← Назад
Решение #677173 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani,A.Temurko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 январь
4-1806-2201/2353-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов
раислигида, М.Эшдавлатовнинг котиблигида, Қашқадарё вилоят
прокуратурасининг даъвогар «Zafar G`olib Ekspress servis» масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар Қамаши туман ҳокимлигига нисбатан
берган даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
жамият Ғ.Пирназаров иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Қашқадарё вилоят прокуратураси даъвогар «Zafar G`olib Ekspress servis»
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Қамаши туман
ҳокимлигига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, Қамаши
туман ҳокимлиги зиммасига даъвогар «Zafar G`olib Ekspress servis»
масъулияти чекланган жамияти билан пудрат шартномаси тузиш
мажбуриятини юклашни ва жавобгар Қамаши туман ҳокимлиги ҳисобидан
даъвогар фойдасига 151 847 478 сўм ундиришнги сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
Қашқадарё вилоят прокуратураси ва Қамаши туман ҳокимлиги суд
мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасига асосан ишни Қашқадарё вилоят прокуратураси ва жавобгар
вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
Қашқадарё вилоят ҳокими З.Мирзаевнинг Қамаши тумани, “Лангар ота”
зиёратгоҳига ташрифи давомида зиёратгоҳда тунги ёритиш чироқларини
ўрнатиш бўйича топшириқ берганлигини, вилоят ҳокими томонидан
топшириқ берилган вақтда ўша ерда вилоят ОКС раҳбари, Қамаши туман
ҳокими ҳам бўлганлигини, шундан сўнг Қамаши туман ҳокимининг
ўринбосари Қ.Ҳайдаров ишларни бошлайверишни айтганлигини, қолган
ҳужжатларни кеийнчалик расмийлаштириб беришни айтганлигини ва
шунга ишониб зиёротгоҳда тунги ёритиш чироқларини ўрнатганлигини,
ишларни бажариб бўлгандан кейин эса бажарилган ишлар ҳақи
тўланмасдан келаётганлигини маълум қилиб, даъвони қанотлантиришни
сўради.
Суд даъвогар вакилининг кўрсатмасини ва ишдаги ҳужжатларни
текшириб, Қашқадарё вилоят прокуратурасининг даъвогар «Zafar G`olib
Ekspress servis» масъулияти чекланган жамияти манфаатида берган
даъвосини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
ҳаражатларини қаноатлантирилган даъво талабларига мутносиб равишда
тарафларнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Ишдаги хужжатлардан ва суд жараёнида аникланган холатлардан
маълум бўлишича, даъвогар «Zafar G`olib Ekspress servis» масъулияти
чекланган жамияти томонидан Қамаши тумани, “Лангар ота” зиёратгоҳида
тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш ишлари бажарилган.
Маданий мерос департаменти Қашқадарё вилоят Маданий мерос
бошқармасининг Қамаши туман ҳокимлигига йўллаган 2021 йил 28
июндаги №318-сонли хатида “Лангар ота” зиёратгоҳида тунги чироқлар
билан безатиш ишларини тежамкор лампалардан фойдаланган бажариш
тавсия этилиб, ишларни бажаришда маданий мерос объектининг
тарихийлик ҳолатига салбий таъмир этмаган ҳолда бажаришга розилик
билирилган.
Қамаши туман ҳокимининг ўринбосари Қ.Ҳайдаровнинг “Маржона
Универсал” хусусий корхонасига йўллаган 2021 йил 16 апрелдаги №06/68сонли хатида “Лангар ота” зиёратгоҳида тунги чироқлар билан безатиш
ишлари учун нуқсонли далолатномага асосан тайёрланган лойиҳа-смета
ҳужжатларига экспертиза хулосаси беришни сўраган.
Қамаши туман ҳокимлигининг 2021 йил 16 апрелдаги №06/68-сонли
хатига асосан Қарши шаҳридаги “Ekspertise group” МЧЖнинг 2021 йил 21
апрелдаги экспертиза хулосасига асосан Қамаши тумани, “Лангар ота”
зиёратгоҳида 151 847 478 сўмлик ишлар бажарилганлиги маълум
қилинган.
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги инжиниринг компаниясининг Қамаши
туман ҳокимлигига йўллаган 2022 йил 23 май кунидаги №975-сонли
хатида вилоят ҳокимининг 2021 йил Қамаши тумани “Лангар ота” тарихий
ёдгорлигига ташрифи давомида берилган топшириққа асосан «Zafar G`olib
Ekspress servis» масъулияти чекланган жамияти томонидан тунги ёритиш
чироқлари ўрнатиш ишлари амалга оширилганлиги ва пудратчи
томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосаси
олинганлиги, ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва олинган
экспертиза
хулосасига
асосан
151 847 минг
сўмлик
ишлар
бажрилганлигини ва ушбу бажарилган ишлар учун 151 847 минг сўм
маблағ ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Шунингдек, Қамаши туман Ободонлаштириш бошқармасининг Қамаши
туман ҳокимлигига ёзган 2022 йил 14 июндаги №384-сонли хатида ҳам
“Лангар ота” зиёратгоҳида бажарилган тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш
ишлари учун 151 847 минг сўм маблағ ажратилишида амалий ёрдам
беришни сўраган.
Қамаши туман Молия бўлимининг 2021 йил 24 декабрда даъвогарга
йўллаган хатида даъвогар томонидан бажарилган ишлар ҳақини амалга
ошириш учун Халқ депутатлари кенгаши ва туман ҳокимининг тегишли
қарори билан қонунда белгиланган тартибда маблағ ажратилиши ва
ҳозирги кунда туман маҳаллий бюджети қўшимча манбалари ҳисобидаги
маблағлар тўлиғича тақсимланиб бўлинганлиги маълум қилинган.
ЎзР Фуқаролик кодексининг 377-моддаисга кўра, ушбу Кодексга ёки
бошқа қонунларга мувофиқ оферта (шартнома лойиҳаси) йўлланган тараф
учун шартнома тузиш мажбурий бўлган ҳолларда бу тараф оферта олинган
кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга акцепт тўғрисида ёки
акцептдан бош тортиши тўғрисида ёхуд офертани бошқа шартларда
акцептлаши тўғрисида (шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар
баённомаси) билдириш йўллаши керак.
Оферта йўллаган ҳамда шартнома тузиши мажбурий бўлган тарафдан
офертани бошқа шартларда акцептлаш тўғрисида билдириш (шартнома
лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) олган тараф бундай
билдириш олинган ёки акцепт учун муддат тугаган кундан бошлаб ўттиз
кун мобайнида шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликларни
кўриб чиқиш учун судга топширишга ҳақли.
Агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши
мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни
шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга
ҳақли.
Мазкур ҳолатда Фуқаролик кодексига ёки бошқа қонунларда мувофиқ
тарафларнигш шартнома тузиш мажбурийлиги назарда тутилмаган,
шунингдек тарафлар пудрат шартномаси тузиш бўйича бирон келишувга
эришмаганлиги сабабли. Суд даъвонинг пудрат шартномаси тузиш
мажбуриятини юклаш талабини қаноатлантиришни рад этишни ва ушбу
талабга мутаносиб равишда давлат божини даъвогарнинг зиммасига
юклашни лозим деб ҳисоблайди.
ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарори 8-бандининг 7-хатбошисида
агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги
ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд
эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар,
кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги тўғриисда
тушунтириш берилган.
ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг 23.12.2016 йилдаги “Иқтисодий
судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган
низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 306-сонли қарорининг 2.1-бандида қурилиш
пудрати шартномасининг шартларини баҳолашда судлар ФК 364моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар тарафлар ўртасида
шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб
қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган деб
ҳисобланишини инобатга олишлари лозим. Шу муносабат билан, агар
қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартлар назарда тутилмаган бўлса
ҳамда ушбу шартларни белгилаш имконияти бўлмаса, бундай шартнома
тузилмаган деб ҳисобланади. Бу ҳолатда судлар низони ҳал этишда
шартномадан ташқари мажбуриятларни тартибга солувчи қоидаларни
қўллашлари лозимлиги, 5-бандида агар қурилиш пудрати шартномаси
ёзма шаклда тузилмаган бўлса, тарафлар битимнинг тузилганлигини,
мазмунини ёки бажарилганлигини ёзма ёхуд бошқа далиллар билан
тасдиқлашлари мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Суд ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича Қашқадарё вилоят
ҳокимининг ташаббуси ва Қамаши туман ҳокимлиги томонидан
экспертиза муассасига “Лангар ота” зиёратгоҳида тунги чироқлар учун
безатиш ишлари учун лойиҳа-смета ҳужжатларига экспертиза хулосаси
бериш учун йўллаган хати, Қашқадарё вилоят маданий мерос
бошқармасининг Қамаши туман ҳокимлигига йўллаган 2021 йил 28
июндаги №318-сонли хатларини инобатга олиб, бажарилган ишлар
Қамаши туман ҳкоимлигининг ташаббуси билан бўлган деб ҳисоблайди ва
бажарилган ишлар ҳақи 151 847 478 сўмни Қамаши туман ҳокимлигидан
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган
бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони
ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш
вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса,
қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти
кунлик муддат ичида бажариши шарт.
ФК 666-моддасининг биринчи қисмига биноан қурилиш пудрати
шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда
буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа
қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига
ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва
келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан бажарилган ишлар қиймати “Ekspertise group”
МЧЖнинг 2021 йил 21 апрелдаги экспертиза хулосасига асосан Қамаши
тумани, “Лангар ота” зиёратгоҳида 151 847 478 сўмлик ишлар
бажарилганлиги тўғрисида берган хулосаси билан ўз тасдиғини топади.
ЎзР ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур модданинг 7-қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик
шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво
талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво
тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши
рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, суд Қашқадарё вилоят
прокуратурасининг даъвогар «Zafar G`olib Ekspress servis» масъулияти
чекланган
жамияти
манфаатида
берган
даъвосини
қисман
қаноатлантиришни, даъвонинг тарафлар ўртасида пудрат шартномасини
тузиш мажбуриятини юклаш талабини қаноатлантиришни рад этишни,
даъвонинг Қамаши туман ҳокимлиги ҳисобидан даъвогар фойдасига
151 847 478 сўм ундириш талабини қаноатлантиришни, яъни Қамаши
туман ҳокимлиги ҳисобидан «Zafar G`olib Ekspress servis» МЧЖ фойдасига
151 847 478 сўм бажарилган ишлар ҳақи ва почта ҳаражти учну тўланган
24 000 сўм суд ҳаражатини ундиришни, Республика бюджетига
даъвогардан даъвонинг рад этилган қисмига мутаносиб равишда 3 000 000
сўм давлат божи ундиришни, жавобгар Қамаши туман ҳокимлиги
ҳисобидан республика бюджетига даъвонинг қаноатлантирилган қисмига
мутаносиб равишда 3 036 949,56 давлат божи ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113,
118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қашқадарё вилоят прокуратурасининг даъвогар «Zafar G`olib Ekspress
servis» масъулияти чекланган жамияти манфаатида берган даъвоси
қиқман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Қамаши туман ҳокимлиги ҳисобидан даъвогар «Zafar G`olib
Ekspress servis» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 151 847 478 сўм
бажарилган ишлар ҳақи ва почта ҳаражати учун тўланган 24 000 сўм суд
ҳаражати ундирилсин.
Даъвонинг Қамаши туман ҳокимлиги зиммасига даъвогар «Zafar G`olib
Ekspress servis» масъулияти чекланган жамияти билан пудрат шартномаси
тузиш мажбуриятини юклаш талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджетига:
- даъвогар «Zafar G`olib Ekspress servis» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 3 000 000 сўм давлат божи;
- жавобгар Қамаши туман ҳокимлиги ҳисобидан 3 036 949,56 сўм
давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
С.А.Турсунов