← Назад
Решение #677380 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 148 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский
район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тel: (0 369) 423-37-57
Fax: (0 369) 423-37-57
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 январь
4-1603-2202/4246-сонли иш
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоев котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси
АТБ "Агробанк" манфаатида жавобгар ХХХХ ва қўшимча жавобгар ХХХХ га
нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 23 мартда тузилган 97сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, муддати
ўтган кредит қарздорлиги ХХХХ сўм, фоиз қарздорлиги 10 296 000 сўм,
муддати келмаган 89 516 129 сўм, жами ХХХХ сўм бўлган кредит қарзини
ундириш ва ундирувни кредит ҳисобига сотиб олинган томчилатиб
суғориш технологиясига қаратиш тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни
даъвогар ххх (2023 йил 4 январда берилган 6-сонли ишончнома асосида)
(жавобгарлар вакиллари иштирокисиз) иштирокида ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси АТБ "Агробанк" манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХ ва қўшимча жавобгар ХХХХ га нисбатан
тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 23 мартда тузилган 97-сонли
кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳамда жавобгарлар
ҳисобидан муддати ўтган кредит қарздорлиги ХХХХ сўм, фоиз
қарздорлиги 10 296 000 сўм, муддати келмаган 89 516 129 сўм, жами ХХХХ
сўм бўлган кредит қарзини ундириш ва ундирувни кредит ҳисобига сотиб
олинган томчилатиб суғориш технологиясига қаратишни, шунингдек
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъво
аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар манфаати кўзланган шахс
вакили даъво аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгар томонидан
кредитнинг асосий қарз ва фоиз тўловлари муддати бир неча марта
бузилганлигини, суд мажлиси кунига қадар жавобгар кредит
қарздорликни сўндирмаганлигини, аксинча қарздорлик кўпайганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қўллаб-қувватлади.
Жавобгар вакили аввалги суд мажлисида иштирок этиб, кластер
томонидан йилида икки марта фермернинг банк ҳисоб рақамига пул
ўтказиб беришини, шу сабабли кредит бўйича тўловларини ўз вақтида
тўлай олмаганлигини, клестернинг банк ҳисоб рақамига пул маблағи
тушганда, клестердан ўзининг ҳисоб рақамига пул туширтириб кредит
қарздорликни тўлаб беришини билдирган. Бироқ, жавобгар вакили охирги
суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида суд мажлиси куни ва
жойидан хабардорлиги тўғрисидаги аввалги суд муҳокамасида қатнашган
жавобгарнинг имзоси билан тасдиқланган тилхати мавжуд.
Қўшимча жавобгар ХХХХ вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмида
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, учинчи қисмида
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси иккинчи ва учинчи қисми талабларидан
келиб чиқиб, ишни жавобгарлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш
мумкин деган хулосага келди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
кредит
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи
қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан
қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у
қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу
Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда
тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш
назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, банк ва ХХХХ ўртасида 2020 йил 23
мартда 97-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра пахта
ҳосилини юқори даражада етиштиришга томчилатиб суғориш
технологиясини сотиб олиш учун банк 36 ой муддатга ( 6 ой имтиёзли
давр), йиллик 24 фоизга, шундан 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
ҳузуридаги
Тадбиркорлик
фаолиятини
ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан
қоплаб бериш шарти билан 555 000 000 сўм кредит бериши, жавобгар эса
олинган кредитни шартномада белгиланган муддатда ва шартларда
қайтариш мажбуриятини олган.
Кредит шартноманинг 4.7. бандига асосан “қарз олувчи”
шартноманинг 3.5-3.11 бандларида белгиланган мажбуриятларни
бажармаган, яъни кредитни қайтариш графигига риоя қилинмаган
тақдирда, жумладан қарз олувчи тўловлар жадвалига мувофиқ банкка
тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятларини 3 ой давомида кетма-кет
бажармаганда банк берилган кредитни муддатидан олдин ҳисобланган
фоизлари билан қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Банк томонидан ўз мажбуриятлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга
кредит суммаси берилган, бироқ, жавобгар томонидан кредитни қайтариш
графигига риоя қилинмаслиги натижасида шартнома бўйича кредит ва
унга ҳисобланган фоизлардан бўлган жами ХХХХ сўм, шундан муддати
ўтган кредит қарздорлиги ХХХХ сўм, фоиз қарздорлиги 10 296 000 сўм,
муддати келмаган 89 516 129 сўм қарздорлик вужудга келган.
ХХХХ ва ХХХХ ўртасида 2020 йил 23 март куни тузилган кафиллик
шартномасининг 2.1. бандида “Қарз олувчи” кафиллик билан
таъминланган мажбуриятни бажармаганда банк талабларига биноан
кредит бўйича тўловлар ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни “Қарз
олувчи”нинг кредит шартномасидаги мажбуриятида белгиланган
муддатларда ва миқдорларда банкка тўлаш; “банк” олдида “Қарз олувчи”
сифатида тўлиқ ҳажмда жавоб бериш, шу жумладан, фоизларни тўлаш,
қарзни қайтариш бўйича суд чиқимларини ҳамда “Қарз олувчи”нинг
мажбуриятини бажармаслиги ёки тегишлича бажармаслиги туфайли
“банк” кўрган бошқа зарарларни тўлаш, кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни тўлаш ҳамиқдаги тўлов талабномани сўзсиз ижро қилиш;
ҳисоб рақамида маблағлар бўлмаса ёки етарли бўлмаса “кафил” кредит
бўйича тўловлар ва унга ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаш
мажбуриятини ва қарздор томонидан тўланмай қолган қарздорликни
тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш учун ҳисобидаги барча мол-мулклари ҳисобидан
тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг кредит қарздорликни ундириш
талаби асосли бўлиб, жавобгар ва кафил ҳисобидан даъвогар
фойдасига кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарзи
ундирилиши лозим.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 23
мартдаги 97-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор
қилишни сўраган.
