслиги тўғрисида тушунтириш берилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятини қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасига асосан суд, жавобгарнинг иқтисодий аҳволини инобатга олган ҳолда сўралаётган пеняни қисман камайтириб 13.997.033 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Жавобгар томонидан ажратмаларни тўлаш ҳолати даъво аризаси, тарафлар вакилларининг суддаги кўрсатмалари ва ишдаги мавжуд бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис, суд мажлиси кунига қадар даъвогар томонидан қарздорлик қисман ундирилганлигини инобатга олиб, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 473.634.744 сўм асосий қарз, 13.997.033 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур нормага мувофиқ суд низонинг судгача етиб келишидаги айбини ҳисобга олиб, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 326, 327, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига амал қилиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Дўстлик шароб савдо” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фойдасига 473.634.744 сўм асосий қарз, 13.997.033 сўм пеня, олдиндан тўланган 12.611.989 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Дўстлик шароб савдо” масъулияти чекланган жамиятидан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75.000 сўм суд харажати Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. О.Эргашев