← Назад
Решение #677531 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 478 | 2 | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Юқоричирчиқ тумани 2023 йил 5 январь 4-1105-2201/2568-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, даъвогар
вакили М.Мирахметов (11.01.2022 йилдаги 04-04/168-сонли ишончнома
асосида ишончнома) Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Тошкент сув таъминоти”
МЧЖ манфаатида жавобгар “Parkent Xosili” МЧЖ ҳисобидан 17.673.762
сўм асосий қарз, 6.362.544,32 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси даъвогар “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Parkent Xosili” МЧЖ
ҳисобидан 17.673.762 сўм асосий қарз, 6.362.544,32 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, қарздорлик
бугунги кунга қадар қоплаб берилмаганлигини билдириб, суддан даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар
вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Мазкур моддага асосан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
манзилига юборилган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Шунга асосан суд ишни палата ва жавобгар вакилисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
берган тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Чирчиқ
шаҳар бўлими (собиқ “Тошкент вилояти “Сувоқова” ДУК Чирчиқ шаҳар
филиали) ва жавобгар ўртасида 2014 йил 6 март куни 675-сонли
ичимлик суви етказиб бериш ва оқова сувлари хизматларини кўрсатиш
тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.3-бандига асосан даъвогар жавобгарга ичимлик
суви етказиб бериш ва чиқарилган оқова сувларини қабул қилиш
мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.4-бандига асосан жавобгар
истеъмол қилинадиган ва чиқариладиган оқова сувлар ойлик
меъёрининг 15 фоизини олдиндан тўлаши лозимлиги, 2 ҳафта ичида
олдиндан тўловни амалга оширмаганда даъвогар кўрсатилган
хизматлар учун тўлов амалга оширилгунга қадар сув етказиб беришни
ва оқова сувларни қабул қилишни тўхатиши мумкинлиги белгиланган.
Шартноманинг 5.1-бандига асосан томонлар зиммаларига олган
мажбуриятларини бузганлик учун амалдаги қонун ҳужжатларига
мувофиқ жавобгар бўлишлари белгиланган.
Шартноманинг 7.1-бандига асосан шартнома 2018 йил 31
декабргача амал қилиши, амал қилиш муддати тугагунга қадар уч ой
муддат ичида томонлардан биридан шартномани бекор қилиш, қайта
кўриб чиқиш ёки қўшимчалар киритиш тўғрисида мурожаат келиб
тушмаса шартнома амал қилиш муддати узайтирилган деб
ҳисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 478-моддасининг 2-қисмига асосан, агар қонун
ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса
ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ
орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан
таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф (ЎзР ФКнинг
6-параграфи 468-478-моддалар) қоидалари қўлланади.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгарнинг даъвогар олдида
17.673.762 сўм қарздорлиги мавжудлиги ўз исботини топди. Шу сабабли
суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 17.673.762 сўм асосий қарз
ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризада 6.362.544,32 сўм пеня ундириш
талаби ҳам мавжуд.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Суд тақдим этилган иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб,
ундирилиши лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 500.000 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар
тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган
Мазкур моддага асосан агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Қайд этилганларга кўра суд жавобгардан Республика бюджетига
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2-банди “а” кичик бандига
мувофиқ БҲМнинг 2 фоизи миқдорида давлат божи, даъвогар ҳисобига
24.000 сўм почта ҳаражати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 118, 170, 175-179, 180-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ манфаатида
берган
даъво
аризаси
бўйича
даъво
талаблари
қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Parkent Xosili” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Тошкент сув
таъминоти” МЧЖ фойдасига 17.673.762 сўм асосий қарз, 500.000 сўм
пеня ва 24.000 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига (ягона ғазна ҳисобварағи)га 480.726,13
сўм миқдорида давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик этувчи, судья
Ғ.Машкуров