← Назад
Решение #677395 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 220 | — | law | |
| нинг | 22 | — | law | |
| СКнинг | 111 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 39 b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79 e.mail: i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 январь
4-2101-2201/5565-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья А.Б.Хамидов раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Аллаёровнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи
ХХХХХХХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХХХХХХХнинг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни
аризачи вакили С.А (00.01.2023 йилдаги 00-000-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, ХХХХХХХХХХХХ биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
а н и қ л а д и:
ХХХХХХХХХХХХ (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) жавобгар
ХХХХХХХХХХХХ (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан
судга ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар солиқ ҳисоботларини
белгиланган муддатда ва тартибда солиқ органига тақдим этмаганлигини
билдириб, жавобгарнинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича
операцияларини тўхтатиб туришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этишмади. Шу боис суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 220-моддасининг талабларига мувофиқ ишдаги
мавжуд ҳужжатлар низони мазмунан тўғри ҳал қилиш учун етарли деб ҳисоблаб,
ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида
кўриб ҳал қилишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза судга тақдим
этилганидан сўнг жавобгар томонидан тегишли ҳисоботлар тақдим
этилганлигини маълум қилиб, иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи аризачи вакилини тинглаб, иш
материалларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
асосан
аризани
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан бўён матнда СК деб
юритилади)нинг
22-моддасига
кўра,
солиқ
тўловчилар
ўз
солиқ
мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши шарт.
СК 82-моддасининг учинчи қисмига кўра, юридик шахс бўлган солиқ
тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга
олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат
тарзида тақдим этади.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар солиқ ҳисоботларини СКда назарда
тутилган муддатда ва тартибда солиқ органига тақдим этмаган ҳамда солиқ
органининг хабарнома орқали огоҳлантиришлари оқибатсиз қолдирилган.
Ушбу ҳолат ишдаги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланади.
СК 111-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра, солиқ тўловчи (солиқ
агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай
ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун
ичида тақдим этилмаганда, ушбу солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш учун асос бўлиши кўрсатилган.
СКнинг 111-моддасига мувофиқ, солиқ тўловчининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкин.
Аризачи томонидан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида
қарор қабул қилиниб, мазкур қарор нусхаси жавобгарнинг шахсий кабинетига
юборилган бўлсада, солиқ органи қарорида кўрсатилган ҳолатлар жавобгар
томонидан бартараф этилмаган.
Жавобгар томонидан солиқ қонунчилигида белгиланган мажбуриятлар ўз
вақтида бажарилмаганлиги унга нисбатан ариза билан судга мурожаат
қилинишига асос бўлган.
Бироқ, ишни кўриш жараёнида аризачи томонидан судга тақдим қилинган
маълумотномадан кўринишича, ариза судга топширилганидан сўнг жавобгар
томонидан солиқ ҳисоботлари белгиланган тартибда топширилиб, мавжуд
ҳолат бартараф этилган ва мазкур иш бўйича солиқ тўловчининг мажбурияти
бажарилган.
Баён этилганларга асосланиб суд, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи
тақдим этилганлиги факти мавжудлигини ҳамда ушбу ҳолат ишни кўриш
жараёнида бартараф этилганлигини инобатга олиб, аризачининг арз қилинган
талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Шу сабабли суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни, бироқ “Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига
кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб,
жавобгардан давлат божи ундирмасликни ҳамда аризачи томонидан ариза
электрон шаклда берилиб, иш электрон тартибда шакллантирилганлиги боис
почта харажати амалга оширилмаганлигини инобатга олишни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176, 179 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза талаби қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ўтгач қонуний
кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция
тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Б.Хамидов