← Назад
Решение #677270 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| суд ИПК | 127 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 280 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani,
Yangibozor sh., Mustaqillik
ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г.
Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 январь
2201/1958-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси
Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг
котиблигида, даъвогар “Ўзбекистон Республикаси Ташқи
иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ манфаатида
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Bog’ieram Agro
Invest” МЧЖ ҳисобидан муддати ўтган асосий қарздорлиги
42.171,43 АҚШ доллари, муддати ўтган фоиз қарздорлиги
4.862,10 АҚШ доллари, муддатли кредит қарздорлиги
84.342,86 АҚШ доллари ва муддатли фоиз қарздорлиги
2.898,47
АҚШ
доллари
жами
134.274,86 АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундириш,
ундирувни кредит таъминоти сифатида тақдим қилинган
“Bog’ieram Agro Invest” МЧЖга тегишли Тошкент вилояти,
Юқоричирчиқ тумани, Саксонота ҚФЙ, Марказий маҳалласи
ҳудудидаги 0,73 га ер майдони, жами умумий майдони
2.697,75 кв.м дан ташкил топган музлаткич ва мевасабзавотларни қайта ишлаш цехи бино ва иншоотларига
(литер 0001-офис бино 178,8 кв.м, литер 0002-ёрдамчи бино117,18 кв.м литер 0003-бостирма-168,96 кв.м, 0004-литер
омборхонабино -347,04 кв.м, 0005-мева ювиш цехи-311,30,
литер 0006-бостирма-285, кв.м, 0007-музлаткич бино-710,50
кв.м, 0008-меваларни қайта ишлаш цехи-342,24 кв.м, 0009омборхона бино-236,73 кв.м)га қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакили
А.Бобохонов
(19.09.2022
йилдаги
01-5005/11-сонли
ишончнома) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
4-1105-
“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият
миллий банки” АЖ (матнда даъвогар ёки банк деб
юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
(матнда палата деб юритилади) судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, “Bog’ieram Agro Invest” МЧЖ (матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан муддати ўтган асосий
қарздорлиги
42.171,43 АҚШ доллари, муддати ўтган фоиз қарздорлиги
4.862,10 АҚШ доллари, муддатли кредит қарздорлиги
84.342,86 АҚШ доллари ва муддатли фоиз қарздорлиги
2.898,47 АҚШ доллари, жами 134.274,86 АҚШ доллари
кредит
қарздорлигини
ундириш,
ундирувни
кредит
таъминоти сифатида тақдим қилинган жавобгарга тегишли
Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Саксонота ҚФЙ,
Марказий маҳалласи ҳудудидаги 0,73 га ер майдони, жами
умумий майдони 2.697,75 кв.м дан ташкил топган музлаткич
ва мева-сабзавотларни қайта ишлаш цехи бино ва
иншоотларига (литер 0001-офис бино 178,8 кв.м, литер 0002ёрдамчи бино - 117,18 кв.м литер 0003-бостирма-168,96 кв.м,
0004-литер омборхонабино - 347,04 кв.м, 0005-мева ювиш
цехи-311,30, литер 0006-бостирма-285, кв.м, 0007-музлаткич
бино-710,50 кв.м, 0008-меваларни қайта ишлаш цехи-342,24
кв.м, 0009-омборхона бино-236,73 кв.м)га қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили суд томонидан медиация
келишувини тузиш учун жавобгарга барча имкониятлар
яратиб берилганлиги, бироқ жавобгар кредит қарздорлигини
қоплаш чораларини кўрмаганлигини маълум қилиб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинганлигига қарамай палата ва жавобгар
вакиллари ўз иштирокини таъминламадилар.
Палата даъво аризасида низони ўзининг вакили
иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар вакили олдинги
суд мажлисида тилхат орқали хабардор қилинган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига
асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, лар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин
Шунга кўра, суд ИПК 127-моддаси 128-модда иккинчи
қисмининг
2-хатбошиси ҳамда 170-модда
талабига кўра, ишни палата ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, банк ва жавобгар
ўртасида 2018 йил 7 март куни 19/832-сонли кредит
шартномаси
тузилган.
Мазкур
шартномага
асосан
жавобгарга Хитойнинг “Xinjing Global Logistics International
Co., LTD” компанияси билан 2017 йил 16 октябрда тузилган
YZ17-21-сонли импорт шартномасига асосан меваларни
сақлаш учун музлаткич комплексларини сотиб олиш
мақсадида Европа тараққиёт ва тикланиш банки линияси
маблағлари ҳисобидан 60 ой (5 йил) муддатга 24 ой имтиёзли
давр билан 246.000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи
ажратилган.
