← Назад
Решение #677220 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 478 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 январь
4-2101-2202/5530-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.А.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Х”
акциядорлик жамиятининг жавобгар “К” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Х” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Кармана туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “К” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан етказиб берилган табиий газ учун
юзага келган 5.157.936 сўм асосий қарз ва 1.646.386 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, қарздорлик тўлаб берилганлигини билдириб, даъво
аризанинг пеня қисмини қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида
ўзининг ишончли вакили иштирокини таъманламади. Бундай ҳолатда суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни
жавобгар вакиллари иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида
кўриб ҳал қилишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахсларни тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида табиий газ
етказиб бериш тўғрисида 02.07.2020 йилда 5-20/163-сонли шартнома
тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар газ тармоқлари орқали табиий газ
етказиб бериш, жавобгар эса табиий газ ҳажмини қабул қилиш ва
тўловларни муддатида белгиланган нарх бўйича амалга оширишни
зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти
шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
ФКнинг 478-моддаси талабига кўра, туташтирилган тармоқ орқали
иссиқлик энергияси билан таъминлаш муносабатларига, шунингдек
туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва
бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан энергия
таъминоти шартномаси қоидалари қўлланилади.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартномага мувофиқ табиий газ
етказиб берилган.
Шартноманинг 4.6-бандига кўра, истеъмолчи ҳар ойнинг 10 санасига
қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни
амалга оширадилар.
Шунга кўра, даъво аризаси судга тақдим этилган кун ҳолатига
жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 5.157.936 сўмни ташкил этган.
Даъвогарнинг асосий қарз тўлаш тўғрисидаги талабномаларига асосан
жавобгар томонидан даъво аризаси киритилгандан сўнг, 5.157.936 сўм
тўлаб берилган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва даъвогар вакилларининг
суд мажлисида берган кўрсатмалари билан тасдиғини топади.
Шунга кўра, суд жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарз
ундиришни рад этишни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар ўз даъво аризасида 1.646.386 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг талаби асосли.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Шунингдек, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил
15 июндаги 163-сон қарорининг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки
пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул
қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан
бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Юқоридагиларга келиб чиқиб, суд, неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар
томонидан ўз вақтида мавжуд қарздорлик ва пеняни ундириш чоралари
кўрилмаганлигини, бунинг натижасида пеня миқдори кўпайиб
борганлигини, жавобгарнинг молиявий ҳолатини инобатга олиб пеня
ундириш қисмини 400.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ 300.000 сўм давлат
божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни, шунингдек
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “К” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Х”
акциядорлик жамияти фойдасига 400.000 сўм пеня ҳамда олдиндан
тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Республика бюджетига “К” масъулияти чекланган жамиятидан
300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик
муддатда Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят прокурор
протест келтириши мумкин.
Судья
Б.А.Джумаев