Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5532 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение OQTEPA ABROR CHORVASI фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Karmanasut хусусий корхонаси
Source ID 1010589 Claim ID 3082923 PDF Hash ee5eb579cef8afbf... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 5 январь 4-2101-2202/5532-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “О” фермер хўжалигининг жавобгар “К” хусусий корхонасига нисбатан киритилган даъво аризаси бўйича ишни ўз маъмурий биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “О” фермер хўжалигининг жавобгар “К” хусусий корхонасига нисбатан 8.120.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Белгиланган тартибда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Даъво аризаси суднинг 2022 йил 19 декабрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилиниб, ишни кўриш 2023 йил 5 январь куни соат 1500да Кармана туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиш учун тайинланган. Даъвогарга ажрим юборилган ҳамда почта маълумотномасига кўра, ажрим 2022 йил 24 декабрда даъвогарга етказиб берилган. Бироқ, даъвогар биринчи суд мажлисига келмади, ваколатли вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирдагина, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шу сабабли суд, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаганлиги ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида ариза тақдим этмаганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб берилган 24.000 сўм почта харажатлари ва 300.000 сўм давлат божини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 6-банди, 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъвогар “Оқтепа чорваси” фермер хўжалигининг жавобгар “К” хусусий корхонасига нисбатан 8.120.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўлаб берилган давлат божи ва почта харажатлари ўз зиммасига қолдирилсин. Ушбу ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида Навоий вилоят судига аппеляция тартибида шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкин. Б.Джумаев