Шартноманинг 5.1-бандига асосан жавобгар фоизларни
тўлашнинг ҳар бир даврига кредитдан фойдаланганлик учун
банкка ярим йиллик LIBOR + 3 фоиз йиллик + 2,27 фоиз
йиллик банк маржасини тўлаш мажбуриятини олган.
Кредит шартномасининг 6.1-бандига асосан жавобгар
имтиёзли давр тугугандан сўнг кредитни ярим йиллик
тўловлар асосида жами 7 га бўлиб тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг
9.1-бандига
асосан
кредитнинг
қайтарилиши таъминоти сифатида жавобгарга тегишли
Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Саксонота ҚФЙ,
Марказий маҳалласи ҳудудидаги 0,73 га ер майдони, жами
умумий майдони 2.697,75 кв.м дан ташкил топган музлаткич
ва мева-сабзавотларни қайта ишлаш цехи бино ва
иншоотлари (литер 0001-офис бино 178,8 кв.м, литер 0002ёрдамчи бино - 117,18 кв.м литер 0003-бостирма-168,96 кв.м,
0004-литер омборхонабино - 347,04 кв.м, 0005-мева ювиш
цехи-311,30, литер 0006-бостирма-285, кв.м, 0007-музлаткич
бино-710,50 кв.м, 0008-меваларни қайта ишлаш цехи-342,24
кв.м,
0009-омборхона
бино-236,73
кв.м)
келишув
далолатномасига асосан 307.500 АҚШ доллари миқдорида
гаровга қабул қилинган. Тарафлар ўртасида 2018 йил 16 март
куни ипотека шартномаси тузилиб, жавобгарга тегишли
объектлар гаровга қўйилган.
2020 йил 14 апрелда ва 2020 йил 18 декабрда томонлар
ўртасида қўшимча келишув тузилиб, кредитни қайтариш
муддати узайтирилган.
Кредитни қайтариш муддати келгандан сўнг, жавобгар
томонидан
шартнома
шартлари
лозим
даражада
бажарилмаслиги натижасида, яъни кредит қарздорлиги ўз
вақтида тўланмаганлиги натижасида муддатли кредит
қарздорлиги 168.685,72 АҚШ доллари, 40.053,94 АҚШ
доллари муддати ўтган асосий қарз, муддатли фоиз
қарздорлиги 1.045,19 АҚШ доллари, 224,87 АҚШ доллари
муддати ўтган фоиз, жами 210.009,72 АҚШ доллари
қарздорлиги юзага келган. Даъвогар мазкур қарздорликни
ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган. Мазкур даъво аризаси Юқоричирчиқ туманлараро
иқтисодий суди томонидан иш юритишга қабул қилиниб, 41105-2102/865-сонли иқтисодий иш қўзғатилган. Мазкур
иқтисодий иш юзасидан 2021 йил 20 августда тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилиб, даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилган.
Тарафлар ўртасида тузилган келишувга асосан жавобгар
муддатли кредит қарздорлигини ўз вақтида тўлаб бориш
мажбуриятини олган бўлсада, мажбуриятларини лозим
даражада бажармаслиги оқибатида муддати ўтган асосий
қарздорлиги 42.171,43 АҚШ доллари, муддати ўтган фоиз
қарздорлиги 4.862,10 АҚШ доллари миқдорида қарздорликка
йўл қўйган.
Даъвогар жавобгарга бир неча бор огоҳлантириш хати ва
талабномалар билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини
тўлашни талаб қилган, судга даъво ариза киритилиши
тўғрисида огоҳлантирган. Жавобгар томонидан талабномалар
ижро этилмаган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо
юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК
деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа
кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки
қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз
олувчидан
қарз
суммасига
шартномада
белгиланган
миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши,
учинчи қисмида эса фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари
қарз шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгар кредитни
қайтариш жадвалига риоя қилмасдан, кредитни қайтариш
жадвалини мунтазам бузганлиги, кредитга ҳисобланган
фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги, жавобгарни жами
134.274,86 АҚШ доллари кредит қарздорлиги мавжудлиги
исботини топган, шу боис суд даъвонинг ушбу қисмини
асосли деб топиб, уни қаноатлантиришни лозим топади.
Шу билан бирга даъво аризасида ундирувни гаров
мулкларига қаратиш талаби ҳам қўйилган.
Ипотека шартномасининг 3-бандида қарздор гаров билан
таъминланган
мажбуриятни
ўзи
жавобгар
бўлган
вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда ундирувчи ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиши мумкинлиги кўрсатилган.
