Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/3305 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый Пахтакор олтин бошоқ кластери масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1010236 Claim ID 3071923 PDF Hash 9d1282b74e787e4f... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/3305-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Жиззах оқшоми” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарзини ундириш юзасидан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даьвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки вакили З.Жумабоев (ишончнома асосида), жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Шаимов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Пахтакор филиали (Банк) ва “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамияти (Қарз олувчи) ўртасида 2022 йил 24 январь куни 2-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарз олувчи”га йиллик 22,99 фоиз устама тўлаш, 12 ой муддатда қайтариш шарти билан айланма маблағларни тўлдириш учун 3.000.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиш, “Қарз олувчи” эса ажратилган кредит ва унинг фоизларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган. “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Пахтакор филиали (Банк), “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамияти (Қарз олувчи) ва “Жиззах оқшоми” масъулияти чекланган жамияти (Ипотекага қўювчи) ўртасида кредит шартномаси талабларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида 2022 йил 26 январь куни ипотека шартномаси тузилган. Шартномага кўра, “Ипотекага қўювчи”га Жиззах шаҳар ҳокимининг 05.10.2017 йилдаги 1897-сонли қарорига асосан ҳамда 09.12.2021 йилги 41-сонли “ASILBEK POWER PROJEST” маълумотномасига асосан тегишли бўлган, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Жиззах шаҳар филиали томонидан 10.12.2021 йилда №1708401/R-A2290906-сонли рақам ёзилиб, 13:13:02:02:01:0824:0001:009, 13:13:02:02:01:0824:0001:010, 13:13:02:02:01:0824:0001:011, 13:13:02:02:01:0824:0001:011 кадастр рақамлари билан рўйхатдан ўтказилган Жиззах шаҳри Сайилжойи МФЙ Сайилжойи кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган 7 А уйнинг 9,10,11,12хонадонлари кредит таъминоти сифатида гаровга қуйилган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” томонидан “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажратилган. Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз вақтида бажарилмасдан, кредит қарзини қайтариш графигига амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида 1.500.000.000 сўм кредит асосий қарзи ва 548.483.000 сўм кредит фоизи тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган. Натижада, даьвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамиятидан 1.500.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 548.483.000 сўм кредит фоизини ундиришни, ундирувни гаров шартномасига асосан кредит таьминоти сифатида гаровга қўйилган Жиззах шаҳри Сайилжой МФЙ Сайилжой кўчасида жойлашган, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Жиззах шаҳар филиали томонидан берилган 10.12.2021 йилдаги №1708401/R-A2290906-сонли рўйхатдан ўтган, 13:13:02:02:01:0824:0001:009, 13:13:02:02:01:0824:0001:010, 13:13:02:02:01:0824:0001:011 кадастр рақами билан рўйхатдан ўтган, қўшимча жавобгар “Жиззах оқшоми” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган 7 А уйнинг 9, 10, 11-рақамли қурилиш тугалланмаган хонадон биносига қаратишни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки вакили З.Жумабоев тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, кредит қарздорлиги белгиланган муддатларда тўланмаганлигини, шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига тўлов амалга оширилмаганлигини бидириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Шаимов тушунтириш бериб, ҳозирда кредит қарзларини тўлааш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, даьво аризани қонуний кўриб чиқишни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва қўшимча жавобгар “Жиззах оқшоми” масъулияти чекланган жамияти вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва қўшимча жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. “Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлиб, “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажратилган. Бироқ, “Қарз олувчи” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаган. Шу боис суд, даъво талабининг жавобгардан қарз суммасини ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 1.500.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 548.483.000 сўм кредит фоизини ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Шу сабабли даъво талабининг кредит қарзи ундирувини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган мулкларга қаратиш қисми ҳам асосли ҳисобланади ва қаноатлантирилиши лозим. Юқорида баён этилган ҳолатларга асосан, суд даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамиятидан 1.500.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 548.483.000 сўм кредит фоизини ундиришни, ундирувни гаров шартномасига асосан кредит таьминоти сифатида гаровга қўйилган қўшимча жавобгар “Жиззах оқшоми” масъулияти чекланган жамиятига Жиззах шаҳар ҳокимининг 05.10.2017 йилдаги 1897-сонли қарорига асосан ҳамда 09.12.2021 йилги 41-сонли “ASILBEK POWER PROJEST” маълумотномасига асосан тегишли бўлган, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Жиззах шаҳар филиали томонидан 10.12.2021 йилда №1708401/R-A2290906-сонли рақам ёзилиб, 13:13:02:02:01:0824:0001:009, 13:13:02:02:01:0824:0001:010, 13:13:02:02:01:0824:0001:011 кадастр рақамлари билан рўйхатдан ўтказилган Жиззах шаҳри Сайилжойи МФЙ Сайилжойи кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган 7 А уйнинг 9,10,11-хонадонларига қаратишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур нормага мувофиқ суд низонинг судгача етиб келишидаги айбини ҳисобга олиб, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 279, 280, 735, 736, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамиятидан 1.500.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 548.483.000 сўм кредит фоизи ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаров шартномасига асосан кредит таьминоти сифатида гаровга қўйилган қўшимча жавобгар “Жиззах оқшоми” масъулияти чекланган жамиятига Жиззах шаҳар ҳокимининг 05.10.2017 йилдаги 1897-сонли қарорига асосан ҳамда 09.12.2021 йилги 41-сонли “ASILBEK POWER PROJEST” маълумотномасига асосан тегишли бўлган, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Жиззах шаҳар филиали томонидан 10.12.2021 йилда №1708401/R-A2290906-сонли рақам ёзилиб, 13:13:02:02:01:0824:0001:009, 13:13:02:02:01:0824:0001:010, 13:13:02:02:01:0824:0001:011 кадастр рақамлари билан рўйхатдан ўтказилган Жиззах шаҳри Сайилжойи МФЙ Сайилжойи кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган 7 А уйнинг 9,10,11хонадонларига қаратилсин. Жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 40.969.660 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев