Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/3332 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Зомин туман бўлими Ответчик / Подсудимый Paxtakor Mingchinor масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1010234 Claim ID 3086663 PDF Hash 3a40bcfb0ca51b0e... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онуни 66-моддаси онуни 66 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 05.01.2023 йил Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/3332-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Зомин туман бўлимининг, жавобгар “Мингчинор” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Н.Тўймуродова (ишончномага асосан)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Зомин туман бўлими судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Мингчинор” масъулияти чекланган жамиятидан 15.387.429 сўм тўланган пенсия пулини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Н.Тўймуродова кўрсатма бериб, даъво талабини қувватлаб, даьвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, фуқаро И.Аккулов 2015 йил 26 октябрда хизмат вазифасини бажараётган вақтида меҳнатда майибланган ва Тиббий меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан 2-гуруҳ ногирони деб топилган. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Зомин туман бўлими (кейинги ўринларда даъвогар) томонидан фуқаро И.Аккуловга ҳар ойда пенсия пули тўлаб келинган. Мазкур пенсия пули ҳар ойнинг 25 санасига қадар “Мингчинор” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар) томонидан ўтказиб берилиши лозим бўлсада, 2022 йил 30 сентябрь ҳолатига фуқаро И.Аккулов учун 15.387.429 сўмлик тўлов амалга оширилмаган. Даъвогарга ўтказиб берилмаган жами пенсия тўлови 15.387.429 сўмни ташкил қилади. Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу тўловларни ўтказиб бериш ҳақида талабнома юборилган. Жавобгар вакили томонидан талабнома қабул қилиб олинган бўлишига қарамасдан уни жавобсиз қолдирган. Натижада даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан жами 15.387.429 сўмни регресс тартибда ундиришни сўраган. Даъвогарнинг талаби асослидир. Чунки, даъвогар фуқаро И.Аккулов учун ҳар ойда тўлаб келинган пенсия пули бўйича қарздорлик 15.387.429 сўм ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва даъвогарнинг судга берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомнинг 1-иловаси 6-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 66-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказадилар. Шу сабабли суд даъвогарнинг талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 15.387.429 сўм ундиришни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатларини низонинг судгача етиб келишидаги айбини инобатга олиб жавобгардан ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 66-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Мингчинор” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Зомин туман бўлими ҳисобига 15.387.429 сўм пенсия пули ва олдиндан ихтиёрий тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Мингчинор” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 307.749 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апеляция тартибида шикоят беришга, прокурор протест киритишга ҳақли. О.Эргашев