Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/2335 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "GISSAR" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1003003 Claim ID 3072717 PDF Hash 25c339f3863f3e7c... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 111-моддаси онуни 111 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори 2022 йил 5 январь Яккабоғ туман 44-1806-2201/2335-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Турсуновнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили И.Рахимқулов (ишончномага асосан), (жавобгар вакили иштирок этмади) иштирокида, аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «Гиссар» МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Яккабоғ туман иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга жавобгар «Гиссар» МЧЖга нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан 269 219 486,5 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили И.Рахимқулов аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, аризачи вакилининг фикрини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Марказий банк ЎзР Давлат солиқ қўмитасига берган 2022 йил 10 ноябрдаги №13-27/171ХДФУ хатида ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги “Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқраиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 216-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими орқали шакллантирилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо шартномалари бўйича кредитор ҳамда тўлов муддати ўтган дебитор қарздорликлари маълумот юборилган. Даъво аризасида ва иш бўйича жавобгарга юборилган талабномада ҳамда даъвогар томонидан берилган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан маълум бўлишича «Гиссар» МЧЖ ҳамда Қозоғистон Републикасининг IP “ADISAEV” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100006 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 164788,8 АҚШ доллари, Грузия Републикасининг DAVR International Trading LLC корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100004 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 29542,1 АҚШ доллари миқдорида, Қозоғистон Републикасининг IP “S.A.D” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100005 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 16829,6 АҚШ доллари миқдорида, Қозоғистон Републикасининг IP “KAUSAR” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100008 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 12890,5 АҚШ доллари миқдорида, Қозоғистон Републикасининг КХ “Жилой Энерго Строй” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100007 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 9061,1 АҚШ доллари миқдорида ва Қозоғистон Републикасининг ИП “АИСУЛТАН” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100003 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 9052 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Мазкур шартномаларга асосан жавобгар томонидан унинг контрагентига 242164,1 АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни импорт қилган ва импорт қилинган маҳсулот учун валюта тушуми қонунда белгиланган муддатда таъминланмаган. «Гиссар» Қозоғистон Републикасининг IP “ADISAEV” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100006 ИДН, Грузия Републикасининг DAVR International Trading LLC корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100004 ИДН, Қозоғистон Републикасининг IP “S.A.D” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100005 ИДН, Қозоғистон Републикасининг IP “KAUSAR” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100008 ИДН, Қозоғистон Републикасининг КХ “Жилой Энерго Строй” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100007 ИДН ва Қозоғистон Републикасининг ИП “АИСУЛТАН” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100003 ИДН ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик вужудга келган бўлиб, ЎзР Президентининг 21.04.2021 йилги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5087-сонли қарорининг 10-бандида 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилиши, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши назарда туиилганлиги сабабли, жавобгарнинг муддати ўтган қарзи ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасида 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланган. Солиқ органи томонидан жавобгарга 2022 йилнинг 19 апрел санаси билан талабнома юборилган бўлиб, мазкур талабномада жаввобгарнинг ташқи савдо операциялари бўйича жавобгарнинг 242164,1 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги сабабли, 2022 йил 18 апрель санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича, яъни 11117,33 сўмдан (242164,1 *10/100)11117,33=269 219 486,5 сўм ҳисобланган ва аризачи аризасида жавобгарга нисбатан 269 219 486,5 сўм жарима қўллашни сўраган. Бироқ, корхона томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаган ҳамда жарима ихтиёрий равишда тўланмаган. Жавобгар томонидан импорт контракти бўйича товар келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганидан сўнг, ДСИ томонидан жавобгарга жарима қўллаш тўғрисида судга ариза киритилган. Аризачи томонидан берилган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан олинган кўчирмадан маълум бўлишича «Гиссар» МЧЖнинг Қозоғистон Републикасининг IP “ADISAEV” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100006 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 164788,7 АҚШ доллари, Грузия Републикасининг DAVR International Trading LLC корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100004 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 29542,1 АҚШ доллари миқдорида, Қозоғистон Републикасининг IP “S.A.D” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100005 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 16829,6 АҚШ доллари миқдорида, Қозоғистон Републикасининг IP “KAUSAR” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100008 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 12890,5 АҚШ доллари миқдорида, Қозоғистон Републикасининг КХ “Жилой Энерго Строй” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100007 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 9061,1 АҚШ доллари миқдорида ва Қозоғистон Републикасининг ИП “АИСУЛТАН” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100003 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 9052 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлигини кўриш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 27-бандига кўра: Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 45 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 90 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин: 360 кундан 545 кунгача кечикканда – тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ5087-сонли қарорининг 10-бандида, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилсин ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблансин, дейилган. ЎзР 2019 йил 22 октябрдаги «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қонунининг 111-моддасига кўра, Норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди. Аризачи жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарздорлиги 360 кундан ортиқ ва 545 кунгача кечиккан деб ҳисоблаб, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 111-моддасига асосан муддати ўтган дебитор қарздорнинг 10 фоизига тенг миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган. Аризачи вакили томонидан судга тақдим қилинган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан олинган кўчирмадан маълум бўлишича «Гиссар» МЧЖнинг Қозоғистон Републикасининг IP “ADISAEV” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100006 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 164788,7 АҚШ доллари, Грузия Републикасининг DAVR International Trading LLC корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100004 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 29542,1 АҚШ доллари миқдорида, Қозоғистон Републикасининг IP “S.A.D” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100005 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 16829,6 АҚШ доллари миқдорида, Қозоғистон Републикасининг IP “KAUSAR” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100008 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 12890,5 АҚШ доллари миқдорида, Қозоғистон Републикасининг КХ “Жилой Энерго Строй” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100007 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 9061,1 АҚШ доллари миқдорида ва Қозоғистон Републикасининг ИП “АИСУЛТАН” корхонаси билан тузилган 200673051306454349210100003 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 9052 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан бартараф этилмаган. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 илдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига 1- илова Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 28-бандида Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилиши, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши назарда тутилган. Шунга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан 269 219 486,5 сўм миқдорида жарима қўллашни ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражати ундиришни, талабнинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 9моддасига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг «Гиссар» МЧЖга нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «Гиссар» МЧЖга нисбатан 269 219 486,5 сўм миқдорида жарима қўлланилсин. Қўлланилган жаримани ундириш аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Жавобгар «Гиссар» МЧЖдан аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья С.А.Турсунов