Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2202/3731 Дата решения 05.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SAMARQANDDONMAHSULOTLARI" Акциядорлик жамияти Ответчик / Подсудимый "FARIDUN-FARANGIZ SAVDO" оилавий корхонаси
Source ID 1003193 Claim ID 3082469 PDF Hash de34ff01e7da8de3... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 5 январь 4-1405-2202/3731-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашев, даъвогар ХХХнинг, жавобгар Тойлоқ туманидаги жжждан 1 371 804 сўм асосий қарз ва 685 902 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъво аризасидан кўринишича, тарафлар ўртасида маҳсулот сотишга оид олди-сотди шартномаси тузилган, шартномага асосан даъвогар хххх (кейинги ўринларда даъвогар) жавобгар жжж (кейинги ўринларда жавобгар)га ун маҳсулоти етказиб берган, бироқ, жавобгар тўловларни ўз вақтида тўлиқ тўлаб бермаган, натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Палата) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 1 371 804 сўм асосий қарз ва 685 902 сўм жарима ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 203 4моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 2 февралда 157-сонли маҳсулот сотишга оид олди-сотди шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга маҳсулотни сотиш, жавобгар эса ун маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар томонидан юзага келган қарздорлик суммаси тўланмаганлиги сабабли, даъвогар манфаатида Палата судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу сабабли, даъво талабининг жавобгардан асосий қарз ундириш талаби асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунга асосан жавобгар томонидан ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун қарз суммасининг 50 % миқдорида, 685 902 сўм жарима ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг жарима ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогарнинг даъво талаби ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар ХХХ фойдасига жавобгар жжждан 1 371 804 сўм асосий қарз, 685 902 сўм жарима ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 236-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034,2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХ фойдасига жавобгар жжж дан 1 371 804 сўм асосий қарз, 685 902 сўм жарима ва тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар жжждан 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ф.Юлдашев