Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1904-2202/4285 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кумкурганский межрайонный экономический суд Судья Холмуминов Аббос Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "LADA-OSIYO-SURXON" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "SURXON PARMALASH ISHLARI" акционерлик жамияти
Source ID 1010279 Claim ID 3086284 PDF Hash 7f1765b861f9030e... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
Текст решения Оригинал (узб.)
QUMQO’RG’ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KUMKURGAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190900, Qumqo’rg’on tumani O’zbekiston shoh ko‘chasi, 190900, Kumkurgan district, Uzbekistan shakh street Protected by PDF Anti-Copy Free Tel: (+99876) 465-20-78, Fax: (+99876) 465-20-76 е-mail: i.qumqurgon@sud.uz (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қумқўрғон тумани 2023 йил 05 январь 4-1904-2202/4285-сонли иш Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Холмуминов раислигида, судья ёрдамчиси Р.Хамдамованинг котиблигида, даъвогар вакили И.Саитов (ишончнома асосида) даъвогар “ЛАДА-ОСИЁ-СУРХОН” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “СУРХОН ПАРМАЛАШ ИШЛАРИ” АЖдан 64 939 337 сўм асосий қарз, 32 469 668 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1904-2202/4285сонли иқтисодий ишни Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида, Сурхондарё вилоят суди кўмагида, видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “ЛАДА-ОСИЁ-СУРХОН” масъулияти чекланган жамияти Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “СУРХОН ПАРМАЛАШ ИШЛАРИ” АЖдан 64 939 337 сўм асосий қарз, 32 469 668 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд, ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан суд кунига қадар қарздорлик тўлаб берилмаганлигини таъкидлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд иш бўйича даъвогар вакилининг тушинтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ишдаги ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 30.07.2019 йилда 267сонли, 04.09.2019 йилда 315-сонли ва 27.09.2019 йилда 360-сонли олди-сотди шартномалари тузилган бўлиб, шартномага асосан даъвогар шартномаларда келишилган тартибда 101 914 476 сўмлик маҳсулотларни сотишни, жавобгар эса сотиб олган маҳсулотлари учун тўловларни тегишли тартибда амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартномага асосан, даъвогар “Лада-Осиё-Сурхон” масъулияти чекланган жамияти 101 914 476 сўмлик маҳсулотларни етказиб берган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан, сотиб олган маҳсулотлар учун 64 939 337 сўмликProtected тўловлар тўланмаган. by PDF Anti-Copy Free Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) "Сурхон пармалаш ишлари" АЖдан 64 939 337 сўм асосий қарз, 32 469 668 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда – ФК)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шунингдек, даъвогарнинг жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги ва вужудга келган қарздорликни тўлаб беришлик тўғрисидаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Суд даъвогар томонидан жавобгарга шартномага асосан маҳсулотлар етказиб берилганлиги, жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги даъвогар томонидан тақдим этилган ҳисоб-фактурага кўра, маҳсулотлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги ишончномалар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Ушбу ҳолатда даъвогарнинг 64 939 337 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини қисман қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар ўз аризасида жавобгардан32 469 668 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 263-моддаси 1-қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли Қарорнинг 2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда хўжалик судлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган. Шу сабабли даъвогарнинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, Protected жавобгар ҳисобидан ҳисобига by PDF даъвогар Anti-Copy Free 4 870 450,2 сўм пеня ундириш лозим бўлади. (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) Юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар ҳисобига 64 939 337 сўм асосий қарз, 4 870 450,2 сўм пеня жами 69 809 787,2 сўм қарздорлик, 1 948 181 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундириш лозим бўлади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 26, 170, 176-178, 180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар– "Сурхон пармалаш ишлари" АЖ ҳисобидан “Лада-Осиё-Сурхон” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 64 939 337 сўм асосий қарз, 4 870 450,2 сўм пеня жами 69 809 787,2 сўм қарздорлик, 1 948 181 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. "Сурхон пармалаш ишлари" АЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ бўлган 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой ўтгач қонуний кучга киради, ҳал қилув қароридан норози тарафлар Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Сурхондарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришлари, прокурор эса протест келтириши мумкин. Раислик этувчи А.Холмуминов