Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2201/12968 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Фар Фахриёр Плюс хусусий корхонаси
Source ID 1003824 Claim ID 3078633 PDF Hash 9d564a1c31dccad1... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
ФКнинг 554-моддаси ФКнинг 554 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47uy 150105, Fergana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-66-09, (+99873) 244-65-30 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2201/12968-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев, даъвогар «А»нинг учинчи шахс «учинчи шахс», жавобгар «Б» хусусий корхонаси ҳисобидан жами 3 935 936,43 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб қуйидагиларни, аниқлади: «А» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, «учинчи шахс» (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) жавобгар «Б» хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 890 624,29 сўм асосий қарз, 2 045 312,14 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган. Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади. Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларидан кўринишича, «А» (“Ижарага берувчи”), «Б» хусусий корхонаси (“Ижарага олувчи”) ҳамда «учинчи шахс» (“Балансда сақловчи”) ўртасида 2018 йил 8 май кунги 1309сонли бино ва иншоотлар ёки уларнинг қисмларини ижарага бериш тўғрисида шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Ижарага берувчи”, “Ижарага олувчи”га объектни ижарага бериши ҳамда “Ижарага олувчи” эса ушбу объектни қабул қилиб олиши ва белгиланган ижара тўловини “Ижарага берувчи”га тўлаш мажбуриятини олган. бажарилмасдан, белгиланган муддатларда ижара тўловлари амалга оширилмасдан келинган. Шунга кўра, даъвогарнинг жавобгарга йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФКнинг 544-моддаси биринчи қисмига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. ФКнинг 554-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар ижарага олувчи ижарага олган мол-мулкни қайтармаса ёки кечиктириб қайтарса, ижарага берувчи кечиктирилган барча вақт давомида мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақ ижарага берувчи кўрган зарарни қопламаган тақдирда зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 1 890 624,29 сўм асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Шунингдек, даъвогар жавобгар ҳисобидан тўловларни кечиктирганлиги учун шартноманинг 7.2-бандига асосан кечиктирилган тўлов кунлари учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4% миқдорида 2 045 312,14 сўм пеня ҳисоблаб, ундиришни сўраган. Пеня ҳисоб китоби тақдим этилган. Шартноманинг 5.1-бандига кўра, мазкур шартноманинг 3-иловасига асосан ҳар чоракнинг биринчи ойининг йигирманчи кунидан кечиктирмасдан “Ижарага берувчи”га 100 фоиз олдиндан тўланиши белгиланган. Бироқ, жавобгар шартноманинг ушбу шартларига риоя қилмасдан, тўлов муддатларини асоссиз кечиктириб келган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, жавобгарнинг молиявий аҳволини ҳамда муддати ўтган қарздорликни ўз муддатида ундириш чораларини кўрмаганликда, даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини инобатга олиб, пеня суммасини 946 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 1 890 624,29 сўм асосий қарз, 946 000 сўм пеня, 24 000 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «А» фойдасига жавобгар «Б» хусусий корхонаси ҳисобидан 1 890 624,29 сўм асосий қарз, 946 000 сўм пеня, 24 000 сўм почта харажати жами 2 860 624,29 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Б» хусусий корхонаси ҳисобидан 300 000 сўм давлат божи Республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Т.Маматожиев