ФКнинг
280-моддасида
гаровга
олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк
қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. ФК 281моддасига
мувофиқ,
ушбу
Кодекснинг
280-моддасига
мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни
мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги
очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмида ундирувни гаровга
қўйилган мулкка қаратиш асослари белгиланган бўлиб, унга
мувофиқ банкнинг талабларини қондириш учун ундиpувни
қарздор гаров билан таъминланган кредит мажбуриятини ўзи
жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш мумкинлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит таъминоти сифатида тақдим
қилинган
жавобгарга
тегишли
Тошкент
вилояти,
Юқоричирчиқ тумани, Саксонота ҚФЙ, Марказий маҳалласи
ҳудудидаги 0,73 га ер майдони, жами умумий майдони
2.697,75 кв.м дан ташкил топган музлаткич ва мевасабзавотларни қайта ишлаш цехи бино ва иншоотларига
(литер 0001-офис бино 178,8 кв.м, литер 0002-ёрдамчи бино 117,18 кв.м литер 0003-бостирма-168,96 кв.м, 0004-литер
омборхонабино - 347,04 кв.м, 0005-мева ювиш цехи-311,30,
литер 0006-бостирма-285, кв.м, 0007-музлаткич бино-710,50
кв.м, 0008-меваларни қайта ишлаш цехи-342,24 кв.м, 0009омборхона
бино-236,73 кв.м)
307.500 АҚШ
доллари
миқдорида баҳоланиб гаровга қўйилган.
ФК
268-моддасининг
биринчи
қисми
ва
“Гаров
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни
6моддасининг биринчи қисмида агар шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни
неустойка,
ижрони
кечиктириб
юбориш
натижасида
етказилган зарар тўланиши, шунингдек гаровга олувчининг
гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари
ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлаши лозимлиги
белгиланган.
“Кредит
шартномаларидан
келиб
чиқадиган
мажбуриятлар
бажарилишини
таъминлаш
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг
айрим
масалалари ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22
декабрдаги 13/150-сонли қарорининг 23-бандида ундирувни
гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида
гаровдаги
мол-мулкнинг
номи,
жойлашган
жойи
кўрсатилиши лозимлиги, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким
ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш
баҳоси суд қарори билан белгиланмаслиги, ушбу мол-мулк
гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх
бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш
берилган.
Жавобгар
ўзи
гаров
билан
таъминлаган
мажбуриятларини
лозим
даражада
бажаришни
таъминламаган шундай экан, даъвонинг ушбу талаби ҳам
қаноатлантирилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра
иқтисодий
судларга
мулкий
хусусиятга
эга
даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат
божи ундирилади.
Даъво асосли деб топилганлиги боис ИПКнинг 118моддасига
асосан
барча
суд
харажатлари
асосий
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгарнинг даъвогар
олдида кредит қарздорлиги мавжудлиги ўз исботини топди,
шу
боис
суд
даъвони
тўлиқ
қаноатлантириб,
суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 118-, 170-, 176-180-, 186- ҳамда 192моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Bog’ieram Agro Invest” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий
фаолият миллий банки” АЖ фойдасига муддати ўтган асосий
қарздорлик 42.171,43 АҚШ доллари, муддати ўтган фоиз
қарздорлиги 4.862,10 АҚШ доллари, муддатли кредит
қарздорлиги 84.342,86 АҚШ доллари ва муддатли фоиз
қарздорлиги 2.898,47 АҚШ доллари, жами 134.274,86 АҚШ
доллари кредит қарздорлиги ва 24.000 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 30.096.098,57 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ундирув “Bog’ieram Agro Invest” МЧЖга тегишли
Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Саксонота ҚФЙ,
Марказий маҳалласи ҳудудидаги 0,73 га ер майдони, жами
умумий майдони 2.697,75 кв.м дан ташкил топган музлаткич
ва мева-сабзавотларни қайта ишлаш цехи бино ва
иншоотларига (литер 0001-офис бино 178,8 кв.м, литер 0002ёрдамчи бино - 117,18 кв.м литер 0003-бостирма-168,96 кв.м,
0004-литер омборхонабино - 347,04 кв.м, 0005-мева ювиш
цехи-311,30, литер 0006-бостирма-285, кв.м, 0007-музлаткич
бино-710,50 кв.м, 0008-меваларни қайта ишлаш цехи-342,24
кв.м, 0009-омборхона бино-236,73 кв.м)га қаратилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати
бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров