Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/3693 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Насос агригат сервис масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Ўзбеккўмир акционерлик жамияти
Source ID 1031162 Claim ID 3083965 PDF Hash 383e3764a8daf67c... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 128-моддаси ИПК 128 law
Ушбу кодекснинг 420-моддаси Ушбу кодекс 420 code_article
ушбу Кодекснинг 242-моддаси ушбу Кодекс 242 code_article
дирда ушбу Кодекснинг 256-моддаси дирда ушбу Кодекс 256 code_article
Ушбу кодекснинг 237-моддаси Ушбу кодекс 237 code_article
бандида ФК 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФК 327-моддаси дори ФК 327 law
м почта харажатини ИПК 118-моддаси м почта харажатини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 январь 4-1107-2202/3693-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар “Nasos agregat servis” МЧЖнинг жавобгар “Ўзбеккўмир” АЖга нисбатан 79.350.000 сўм асосий қарз, 23.805.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини жавобгар вакили А.Закиров (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Ўзбеккўмир” АЖ (матнда жавобгар ёки харидор деб юритилади) ва “Nasos agregat servis” МЧЖ (матнда даъвогар ёки сотувчи деб юритилади) ўртасида 18.10.2021 йилда 3/10-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра сотувчи шартноманинг 1-иловасида қайд этилган “электронасососный агрегат АСЦЛ 20-24 в комплекте с электродвигателем 22 кВт, 1500 об/мин. (взрывозащищённого исполнения)” товаридан икки донасини жами 79.350.000 сўм (ҚҚС билан бирга) қийматда етказиб беришни, харидор эса товарни қабул қилишни ва унинг ҳақини тўлашни зиммасига олган. Даъво аризадан кўринишича, сотувчи харидорга юқоридаги шартнома бўйича товарни етказиб берган, харидор олинган товар учун эътироз билдирмаган, бироқ 79.350.000 сўм тўловни амалга оширмаган. Товарнинг топширилгани томонлар ўртасида 11.11.2021 йилда тузилган 3/10-сонли ҳисоб фактура билан тасдиқланади. Шунингдек, харидор ва сотувчи вакиллари ўртасида 79.350.000 сўмлик дебиторкредитор қарздорлик борлиги ҳақида 17.01.2022 йилда таққослаш далолатномаси тузилган. Шундан сўнг сотувчи қолдиқ 79.350.000 сўмни қоплашни сўраб харидорга 27.10.2022 йилда талабнома юборган, талабнома оқибатсиз қолдирилган ва сотувчи судга мурожаат этиб, харидорга нисбатан 79.350.000 сўм асосий қарзни ва унга ҳисобланган 23.805.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “Ўзбеккўмир” АЖ вакили: гарчи суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмаётган бўлсада, ишни кўриб чиқилишига эътирози йўқлигини, шунингдек 79.350.000 сўм асосий қарзни тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар “Ўзбеккўмир” АЖнинг бугунги кундаги иқтисодий ҳолати ёмон бўлгани учун ундириш талаб этилаётган 23.805.000 сўм пеняни имкон даражасида камайтиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида ажрим даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган манзилга яъни, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Нигора 3-проезд, 37а-уйга юборилган. Бироқ, берилган манзил аниқланмагани сабабли суднинг ажрими тегишли маълумот билан қайтарилган. ИПК 128-моддасида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Бундай ҳолда суд даъвогар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, деб ҳисоблайди ва ишни мавжуд ҳужжатлар ва далиллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд жавобгар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида даъво талабларини қисман қаноатлантиради. ФК 234-моддаси 2-қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда даъвогар ва жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбурияти улар ўртасида тузилган шартномадан келиб чиққан. Ушбу кодекснинг 420-моддаси 1-қисмига кўра, олди-сотди шартномасида сотувчи товарни топширишидан олдин сотиб олувчи унинг ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш (олдиндан ҳақ тўлаш) мажбурияти назарда тутилган ҳолларда, сотиб олувчи товар ҳақини шартномада назарда тутилган муддатда, агар шартномада бундай муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ белгиланган муддатда тўлаши лозим. Маълумот учун: ФК 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса - ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Шунингдек, ФК 420-моддаси 2-қисмида сотиб олувчи олди-сотди шартномасида назарда тутилган товар ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини бажармаган тақдирда ушбу Кодекснинг 256-моддасида назарда тутилган қоидалар қўлланади, дейилган. ФК 256-моддасига кўра, тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши муқобил бажариш ҳисобланади. Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Агар шартномада кўрсатилган мажбурият тўла ҳажмда бажарилмаган бўлса, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятининг иккинчи тарафнинг тўла ҳажмда бажарилмаган мажбуриятига мос келадиган қисмини бажаришни тўхтатиб қўйишга ёки бажаришдан бош тортишга ҳақли. Агар бир тараф шартномада белгилаб қўйилган ўз мажбуриятини бажармаган бўлишига қарамай, иккинчи тараф мажбуриятнинг муқобил ижросини амалга оширган бўлса, биринчи тараф ўз мажбуриятини бажариши шарт. Ушбу модданинг 2, 3 ва 4-қисмларида назарда тутилган қоидалар шартнома ёки қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса қўлланилади. ФК 238-моддасига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса ва қонун билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши керак. Ушбу кодекснинг 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, деб белгиланган. Суд қонуннинг ушбу талабларидан ҳамда шартнома шартларидан келиб чиқиб, шунингдек товарларининг етказиб берилгани ва қабул қилиб олинганлик факти ҳисоб фактура шунингдек, ўзаро тузилган таққослаш акти билан тасдиқлангани сабабли жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 79.350.000 сўм қарзни тўлиқ ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризада тўлов кечиктирилган кунлар учун жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 23.805.000 сўм пеня ундириш талаби баён этилган. Шартноманинг 4.4-бандида харидор тўловларни кечиктирган тақдирда сотувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун тўловларнинг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг миқдори 30 фоиздан ошиб кетмаслиги белгиланган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан тўлов муддати кечиккан 300 кун учун (товар 21.11.2021 йилда топширилган пайтдан бошлаб ўтган кунлар учун) 23.805.000 сўм пеня ҳисоблаган (79.350.000 х 0,1% х 300 кун). ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка) ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бундай ҳолда суд даъво аризанинг жавобгарга нисбатан пеня қўллашга оид қисмини асосли деб ҳисоблайди, бироқ ундириш талаб этилаётган пеня миқдори билан қуйидагилар асосида келишмайди. Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги Фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сон қарорининг 16-бандида мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг ҳисобланиши мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат белгиланмаган ҳолларда эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш талаб қилинган кундан етти кунлик муддат ўтиши билан бошланади. Гарчи, даъво аризада жавобгар “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан 79.350.000 сўм асосий қарз узоқ вақт (муддат) давомида тўланмасдан келингани билдирилган бўлсада, суд даъвогарнинг бу важлари билан қисман келишмайди. Чунки, даъвогар 79.350.000 сўм асосий қарзни 300 кун муддат ўтишини кутмасдан суд тартибида ундириб олиш имконига эга бўлган ва даъвогарнинг ўзининг бузилган ҳуқуқини қонуний йўл билан тиклашга эътибор қаратмаганини суд муддатни атайин ўтказиши, деб ҳисоблайди. Қолаверса, ФК 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. ФК 326-моддаси 2-қисми талабидан келиб чиқиб суд жавобгар “Ўзбеккўмир” АЖ стратегик объект тоифасига кирсада унинг бугунги кундаги молиявий (иқтисодий) ҳолати ёмон эканлигини инобатга олади ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори билан молиялаш ставкасининг энг кам миқдори 15 фоиз этиб белгилангани учун даъво аризада қайд этилган 23.805.000 сўм пеняни суд камайтиришни ва 11.902.500 сўм этиб белгилашни лозим топади (79.350.000 х 15%). Маълумот учун: Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4-бандида ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФК 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим, деб тушунтириш берилган. Суд давлат божини муҳокама этиб, даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти сифатида олдиндан тўлаган 1.031.550 сўм давлат божини ва 24.000 сўм почта харажатини ИПК 118-моддаси асосида жавобгар “Ўзбеккўмир” АЖ зиммасига юклайди ва ФК 234, 237, 256, 420-моддалари, ИПК 118, 128, 176-177-моддаларини қўллаб қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ўзбеккўмир” АЖ ҳисобидан даъвогар “Nasos agregat servis” МЧЖ фойдасига 79.350.000 сўм асосий қарз, 11.902.500 сўм пеня, 1.031.550 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Х.Каримов