Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5522 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Ответчик / Подсудимый Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акционерлик жамияти
Source ID 1010575 Claim ID 3083202 PDF Hash 2dfe37478fcc1cb1... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодексининг 73-моддаси тисодий процессуал кодекси 73 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 январь 4-2101-2202/5522-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар “Х” акциядорлик жамиятига нисбатан киритилган даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ХХХ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Х” акциядорлик жамиятига нисбатандан 7.088.400 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган хизмат кўрсатиш шартномасига асосан хизматлар кўрсатилган бўлсада, жавобгар томонидан бугунги кун ҳолатига қарздорлик баратараф қилинмаганлигини билдириб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб, бир қисми бўйича олдин судда кўрилиб ҳал қилув қарори чиқарилганлигини билдириб, қисман қаноатлантиришни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар зиммасига мутаногсиб равишда юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга 7.088.400 сўмлик фумигация, зарарсизлантириш хизматлари кўрсатилган. Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса -иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. 2022 йил 13 май куни Кармана туманлараро иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилиб, даъвогар фойдасига 4.588.500 сўмни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган. Мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучда турибди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 73-моддасига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Шунга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2.499.900 сўм асосий қарзни ундиришни, қолган қисмини рад этишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни, даъвонинг қаноатлантирилган қисми (2.499.900) учун олдиндан тўланган 105.900 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, даъвонинг рад этилган қисми (4.588.500) бўйича давлат божини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Х” акциядорлик жамиятидан даъвогар ХХХ фойдасига 2.499.900 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 105.900 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига белгиланган тартибда апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест киритиши мумкин. Судья Б.Джумаев