← Назад
Решение #677194 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 292 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 293 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/3304-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Агробанк” акциядорлик
тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ кластери”
масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Пахтакор олтин
бошоқлари” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарзини
ундириш юзасидан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даьвогар
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки вакили З.Жумабоев (ишончнома
асосида), жавобгарлар вакили Б.Шаимов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Пахтакор филиали (Банк) ва
“Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамияти (Қарз
олувчи) ўртасида 2022 йил 17 январь куни 1-сонли кредит шартномаси
тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарз олувчи”га йиллик 22,99
фоиз устама тўлаш, 3 йил муддатда қайтариш шарти билан ёмғирлатиб суғориш
технологиясини сотиб олиш учун 9.200.000.000 сўм миқдорида кредит
ажратиш, “Қарз олувчи” эса олинган кредитни шартномада белгиланган
тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган.
“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Пахтакор филиали (Банк),
“Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамияти (Қарз
олувчи) ва “Пахтакор олтин бошоқлари” масъулияти чекланган жамияти
(Кафил) ўртасида кредит шартномаси талабларининг ўз вақтида бажарилишини
таъминлаш мақсадида 2022 йил 17 январь куни кафиллик шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра,
“Қарз олувчи” “Банк”дан олинган 9.200.000.000 сўм миқдоридаги кредитни ўз
вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини бажармаганда ёки лозим
даражада бажармаганида “Кафил” “Банк”нинг биринчи талабига биноан кредит
бўйича тўловлар, унга ҳисоблаб ёзилган фоизлар ва кредит мажбуриятини ўз
муддатида бажариш билан боғлиқ ҳаражатларни ҳисоб варағидаги маблағлари
ёки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тўлаш мажбурияти ва жавобгарлигини ўз
зиммасига олган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” томонидан “Қарз олувчи”га
кредит маблағи ажратилган.
Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз
вақтида бажарилмасдан, кредит қарзини қайтариш графигига амал қилинмасдан
тўланмаслиги оқибатида 1.533.334.000 сўм кредит асосий қарзи ва 540.539.000
сўм кредит фоизи тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда
бажарилмасдан келинган.
Натижада, даьвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ
кластери” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Пахтакор
олтин бошоқлари” масъулияти чекланган жамиятидан 1.533.334.000 сўм
муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 540.539.000 сўм кредит фоизини солидар
тартибда ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар “Агробанк”
акциядорлик тижорат банки вакили З.Жумабоев тушунтириш бериб, даъво
аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар томонидан кредит
шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, кредит
қарздорлиги белгиланган муддатларда тўланмаганлигини, шу сабабли судга
даъво аризаси киритилганлигини, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига
тўлов амалга оширилмаганлигини бидириб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгарлар вакили
Б.Шаимов тушунтириш бериб, ҳозирда кредит қарзини тўлаш чоралари
кўрилаётганлигини билдириб, даьво аризани қонуний кўриб чиқишни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармаси вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
“Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган
бўлиб, “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажратилган.
Бироқ, “Қарз олувчи” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган
тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаган.
Шу боис суд, даъво талабининг жавобгардан қарз суммасини ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ
кластери” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Агробанк”
акциядорлик тижорат банки фойдасига 1.533.334.000 сўм муддати ўтган кредит
асосий қарзи ва 540.539.000 сўм кредит фоизини ундиришни лозим топди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
292-моддасида кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз
мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб
беришни ўз зиммасига олади. Ушбу Кодекснинг 293-моддасида эса қарздор
кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб
берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар
жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор
билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни
ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган
бошқа зарарларни тўлайди.
Шу сабабли суд, даъво талабининг жавобгар ва қўшимча жавобгардан
қарз суммасини солидар тартибда ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамияти ва
қўшимча жавобгар “Пахтакор олтин бошоқлари” масъулияти чекланган
жамиятидан, даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига
1.533.334.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 540.539.000 сўм кредит
фоизини солидар тартибда ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур нормага мувофиқ суд низонинг судгача етиб келишидаги айбини
ҳисобга олиб, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини
жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамияти
зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 279, 280, 735, 736, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар
“Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча
жавобгар “Пахтакор олтин бошоқлари” масъулияти чекланган жамиятидан
1.533.334.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 540.539.000 сўм кредит
фоизи солидар тартибда ундирилсин.
Жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига
24.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига 41.477.460 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев