Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5524 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение DOVIDOV-2020 масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый KARMANAMAXSUSSUVPUDRAT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1010602 Claim ID 3083147 PDF Hash 4a2c3d8d4cdd5cee... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 703-моддаси нинг 703 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКининг 68-моддаси ИПКи 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 январь 4-2101-2202/5524-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар “К” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритилган даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Х” масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “К” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 13.950.000 сўм асосий қарз ва 1.395.000 сўм жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган хизмат кўрсатиш шартномасига асосан хизматлар кўрсатилган бўлсада, жавобгар томонидан бугунги кун ҳолатига қарздорлик баратараф қилинмаганлигини билдириб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 30 сентябрда 24-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган. Мазкур шартномаларга мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга хизмат кўрсатиши, жавобгар эса бажарилган ишлар учун тегишли тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жами 13.950.000 сўмлик таъмирлаш хизматлари кўрсатилган, мазкур хизматлар учун жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, тўловлар амалга оширилмаган. қолдирилган. Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан, шартнома, ҳисоб-фактуралар, таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу сабабли, суд 13.950.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида 1.395.000 сўм жарима ундиришни ҳам сўраган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига кўра тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКининг 68-моддасида кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, даъвогар томонидан қонун талабидан келиб чиқиб, жарима ундириш юзасидан қилинган ишлар, асословчи ҳужжатлар билан исботлаб берилмади. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг жарима ундириш талабини рад этишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 279.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “К” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 13.950.000 сўм асосий қарз, 1.395.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ва 279.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига белгиланган тартибда апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест киритиши мумкин. Б.Джумаев