Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2203/3534 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Маргиланский межрайонный экономический суд Судья Акбаров Азизбек Авазбекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғонадонмахсулотлари АЖ Ответчик / Подсудимый "QAL'ACHA NASLLI CHORVA" фермер хўжалиги
Source ID 1002836 Claim ID 2986104 PDF Hash 15dbef773dfa2c51... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 29-моддаси онуни 29 law
тисодий процессуал кодекси 108-моддаси тисодий процессуал кодекси 108 code_article
онуни 17-моддаси онуни 17 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
MARG’ILON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI MARGILAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 151100, Marg’ilon shahri, Nurafshon ko‘chasi, 7 151100, Margilan, Nurafshon street, 7 Tel: (+99873) 253-77-20 Веб-сайт: oliy sud.uz е-mail: i.margilon@sud.uz АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 5 январь 4-1504-2203/3534-сонли иш Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.А.Акбаров раислигида, судья ёрдамчиси Д.Рахмонованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили М.Эминова (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар иштирокисиз, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг, даъвогар “Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ манфаатида, жавобгар “Қалача наслли чорва” фермер хўжалигидан 10136000 сўм асосий қарз, 5068000 сўм пеня ва 24000 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг, даъвогар “Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Қалача наслли чорва” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 10136000 сўм асосий қарз, 5068000 сўм пеня ва 24000 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги учун ишни кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлиси жойи ва вақти ҳақидаги белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади. Суд даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилинган медиатив келишувни ва даъвогарни аризасини ўрганиб чиқиб, ушбу келишувни қабул қилишни ва даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2020 йил 27 февраль куни 114сонли соя уруғлигини етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, шартномага кўра даъвогар шартномада келишилган тартибда 700 кг. 10136000 сўмлик соя уруғлигини топшириш мажбуриятини, жавобгар эса маҳсулот қийматини олдиндан тўловини амалаг ошириб маҳсулотни қабул қилиб олиш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномага кўра, жавобгарга 10136000 сўмлик маҳсулот етказиб берилган. Шунга кўра, даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан хўжалигидан 10136000 сўм асосий қарз, 5068000 сўм пеня ва 24000 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Бироқ, тарафлар суд томонидан ишни кўриб чиқиш жараёнида медиатив келишувга эришиб, судга низо тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишув тақдим этилиб, даъвони кўрмасдан қолдириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда – “Медиация тўғрисида”ги Қонун деб юритилади) 17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”, деб белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддасида, медиация тартибтаомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёҳуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Давлат органи ёки бошқа орган томонидан қайси шахснинг манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этилган бўлса, ўша шахслар мазкур давлат органининг ёки бошқа органнинг иштирокисиз медиатив келишув тузишга ҳақли деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 3 107-моддаси, 5 -бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши учун асос ҳисобланади. Иқтисодий процессуал кодекси 108-моддасининг биринчи қисмида “даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради” деб, иккинчи қисмида “суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин" деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 18моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади” деб белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Қонуни 17-моддасининг олтинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. Чунончи, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, судга ариза берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинган. Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни қабул қилишни, медиатив келишув қабул қилинганлиги муносабати билан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъво аризаси палата томонидан тақдим қилинганлиги сабабли олдиндан давлат божи тўланмаганлиги, ишни кўриш жараёнида медиатив келишув тузилганлиги сабабли ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божини ундирмасликни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108 ва 195-моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17 ва 29-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасини кўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг, даъвогар “Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ манфаатида, жавобгар “Қалача наслли чорва” фермер хўжалиги ўртасида медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан даъво кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. А.А.Акбаров