← Назад
Решение #677239 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 222 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
05.01.2023 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/3371-сонли иш
Судья О.Эргашев, аризачи Жиззах вилояти Давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар GOLDEN STAR OYIL BEST TR масъулияти чекланган
жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси бўйича ишни судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг
котиблигида, аризачи вакили Ш.Абулқосимов (ишончномага асосан)
иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Дўстлик туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар GOLDEN STAR OYIL BEST TR масъулияти чекланган
жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кўрсатма бериб, жавобгар
томонидан суд мажлиси кунига қадар солиқ бошқармасининг 12.12.2022
йилдаги 1519127-сонли хабарномасида кўрсатилган мажбуриятларни
бажармаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган
ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, аризачи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 сентябрдаги
595-сон қарорига асосан юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтган санадан
бошлаб ўн кун муддатда аризада кўрсатилган ёхуд бошқа кўчмас мулк ижараси
ёки текин фойдаланиш шартномасини давлат солиқ хизмати органларида
ҳисобга қўйишлари шартлиги, мазкур шартни бажармаслик юридик шахс ўзи
кўрсатган жойлашган ерида (почта манзилида) йўқ деб эътироф этиш учун асос
бўлиши тўғрисидаги солиқ бошқармасининг 12.12.2022 йилдаги 1519127-сонли
хабарномаси жавобгар GOLDEN STAR OYIL BEST TR масъулияти чекланган
жамияти томонидан бажармаганлиги аниқланган. Шу сабабли, Жиззах вилояти
Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг 2022 йил 12 декабрдаги
қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича барча чиқим
операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида жавобгарнинг шахсий
кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун хизмат кўрсатувчи банкка
юборилган. Шунга қарамай жавобгар томонидан мажбурият бажарилмагач,
аризачи судга солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасида солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан солиқ бошқармасининг 12.12.2022 йилдаги
1519127-сонли хабарномасида кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлиги
ҳолати ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топганлигини инобатга
олиб, суд аризани қаноатлантиришни, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўлашдан озод
этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
222-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида билдирилган
талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида
банклардаги
ҳисобварақлар
бўйича
операциялар
қандай
шартлар
бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 82, 111, 273-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан
жавобгар GOLDEN STAR OYIL BEST TR масъулияти чекланган жамиятининг
банклардаги ҳисобварақларининг чиқим қисми (фуқаролик қонун
ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловлар, шунингдек
қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги
ҳисобварақлар бундан мустасно) бўйича операциялари жавобгар томонидан
солиқ бошқармасининг 12.12.2022 йилдаги 1519127-сонли хабарномасида
кўрсатилган мажбуриятларни бажаргунга қадар тўхтатиб турилсин.
Жавобгар томонидан қайд этилган камчиликлар бартараф этилгач банк
томонидан солиқ органининг қарорига (маълумотига) асосан хўжаликнинг
ҳисобварақлар бўйича операциялари тиклансин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят
судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши
мумкин.
О.Эргашев