← Назад
Решение #677668 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 январь
4-2101-2202/5534-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев, даъвогар
вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг жавобгар “Т”
фермер хўжалигидан асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар
вилоят
Ўсимликлар
карантини
ва
ҳимояси
бошқармасининг жавобгар “Т” фермер хўжалигига нисбатан 1.215.500 сўм
асосий қарзни ундиришни сўраган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси нусхаси олингандан сўнг судга
эътирознома тақдим этилмаган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга
1.215.500 сўмлик фумигация, зарарсизлантириш хизматлари кўрсатилган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса -иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш судда кўрилаётган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги 1.215.500 сўмни ташкил этган. Шунга кўра, суд даъвони
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ушбу асосий қарзни
ундиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, олдиндан тўланган
300.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Т” фермер хўжалигидан вилоят Ўсимликлар карантини ва
ҳимояси бошқармаси фойдасига 1.215.500 сўм асосий қарз, олдиндан
тўланган 300.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига
белгиланган тартибда апелляция шикояти бериши, прокурор протест
келтириши мумкин.
Судья
Б.Джумаев