← Назад
Решение #677360 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 1 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| олларда пул мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район,
город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2023 йил 05 январь
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***** раислигида,
судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Тошкент вилояти *****
инспекциясининг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
35.494.774,57 сўм қарз, 3.843.320 сўм банк фоизини ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини тарафлардан даъвогар ишончли вакили ***** (2022 йил 20 октябрдаги
01/2178-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан
биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Тошкент вилояти ***** инспекцияси (кейинги ўринларда даъвогар
деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****"
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 35.494.774,57 сўм қарз, 3.843.320 сўм
банк фоизи ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
жавобгар муқаддам амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган
“Қурилиш-монтаж шларини бошлаш тўғрисидаги хабарнома юбориш бўйича
давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий Регламенти” талабларига асосан 2022
йил 09 мартда хабарнома берилганлиги, назорат ишларини амалга ошириш учун
қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизи миқдорида, яъни 59.481.541 сўм
тўлов амалга ошириши ҳақида жавобгарга маълум қилинганлиги, жавобгар
томонидан тўлов қисман амалга оширилганлигини, тўлов тўлиқ амалга
оширилмаган бўлса-да Регламент талабларига мувофиқ қурилиш ишлари устидан
назорат ишлари олиб борилганлиги, жавобгар тўловларни амалга оширмаганлиги
учун даъво ариза киритилганлигини маълум қилиб, даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни
кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид почта
орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ѐки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланиши, ушбу модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг
кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ѐки хабардор қилинганлик
фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд даъвогаорнинг даъво
талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар 2022 йил 09 мартда
48038013-сонли ариза билан қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги ҳақида
хабар берган.
Хабарномада Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Сурум МФЙ ҳудудида
жойлашган ихтисослашган саноат парки ва вилесипед ишлаб чиқариш ва 85 %
эҳтиѐт қисмларини ишлаб чиқариш заводи қурилиши, қурилиш-монтаж
ишларининг қиймати қўшилган қиймат солиғи, буюртмачининг бошқа
харажатлари ҳамда жиҳозларсиз 29.740.770.327 сўмни ташкил этиши кўрсатилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга хабарнома юзасидан берилган назорат
ишлари учун у даъвогарнинг ҳисоб рақамига 59.481.541 сўм (0,2 фоиз), 15 фоиз
бўнак 8.922.231,15 сўм тўлаши лозимлиги кўрсатилган.
Қурилиш устидан назоратни амалга ошириш жараѐнида қурилиш нормалари
ва қоидалари талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф
этиш бўйича назорат амалга оширилиб келинган.
Жавобгар томонидан даъвогарга назорат функцияларини амалга ошириш
учун тўловни 25.300.000 сўм миқдорида қисман амалга ошириши натижасида
34.181.540,65 сўм қарздорлиги юзага келиб, даъвогар асосий қарз ва бошқа
қўшимча тўловлар ҳамда банк фоизи ундириш тўғрисида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
Жавобгар қурилиш-монтаж ишларини бошлаганлиги тўғрисида хабарнома
берган санада амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарори (2022 йил 20 апрелга қадар амалда бўлган)
билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисидаги хабарнома
юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий Регламенти”нинг
2-бандида ушбу Регламентнинг амал қилиши, мулкчилик шаклидан ва
молиялаштириш манбаларидан, шунингдек, қурилиш-монтаж ишлари олиб
борилаѐтган ер участкаси майдонларидан қатъи назар, қурилиш-монтаж
ишларининг барча турларига нисбатан қўлланиши, 3-бандида қурилиш-монтаж
ишларини хабарнома юбормасдан амалга ошириш тақиқланиши, 8-бандида
хабарнома юборувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари
маркази ходими уларни инспекция томонидан назорат функцияларини амалга
ошириш учун оммавий оферта билан таништириши, хабарнома юборувчилар
офертани қабул қилганидан сўнг Давлат хизматлари маркази ходими хабарнома
юборувчи номидан ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича
хабарномани электрон шаклда тўлдириши, 14-бандида инспекция хабарнома келиб
тушган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида сумма ва банк реквизитларини
кўрсатилган ҳамда ўз ЭРИси билан тасдиқланган инвойсни Давлат хизматлари
марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ѐки ЯИДХП орқали хабарнома
юборувчига (ЯИДХП орқали мурожаат этганда) электрон равишда юбориши
белгиланган бўлса, Регламент 15-бандининг мазмунига кўра, хабарнома юборувчи
инвойсда кўрсатилган суммани инвойс келиб тушган кундан бошлаб ўн кунгача
бўлган муддатда тўлаши шартлиги, шунингдек хабарнома юборувчи ва инспекция
ўртасида келиб чиққан низолар суд тартибида ҳал этилиши белгиланган.
