Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/3308 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый Бобурхон нонлари хусусий корхонаси
Source ID 1010235 Claim ID 3078598 PDF Hash 4ee570343a7d4e72... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 январь Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/3308-сонли иш раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Бобурхон нонлари” хусусий корхонасига нисбатан кредит қарзини ундириш юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки вакили И.Алимбаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Арнасой филиали (Банк) ва “Бобурхон нонлари” хусусий корхонаси (Қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 18 февралда 1897-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарз олувчи”га қолипли нон ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш учун йиллик 14 фоиз устама тўлаш, 2024 йил 5 февралга қадар қайтариш шартлари билан 30.200.000 сўм кредит ажратиши, “Қарз олувчи” эса ажратилган кредитни шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” “Қарз олувчи” қолипли нон ишлаб чиқариш ускуналари сотиб олиши учун 30.200.000 сўм пул маблағини ўтказиб берган. Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз вақтида бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини қайтариш графигига амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида 9.060.000 сўм кредит асосий қарзи, 3.580.000 сўм кредит фоизи тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган. Натижада даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Бобурхон нонлари” хусусий корхонасидан 21.140.000 сўм кредит асосий қарзи, 9.060.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 3.580.000 сўм кредит фоизи, жами 33.780.000 сўмни ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки вакили И.Алимбаев тушунтириш бериб, жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг жавобгар томонидан 3.065.000 сўм мудддати ўтган кредит асосий қарзи ва 3.580.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи тўлаб берилганлигини, ушбу ҳолатни инобатга олиб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Аввалги суд мажлисида иштирок этган жавобгар “Бобурхон нонлари” хусусий корхонаси раҳбари Д.Махсудова ҳозирги кунда нон ишлаб чиқариш цехи фаолият юритмаётганлигини, шу сабабли кредит қарзларини ўз вақтида тўлаш имкони бўлмаганлигини, ўғли бугунги кунда ишлаш учун Россия Федерациясига кетганлигини, у томонидан юборилаётган пуллар ҳисобидан қарздорлигини тўлаб беришини маълум қилган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз, даъвогар вакили иштирокида кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилинши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. “Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлиб, “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажратилган. Бироқ, “Қарз олувчи” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим деб тушунтириш берилган. Шу боис суд, даъво талабининг жавобгардан қарз суммасини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд муҳокамасида даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, даъво аризаси судга киритилгандан сўнг жавобгар “Бобурхон нонлари” хусусий корхонаси томонидан 3.065.000 сўм мудддати ўтган кредит асосий қарзи ва 3.580.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи тўлаб берилган. Шу сабабли, суд даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар “Бобурхон нонлари” хусусий корхонасидан 21.140.000 сўм кредит асосий қарзи, 9.060.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 3.580.000 сўм кредит фоизи, жами 33.780.000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар “Бобурхон нонлари” хусусий корхонасидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 21.140.000 сўм кредит асосий қарзи, 5.995.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, жами 27.135.000 сўмни ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда, бешинчи қисмига кўра эса даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Мазкур нормага мувофиқ суд харажатлари жавобгар “Бобурхон нонлари” хусусий корхонаси зиммасига юклатилади. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 735, 736, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар “Бобурхон нонлари” хусусий корхонасидан 21.140.000 сўм кредит асосий қарзи, 5.995.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, жами 27.135.000 сўм ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Бобурхон нонлари” хусусий корхонасидан Республика бюджетига 675.600 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. О.Эргашев