← Назад
Решение #677582 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 январь
4-2101-2202/5536-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев, даъвогар
вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг жавобгар “Х”
масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар
вилоят
Ўсимликлар
карантини
ва
ҳимояси
бошқармасининг жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
1.120.000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси нусхаси олингандан сўнг судга
эътирознома тақдим этилмаган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида хизматлар
кўрсатиш тўғрисида 08.05.2020 йилда 91-сонли шартнома тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар фитосанитария, зарарсизлантириш
хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматларни қабул
қилиш ва тўловларни муддатида тўлаб беришни ўз зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга
шартномага мувофиқ 1.120.000 сўмлик хизматлар кўрсатилган. Бироқ,
жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса -иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш судда кўрилаётган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги 1.120.000 сўмни ташкил этган. Шунга кўра, суд даъвони
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ушбу асосий қарзни
ундиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, олдиндан тўланган
300.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан вилоят
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси фойдасига 1.120.000 сўм
асосий қарз, олдиндан тўланган 300.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига
белгиланган тартибда апелляция шикояти бериши, прокурор протест
келтириши мумкин.
Судья
Б.Джумаев