Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2201/5598 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Хамидов Акбар Бекназарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кармана тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый GOLD-SAMANDAR-2014 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1003986 Claim ID 3086216 PDF Hash 9bd90d0f1857001e... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 220-моддаси нинг 220 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 39 b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 e.mail: i.karmana@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 5 январь 4-2101-2201/****-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья А.Б.Хамидов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Аллаёровнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ХХХХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХХХХнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили С.А (00.01.2023 йилдаги 00-0000-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Навоий вилоят давлат солиқ бошқармаси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, а н и қ л а д и: ХХХХХХХХХ (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) жавобгар ХХХХХХХХХ (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар томонидан 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда ва тартибда солиқ органига тақдим этмаганлигини билдириб, жавобгарнинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этишмади. Шу боис суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддасининг талабларига мувофиқ ишдаги мавжуд ҳужжатлар низони мазмунан тўғри ҳал қилиш учун етарли деб ҳисоблаб, ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи аризачи вакилини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи ХХХХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХХХХга нисбатан жавобгар томонидан 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда ва тартибда солиқ органига тақдим этмаганлиги сабабли жавобгарнинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида Кармана туманлараро иқтисодий судига айни шу мазмундаги ариза билан мурожаат қилган ва суднинг 2022 йил 20 декабрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, 4-2101-2201/0000-сонли иқтисодий иш қўзғатилган. ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Шу боис суд, тарафлар ўртасида айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан Кармана туманлараро иқтисодий судида иқтисодий иш мавжуд бўлганлигини инобатга олиб, аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини аризачининг зиммасига юклашни, бироқ “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, аризачидан давлат божи ундирмасликни ҳамда аризачи томонидан ариза электрон шаклда берилиб, иш электрон тартибда шакллантирилганлиги боис почта харажати амалга оширилмаганлигини инобатга олишни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195 ва 220-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: 4-2101-2201/0000-сонли иш бўйича аризачи ХХХХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХХХХнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Б.Хамидов