Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2203/4401 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Маргиланский межрайонный экономический суд Судья Акбаров Азизбек Авазбекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “Starmax”” МЧЖ Ответчик / Подсудимый “FAYZ BINOKOR OLTIARIQ” хусусий корхонаси
Source ID 1002835 Claim ID 3071503 PDF Hash a54461af06b485be... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик Кодексининг 234-моддаси аролик Кодекси 234 code_article
аролик Кодексининг 238-моддаси аролик Кодекси 238 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
MARG’ILON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI MARGILAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 151100, Marg’ilon shahri, Nurafshon ko‘chasi, 7 151100, Margilan, Nurafshon street, 7 Tel: (+99873) 253-77-20 Веб-сайт: oliy.sud.uz е-mail: i.margilon@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 январь 4-1504-2203/4401-сонли иш Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров раислигида, Д.Рахмонованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Ниёзов, жавобгар вакили Р.Ахмадалиев (05.01.2023 йилдаги 2-сонли ишончномага асосан) иштироркида, даъвогар «STARMAX» МЧЖнинг жавобгар «Fayz Binokor Oltiariq» хусусий корхонасидан 1 521 029 052 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Марғилон туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «STARMAX» МЧЖ Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 ноябрь кунги 4-1504-2201/3057-сонли ҳал қилув қарори билан банкрот деб эътироф этилган. Суднинг ажрими билан тугатиш бошқарувчиси этиб А.Ниёзов тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан жамиятда тугатиш ишлари олиб бориш жараёнида «STARMAX» МЧЖ томонидан «Fayz Binokor Oltiariq» хусусий корхонасига 1 516 020 874 сўмлик қурилиш материаллари етказиб берилганлиги аниқланган. Даъвогар «STARMAX» МЧЖ иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Fayz Binokor Oltiariq» хусусий корхонасидан 1 516 020 874 сўм асосий қарзни, 4 984 178 сўм фоиз ундиришни сўраган. Даъвогар суд мажлисида тушунтириш бериб, даъвогар жамият бакнрот деб топилиб унга нисбатан тугатиш ишлари олиб борилаётганлиги, даъвогарнинг электрон шаклда расмийлаштирилган ҳисоб варақ фактуралари ўрганилганда 31.08.2021 йилдаги 31/1-сонли ҳисоб-варақ фактурага асосан жавобгарга 1 516 020 874,15 сўмлик қурилиш материалларини етказиб берганлигини, аммо ушбу маҳсулотлар учун тўлов амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, 25.08.2021 йилда уч томонлама шартнома тузилиб, унга кўра “Building Products Building” МЧЖ ва «Fayz Binokor Oltiariq» хусусий корхонаси ўртасида 15.08.2021 йилда тузилган 31-сонли олди-сотди шартномаси бўйича қурилиш материалларини етказиб бериш «STARMAX» МЧЖ зиммасига ўтказилганлиги белгиланган бўлиб, ушбу маҳсулотлар учун тўлов 15.08.20221 йилдаги 31-сонли шартномага асосан “Building Products Building” МЧЖга ўтказиб берилганлигини маълум қилиб даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тақдим қилган хужжатларини ҳамда ишдаги ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг электрон шаклда тузилган ҳисоб-варақ фактуралари таҳлил қилинганда «STARMAX» МЧЖ томонидан 31.08.2021 йилда «Fayz Binokor Oltiariq» хусусий корхонасига 1 516 020 874,15 сўмлик қурилиш материаллари етказиб берилганлиги аниқланган. Жавобгар томонидан судга 25.08.2021 йилда “Building Products Building” МЧЖ, «Fayz Binokor Oltiariq» хусусий корхонаси ва «STARMAX» МЧЖ томонидан тузилган қарздорликни ўтказиш тўғрисидаги 31/1-сонли уч томонлама келишув судга тақдим этилиб, ушбу келишувга кўра “Building Products Building” МЧЖ ва «Fayz Binokor Oltiariq» хусусий корхонаси ўртасида 15.08.2021 йилда тузилган 31-сонли олди-сотди шартномаси бўйича қурилиш материалларини етказиб бериш «STARMAX» МЧЖ зиммасига ўтказилган. Шунингдек жавобгар судга 15.08.2021 йилда “Building Products Building” МЧЖ ва «Fayz Binokor Oltiariq» хусусий корхонаси ўртасида тузилган 31-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб унга кўра “Building Products Building” МЧЖ жавобгар «Fayz Binokor Oltiariq» хусусий корхонасига қурилиш материалларини етказиб беришни зиммасига олган. Шартноманинг 3.2-бандига кўра маҳсулот учун олдиндан 100% тўлов амалга оширилиши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФК 313-моддаси 1-қисмига кўра мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин. ФК 419-моддаси 1 ва 2-қисмларида “Агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим” деб белгиланган. Жавобгар «Fayz Binokor Oltiariq» хусусий корхонаси томонидан “Building Products Building” МЧЖга 15.08.2021 йилдаги 31-сонли шартномага асосан 20.08.2021 йилдаги 387 ва 388-сонли тўлов топшириқномаларга кўра жами 1 520 000 000 сўм тўлов амалга оширилган бўлиб, даъвогар «STARMAX» МЧЖ томонидан жавобгарга жами 1 516 020 874,15 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилган қурилиш материаллари учун тўлов тўлиқ амалга оширилганлигини тасдиқлайди. Шу сабабли даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш учун қонуний асослар мавжуд эмас. Шу боис, суд даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Юқорида қайд қилинганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни рад этиб, даъвогар ҳисобидан Марғилон туманлараро иқтисодий судининг депозит ҳисоб-рақамига 24000 сўм почта харажати ундиришни, даъвогардан республика бюджетига 30 420 581 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,238,735-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179-моддаларига асосланиб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «STARMAX» МЧЖдан республика бюджетига 30 420 581 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар «STARMAX» МЧЖ ҳисобидан 24000 сўм почта харажати Марғилон туманлараро иқтисодий судининг депозит ҳисоб-рақамига ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик этувчи: А.Акбаров