ИПКнинг 148-моддасига кўра, агар қонунда муайян тоифадаги
низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби
белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат
тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш
чораларини кўрганларидан кейингина судда иш қўзғатилиши мумкин.
ФКнинг 382-моддасига кўра, шартнома тарафлардан бирининг
талаби билан суд томонидан қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор
қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган
ўзга ҳолларда.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб,
қонун ёхуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома
тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
ФКнинг 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган
бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай
шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш
муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки
таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган
муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб
олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
талабни судга тақдим этиши мумкин.
Жавобгар кредит шартномаси шартларини тўлиқ бажармасдан,
яъни кредит эвазига сотиб олинган “Томчилаб суғориш технологияси”
олиб келингандан сўнг ажратилган кредит миқдорининг 50 фоизига
10 (ўн) банк иш куни давомида банкка “гаров” шартномаси тақдим этиш
мажбурияти бажармасдан, шунингдек, кредитни қайтариш графигига
риоя қилинмай муддати ўтган кредит ва фоиз қарздорлигини мунтазам
равишда тўламасдан шартнома шартларини жиддий равишда бузган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 17
октябрда 2/1-743-сонли огоҳлатириш хати юборилиб, жавобгар
қарздорликни тўлаши, акс ҳолда суд тартибида шартномани бекор
қилиниши юзасидан огоҳлантирилган.
Юқоридагиларга кўра, даъвонинг тарафлар ўртасида тузилган
2020 йил 23 мартдаги 97-сонли кредит шартномасини бекор қилиш
талаби ҳам асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида кредит қарздорликни
ундирувини жавобгарга қарашли кредит ҳисобига сотиб олинган
томчилатиб суғориш технологиясига қаратишни сўраган.
Мазкур кредит шартноманинг 3.2. бандига кўра қарз олувчи кредит
мажбуриятларининг бажарилишини таъминоти сифатида “Ўзагросуғурта”
акциядорлик жамиятининг тижорат банклари томонидан берилаётган
кредитнинг “гаров” билан таъминланмаган қисми бўйича кредитни
қайтарилмаслиги бўйича жавобгарлигини суғурта қилиш юзасидан
0423389-сонли суғурта полиси, ХХХХ нинг кафиллик шартномасини,
кредит эвазига сотиб олинаётган “Томчилаб суғориш технологияси”ни
50% ҳамда олиб келингандан сўнг ўн банк иш куни давомида “гаров”
шартномаси тақдим этиш мажбуриятини олган.
Бироқ, иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан
ушбу мажбуриятнинг кредит эвазига сотиб олинаётган “Томчилаб
суғориш технологияси” олиб келингандан сўнг ажратилган кредит
миқдорининг 50 фоизига ўн банк иш куни давомида “гаров” шартномаси
тақдим этиш мажбурияти бажарилмаган.
Ваҳоланки, ФК 270-моддасининг биринчи қисмида гаров ҳуқуқи
гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома
нотариал тасдиқланиши шарт бўлса — нотариал тасдиқланган пайтдан,
шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса — у рўйхатдан
ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг кредит қарздорликни
ундирувини жавобгарга қарашли кредит ҳисобига сотиб олинган
томчилатиб суғориш технологиясига қаратиш тўғрисидаги даъво талаби
асоссиз бўлганлиги сабабли ушбу талабни қаноатлантириш рад этилиши
лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, яъни жавобгар ҳисобидан даъвогар АТБ "Агробанк"
фойдасига муддати ўтган кредит қарздорлиги ХХХХ сўм, фоиз
қарздорлиги 10 296 000 сўм, муддати келмаган 89 516 129 сўм қарздорлик,
жами ХХХХ сўм кредит қарздорлигини ундириш, тарафлар ўртасида
тузилган 2020 йил 23 мартдаги 97-сонли кредит шартномасини бекор
қилиш даъво талабларини қаноатлантиришни, кредит қарздорликни
ундирувини жавобгарга тегишли кредит ҳисобига сотиб олинган
томчилатиб суғориш технологиясига қаратиш тўғрисидаги даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси асосан, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 66,72,75,118,170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
Тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 23 мартдаги 97-сонли кредит
шартномаси бекор қилинсин.
Жавобгар ХХХХ ва қўшимча жавобгар ХХХХ
ҳисобидан АТБ
"Агробанк" фойдасига муддати ўтган кредит қарздорлиги ХХХХ сўм, фоиз
қарздорлиги 10 296 000 сўм, муддати келмаган 89 516 129 сўм қарздорлик,
жами ХХХХ сўм кредит қарздорлиги ва 24 000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
"OLTIN VODIY IFTIXORI" фермер хўжалигидан республика
бюджетига 7 139 273,38 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатда кучга киради.
Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Даъвогарнинг жавобгарга тегишли кредит ҳисобига сотиб олинган
томчилатиб суғориш технологиясига қаратиш тўғрисидаги даъво
талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Р. Мухиддинов