Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2202/2196 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый EVRO EKFIN масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1003402 Claim ID 3072679 PDF Hash 80c071edb1e368bc... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПК 170 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон тумани 4-1703-2202/2196-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида аризачи Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «EVRO EKFIN» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакиллари С.Мухтаров (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Аризачи” деб аталади) Бўстон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, «EVRO EKFIN» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)га нисбатан 15 225 494 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Суднинг 2022 йил 12 декабрь кунги ажрими билан Андижон вилояти Божхона бошқармаси ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, суд кунига қадарли муддати ўтган қарздорликлар бартараф этилмаганлигини билдириб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор этилган бўлсада, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва ариза юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Юқоридаги қонун нормаларига асосан суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, «EVRO EKFIN» масъулияти чекланган жамияти билан Туркиянинг «Sera End.AMb.Gida Loj.San.ve Tic.Ltd.Sti» компанияси ўртасида 2022 йил 1 февралда №ЕЕ-01/02-сонли, Испаниянинг «Bdf Natural Ingredients S.L» компанияси ўртасида 2020 йил 27 октябрда №ЕЕ-27/10-сонли ва Туркиянинг «Belkofleks Ambalaj San. ve TiC A.S» компанияси ўртасида 2021 йил 19 августда №ЕЕ-19/08-сонли импорт шартномалари имзоланган. Жавобгар 2022 йил 7 февраль ҳолатига Туркиянинг «Sera End.AMb.Gida Loj.San.ve Tic.Ltd.Sti» компанияси ўртасидаги импорт шартномасига асосан 22 580 евро, 2021 йил 30 март ҳолатига Испаниянинг «Bdf Natural Ingredients S.L» компанияси ўртасидаги импорт шартномасига асосан 321 евро, 2021 йил 18 ноябрь ҳолатига Туркиянинг «Belkofleks Ambalaj San. ve TiC A.S» компанияси ўртасидаги импорт шартномасига асосан 1 469,93 евро миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорликни вужудга келтирган. Аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 7 ноябрда 22-81916-сонли, 2022 йил 15 ноябрда 22-89441-сонли ва 2022 йил 2 ноябрда 22-76501-сонли талабномалар юборилиб, унда муддати ўтказиб юборилган жами 24 370,93 евро миқдоридаги дебитор қарздорликни ўн кун муддат ичида бартараф қилиш ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига асосан Марказий банкнинг 2022 йил 7 ноябрь ҳолатига валюта курси (1евро=10 883,04) бўйича 5 фоизи миқдорида 12 286 952 сўм, 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига валюта курси (1евро=11 540,31) бўйича 10 фоизи миқдорида 1 696 345 сўм, 2022 йил 2 ноябрь ҳолатига валюта курси (1евро=11 056,49) бўйича 35 фоизи миқдорида 1 242 197 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тавсия қилинган. Бироқ, жавобгар дебитор қарздорликни бартараф қилмаган ёки белгиланган жарима суммасини тўламаган. Юқоридаги асосга кўра, аризачи жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўрисида судга ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом 22-бандига кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда матнда “ТСОЯЭАТ” деб аталади) орқали амалга оширилади. Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 24-бандига кўра, экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «экспорт» божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Мазкур Қарор билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига кўра, Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 24-1-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар. 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар”деб белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора тадбирлар” тўғрисидаги ПҚ 5087-сонли Қарори 10-бандида “2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилсин. 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилсин ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблансин” деб белгиланган. Жавобгар томонидан Туркиянинг «Sera End.AMb.Gida Loj.San.ve Tic.Ltd.Sti» компанияси ўртасидаги шартнома бўйича махсулотлар экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кунгача муддатда 22 580 евро, Испаниянинг «Bdf Natural Ingredients S.L» компанияси ўртасидаги импорт шартнома бўйича 365 кунгача муддатда 146,99 евро, Туркиянинг «Belkofleks Ambalaj San. ve TiC A.S» компанияси ўртасидаги импорт шартномаси бўйича 365 календарь кундан ортиқ муддатда 321 евро миқдоридаги хорижий валютадаги маблағлар келиб тушиши таъминланмаганлиги оқибатида муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келганлиги ишдаги далиллар, судда аниқланган ҳолатлар билан ўз тасдиғини топади. Бироқ, жавобгар суд кунига қадарли Туркиянинг «Sera End.AMb.Gida Loj.San.ve Tic.Ltd.Sti» компанияси ўртасидаги импорт шартномаси бўйича мавжуд 22 580 евро миқдоридаги импорт шартномаси бўйича вужудга келган қарздорликни тўлиқ бартараф этган. Мазкур ҳолат аризачи томонидан тақдим этган маълумотнома ҳамда электрон маълумотлар базасидан олинган кўчирмалар билан ўз тасдиғини топади. Юқоридагиларга асосан суд, аризачининг аризасини қисман қаноатлантириб, Испаниянинг «Bdf Natural Ingredients S.L» ва Туркиянинг «Belkofleks Ambalaj San. ve TiC A.S» компаниялари ўртасида расмийлаштирилган шартномалар бўйича жами 1 790,93 евро хорижий валютадаги маблағлар келиб тушиши таъминланмаганлиги сабабли молиявий жарима қўллашни, аризани қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божини жавобгардан ундирмасликни, олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг биринчи қисми 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Юқоридаларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд «EVRO EKFIN» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2 938 542 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жаримани ундириш мажбурияти Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Аризани қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. «EVRO EKFIN» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья Ш.Абдухаликов