Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2201/5643 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Хамидов Акбар Бекназарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кармана тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый MIRJALOL HALOL CHORVADOR оилавий корхонаси
Source ID 1004110 Claim ID 3085911 PDF Hash 098cef278659840f... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 220-моддаси нинг 220 law
нинг 22-моддаси нинг 22 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 39 b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 e.mail: i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 январь 4-2101-2201/****-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья А.Б.Хамидов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Аллаёровнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ХХХХХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХХХХХнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили С.А (00.01.2023 йилдаги 00-0000-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, ХХХХХХХХХХ биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, а н и қ л а д и: ХХХХХХХХХХ (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) жавобгар ХХХХХХХХХХ (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда ва тартибда солиқ органига тақдим этмаганлигини билдириб, жавобгарнинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этишмади. Шу боис суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддасининг талабларига мувофиқ ишдаги мавжуд ҳужжатлар низони мазмунан тўғри ҳал қилиш учун етарли деб ҳисоблаб, ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи аризачи вакилини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан бўён матнда СК деб юритилади)нинг 22-моддасига кўра, солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши шарт. СК 82-моддасининг учинчи қисмига кўра, юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар солиқ ҳисоботларини СКда назарда тутилган муддатда ва тартибда солиқ органига тақдим этмаган ҳамда солиқ органининг хабарнома орқали огоҳлантиришлари оқибатсиз қолдирилган. Ушбу ҳолат ишдаги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланади. СК 111-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра, солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, ушбу солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш учун асос бўлиши кўрсатилган. ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Аризачи томонидан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиниб, мазкур қарор нусхаси жавобгарнинг шахсий кабинетига юборилган бўлсада, солиқ органи қарорида кўрсатилган ҳолатлар жавобгар томонидан бартараф этилмаган. Жавобгар томонидан солиқ қонунчилигида белгиланган мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги унга нисбатан ариза билан судга мурожаат қилинишига асос бўлган. Баён этилганларга асосланиб, суд жавобгар СК билан белгилаган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этмаганлиги ҳамда ушбу ҳолат ишни кўриш жараёнида ҳам бартараф этилмаганлигини инобатга олиб, аризачининг арз қилинган талабини асосли деб баҳолаб, уни қаноатлантиришни, жавобгарнинг банкдаги барча ҳисобварақлари бўйича чиқим операцияларни тўхтатиб туришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Шу сабабли суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, бироқ “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни ҳамда аризачи томонидан ариза электрон шаклда берилиб, иш электрон тартибда шакллантирилганлиги боис почта харажати амалга оширилмаганлигини инобатга олишни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 179 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза талаби қаноатлантирилсин. ХХХХХХХХХХнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операция (солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди)ларининг чиқиш қисми ҳуқуқбузарлик факти бартараф этилгунига қадар тўхтатиб турилсин. ХХХХХХХХХХга хизмат кўрсатувчи барча банклар – ХХХХХХХХХХга тегишли тўхтатиб турилган ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат давлат солиқ хизмати органи томонидан тақдим этилгандан сўнг, ХХХХХХХХХХга тегишли ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Б.Хамидов