Ҳозирда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж
ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари
кўрсатишнинг маъмурий Регламенти”нинг 2-бандида ушбу Регламентнинг амал
қилиши, молиялаштириш манбаларидан қатъи назар хавф-хатар тоифасидан келиб
чиққан ҳолда, қурилиш объектларида жумладан, икки қаватдан юқори (цоколни
ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ѐки)
умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар
ҳамда 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотларни қуриш ва
реконструкция қилишга қўлланилиши, 5-бандида қурилиш объектини рўйхатдан
ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланиши, 15-бандида
ҳудудий инспекция сўровнома тушган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида
сўровномада кўрсатилган объектнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2
фоизи миқдорида (қўшимча қиймат солиғисиз) ажратмани белгилаган ҳолда
инвойсни шакллантириши, 20-бандида эса ариза берувчи инвойсда кўрсатилган
суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши шартлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади)нинг 8-моддасида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асоси сифатида назарда тутилган давлат
органларининг ѐки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳужжатларидан
ҳам юзага келиши мумкинлиги белгиланган.
Бундан ташқари, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 341-моддасида эса
мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор
бўлиши белгиланган.
Булардан кўринадики, жавобгар юқоридаги Регламент талабларига кўра
сўровномада кўрсатилган объектнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2
фоизи миқдорида белгиланган ажратмани тўлаш мажбуриятини тўлиқ бажармаган.
Даъвогар даъво талабида 35.494.774,57 сўм қарз ундиришни сўраган бўлсада
юқоридаги Регламент талабларига кўра сўровномада кўрсатилган объектнинг
қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизи миқдорида белгиланган
ажратманинг яъни 59.481.541 сўмнинг 25.300.000 сўми даъвогар томонидан
қисман тўланганлигини ва юқоридаги Регламент талабидан келиб чиқиб қолган
сумма 34.181.540,65 сўмни ташкил этиши ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топганлиги сабабли, жавобгардан 34.181.540,65 сўм ундиришни, даъво
талабининг қолган қисмини рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек даъвода 3.843.320 сўм банк фоизи ундириш талаби ҳам
қўйилган.
Маълумки, ФКнинг 1-моддасига мувофиқ фуқаролик қонунчилиги улар
томонидан тартибга солинадиган муносабатлар иштирокчиларининг тенглигини
эътироф этишга, мулкнинг дахлсизлигига, шартноманинг эркинлигига, хусусий
ишларга бирон-бир кишининг ўзбошимчалик билан аралашишига йўл
қўйилмаслигига, фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилишини,
бузилган ҳуқуқлар тикланишини, уларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини
таъминлаш зарурлигига асосланади.
ФК 327-моддасининг биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ѐхуд бошқа шахс ҳисобидан
асоссиз олиш ѐки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу
маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 6-бандида
иқтисодий судларда солиқ, молиявий ва маъмурий муносабатлардан келиб
чиқадиган низоларни кўриб чиқишда фуқаролик қонун ҳужжатлари
қўлланилмаслиги, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан
мустаснолиги, юридик шахсларнинг солиқ, божхона ва бошқа давлат органлари
томонидан мулкий жарималар сифатида асоссиз ундирилган пул маблағларини
қайтариш тўғрисидаги талаблари қаноатлантирилганда, бу маблағлардан
фойдаланилганлик учун фоизлар ҳисобланмаслиги ва бундай ҳолларда пул
мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ФКнинг
327-моддаси қоидалари қўлланилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Гарчи мазкур ҳолатда даъвогар жавобгар томонидан тўланиши лозим бўлган
пул маблағларини тўланмаганлиги сабабли ушбу пул маблағларидан
фойдаланганлик учун банк фоизини талаб қилган бўлса-да, суд жавобгарнинг
қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги тўғрисида хабарнома беришда
ифодаланган ҳаракатлари маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққанлиги,
Регламент талабларига мувофиқ хабарнома юбормасдан бошлаш тақиқланганлиги,
хабарнома юбориш учун офертани тасдиқлаш мажбурий эканлиги, даъво
аризасида тўланиши талаб қилинаѐтган пул маблағлари норматив-ҳуқуқий ҳужжат
талаблари асосида белгиланганлигини инобатга олиб, маъмурий ҳуқуқий
муносабатлардан келиб чиққан низо доирасида даъвогар банк фоизи ундиришни
талаб қила олмайди деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвонинг мазкур талабини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
Тошкент вилояти ***** инспекцияси фойдасига 34.181.540,65 сўм қарз, 683.630,8
сўм давлат божи 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар Тошкент вилояти ***** инспекцияси томонидан даъво тақдим
этишда тўланган 103.131.09 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилоят
судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
*****