← Назад
Решение #677287 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 январь
4-2101-2202/5527-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев
раислигида, М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Т”
масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар “Х” акциядорлик
жамиятига нисбатан киритилган даъво аризасини очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Т” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар
деб юритилади), судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Навоий
агрокимёхимоя” акциядорлик жамиятига нисбатан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 20.134.628 сўм асосий қарз ва
10.067.314 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган хизмат кўрсатиш
шартномасига асосан хизматлар кўрсатилган бўлсада, жавобгар
томонидан
бугунги
кун
ҳолатига
қарздорлик
баратараф
қилинмаганлигини билдириб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига
келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (кейинги ўирнларда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига
асосан ишни унинг вакили иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида
кўриб, ҳал қилишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил
20 ноябрда хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган.
Мазкур шартномаларга мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга
хизмат кўрсатиши, жавобгар эса бажарилган ишлар учун тегишли
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан жами 20.134.628 сўмлик таъмирлаш
хизматлари кўрсатилган, мазкур хизматлар учун жавобгар томонидан
шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, тўловлар
амалга оширилмаган.
Даъвогарнинг огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган. Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар,
хусусан, шартнома, ҳисоб-фактуралар, таққослаш далолатномаси ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз исботини топган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Шу сабабли, суд 20.134.628 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги
талабни қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида 10.067.314 сўм пеня
ундиришни ҳам сўраган.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон
қарорининг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд, неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблигини,
даъвогар
томонидан
қарздорликни ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, шу билан
бирга, кредиторнинг шартнома талабларидан келиб чиқадиган
ҳаракатларини ва манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня
ундириш талабини 3.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 604.038 сўм давлат божи ва 24.000 сўм
почта харажатларини ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Х” акциядорлик жамиятидан даъвогар “Т” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 20.134.628 сўм асосий қарз, 3.000.000 сўм
пеня, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ва 604.038 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига
белгиланган тартибда апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор
протест киритиши мумкин.
Судья
Б.Джумаев