Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/3369 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый NURBEK SNB масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1003085 Claim ID 3090120 PDF Hash e8464532a3cdfacb... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2201/3369-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “NURBEK SNB”масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: аризачи вакили Ш.Абулқосимов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «NURBEK SNB” масъулияти чекланган жамиятининг (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги асосларни таъкидлаб, жавобгарнинг кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномаси давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилмаганлиги аниқланганлиги, мазкур шартни бажармаслик юридик шахс ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта манзилида) йўқ деб эътироф этилганлиги сабабли ариза билан мурожаат қилганлигини, жавобгар томонидан аризада кўрсатилган ҳолат суд мажлиси кунига қадар бартараф этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг128-моддаси 5-қисмига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва 24.12.2022 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш ҳужжатида мавжуд. Мазкур ҳолатда суд, жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномасини давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилмаганлиги аниқланган ва мазкур шартни бажармаслик юридик шахс ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта манзилида) йўқ деб эътироф этилган, яъни жавобгарнинг манзили ўзгарганлиги ва янги ўзгарган манзили бўйича имзоланган кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномаси солиқ органида ҳисобга қўйилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 сентябрдаги 595-сонли қарорига кўра, янги рўйхатдан ўтаётган юридик шахслар давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш бўйича дастлабки шартнома маълумотлари асосида рўйхатдан ўтказилади. Бунда юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб ўн кун муддатда аризада кўрсатилган ёхуд бошқа кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномасини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишлари шарт бўлиб, мазкур шартни бажармаслик юридик шахс ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта манзилида) йўқ деб эътироф этиш учун асос бўлади. Аризачи мазкур ҳолатни бартараф этиш юзасидан жавобгарнинг шахсий кабинетига 2022 йил 14 декабрь куни электрон шаклда хабарнома юборган. Бироқ, жавобгар ушбу хабарномани қабул қилиб олган бўлса-да, тегишли маълумотнома ёки кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси биринчи қисмига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Шунингдек, ушбу модда учинчи қисмининг 4-бандига кўра юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти)нинг ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкин. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан аризачининг 14.12.2022 йилдаги 1527789-сонли хабарномасида кўрсатилган мажбуриятларни бугунги кунга қадар бажарилмаганлиги аризачи вакилининг судга тақдим этган маълумотномаси, кўрсатмаси ҳамда иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра суд, ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама, тўлиқ ўрганиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божини ундирмасликни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 220 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризачининг талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар «NURBEK SNB” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақларининг чиқим қисми (фуқаролик қонунчилигига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловлар, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақлар бундан мустасно) бўйича операциялари жавобгар томонидан солиқ бошқармасининг 14.12.2022 йилдаги 1527789-сонли хабарномасида кўрсатилган мажбуриятлар бажарилгунга қадар тўхтатиб турилсин. Жавобгар «NURBEK SNB” масьулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод этилганлигини инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья И.Қурбанов