← Назад
Решение #677569 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 466 | — | law | |
| ФКнинг | 467 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
2023 йил 5 январь 4-1105-2201/2567-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ѐрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар “To’xtamurod
Ota Fayz” фермер хўжалиги манфаатида Юқоричирчиқ туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг жавобгар “Everyday”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 38.645.972,55 сўм асосий қарз,
9.429.617 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни тарафлардан Кенгаш вакили З.Мирзаматова (2022 йил 13
декабрдаги 103-сонли ишончнома), “To’xtamurod Ota Fayz” фермер хўжалиги
раҳбари С.Утбасаров, “Everyday” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
А.Джакипов иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Юқоричирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши “To’xtamurod Ota Fayz” фермер хўжалиги (матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Everyday” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 38.645.972,55 сўм асосий қарз, 9.429.617 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш ва даъвогар вакиллари даъвони
қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик қоплаб берилмаганлиги,
тарафлар ўртасида 2022 йил 15 ноябрда имзоланган ўзаро таққослаш
далолатномасига асосан қарздорлик жавобгар томонидан тан олинганлигини
маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили корхонанинг молиявий аҳволи ѐмонлашгани боис
тўловларни тўлашнинг имкони бўлмаганлиги, қарздорлик тез орада тўлаб
берилишини маълум қилиб, суддан даъво талабининг пеня ундириш қисмини
камайтиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (хўжалик) ва жавобгар
(тайѐрловчи) ўртасида 2021 йил 15 сентябрда бошоқли дон харид қилиш
бўйича 89-сонли фьючерс шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ, даъвогар жавобгарга 2022 йил
ҳосилидан 40 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг
1.2-бандида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, жавобгар эса
ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан
таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.2-бандига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга
144 тонна товар дон етказиб бериш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга етказиб
берилган маҳсулот қийматини қисман тўлаб бериб, қолган 38.645.972,55 сўм
пул маблағини тўламай келаѐтганлиги, маҳсулотнинг қолган қисми учун
ҳақини тўлаб бериш борасидаги даъвогарнинг мурожаатлари ижросиз
қолдирилганлиги натижасида тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
4 сентябрдаги 383-сонли қарорига 1-илова сифатида тасдиқланган “Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайѐрлов, хизмат кўрсатиш
ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш,
бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандида хўжаликлар билан тайѐрлов
ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
сотиш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш
(ишларни бажариш) юзасидан тузилган барча турдаги шартномалар туман
қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши
кераклиги, 22-бандида шартнома қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлган
тақдирда туман қишлоқ хўжалиги бўлими уни белгиланган тартибда
рўйхатдан ўтказиши, шартноманинг барча нусхаларига рўйхатдан
ўтказганлик тўғрисида белги қўйилиши, туман қишлоқ хўжалиги бўлими
ходими томонидан имзоланиши ва имзо муҳр билан тасдиқланиши, 26бандида эса тарафларда ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлимида қоладиган
шартнома нусхалари, шу жумладан унга киритиладиган барча ўзгартириш ва
қўшимчалар томонлар шартнома мажбуриятларининг ҳаммасини бажарган
вақтдан бошлаб уч йил мобайнида тегишли тарзда сақланиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги, 237-моддасида эса мажбуриятни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
ФКнинг 466-моддасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи
ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайѐрловчига
контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда
топшириши шартлиги белгиланган.
ФКнинг 467-моддасида эса агар контрактация шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, тайѐрловчи етиштирувчи жойлашган ерда
ундан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қабул қилиши (қабул қилиб туриши) ва
олиб кетишни таъминлаши (таъминлаб туриши) шарт.
Суд муҳокамасида тарафлар ўртасида 2022 йил 15 ноябрда имзоланган
ўзаро таққослаш далолатномасига асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги 38.645.972,55 сўмни ташкил этиши ўз исботини топди.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг
жавобгардан 38.645.972,55 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгар томонидан
54 кунга тўлов кечиктирганлиги учун 9.429.617 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 4.2-бандига кўра,
жавобгар даъвогарга тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда
пеня тўлаши белгиланган.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу ҳақда эса
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг
2-бандида батафсил тушунтириш берилган.
Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, жавобгар томонидан
тўловлар ҳақиқатда даъво аризаси киритулгунга қадар 54 кунга
кечиктирилганлиги боис суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли
деб ҳисоблайди, бироқ ФКнинг 326-моддасида суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, суд асосли деб ҳисобланган пеня миқдорининг
мажбуриятнинг бузиш оқибатларига мутаносиблигини ўрганиб, уни
4.500.000 сўмга камайтиришга, қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг
олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига
38.645.972,55 сўм асосий қарз, 4.500.000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта
харажати ҳамда республика бюджети фойдасига 961.511,79 сўм давлат божи
ундиришни лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Everyday” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “To’xtamurod Ota
Fayz” фермер хўжалиги фойдасига 38.645.972,55 сўм асосий қарз, 4.500.000
сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджетига “Everyday” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 961.511,79 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров