← Назад
Решение #677671 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| СКнинг | 82 | — | law | |
| СКнинг | 273 | — | law | |
| СКнинг | 111 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 январь
4-2101-2202/ХХХ-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.А.Джумаевнинг
раислигида, М.Жамиловнинг котиблигида, солиқ органи “Х” нинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини
очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Х” нинг солиқ ҳисоботларини белгиланган тартибда ва муддатда солиқ
органига тақдим этмаган. Шу сабабли, солиқ органи жавобгарнинг банклардаги
барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисига жавобгар вакили келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 128,
220-моддаларининг талабларига мувофиқ ишдаги мавжуд хужжатлар низони
мазмунан тўғри ҳал қилиш учун етарли деб, ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгар томонидан солиқ
ҳисоботлари тақдим этмаганлигини маълум қилиб, суддан арз қилинган
талабни қаноатлантиришни сўради.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан арз қилинган талабни
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда СК деб
юритилади) 22-моддасига кўра, солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ўз
вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши шарт.
СКнинг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга
олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон
шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Иш ҳужжатларига кўра, “Х” белгиланган тартибда ва муддатда солиқ
ҳисоботларини солиқ органига тақдим этмаган.
СКнинг 273-моддасига кўра солиқ тўловчилар, солиқ ҳисоботини ўзлари
солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан
кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари шарт.
СКнинг 111-моддасига мувофиқ, солиқ тўловчининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкин.
Аризачининг 2023 йил 5 январдаги хатига кўра жавобгар томонидан
солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаган.
Баён этилганларга асосланиб суд, жавобгар томонидан солиқ органига
солиқ ҳисоботи тақдим этмаганлиги факти мавжудлиги ҳамда ушбу ҳолат
бугунги кунга қадар бартараф этилмаганлигини инобатга олиб, солиқ
органининг арз қилинган талабини қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
9-моддаси биринчи қисмининг 12-бандига кўра, давлат солиқ хизмати
органлари, барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида
юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи
тўлашдан озод қилинганлиги сабабли суд давлат божи ундирмасликни, иш
электрон юритилганлиги боис почта харажатларини ундирмасликни лозим
топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176, 179 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
“Х” нинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операция (солиқ
тўловчининг банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши
фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган
тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл
қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди)ларининг
чиқиш қисми ҳуқуқбузарлик факти бартараф этилгунига қадар тўхтатиб
турилсин.
“Х” га хизмат кўрсатувчи барча банклар – “Х” га тегишли тўхтатиб
турилган ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатиб туришга сабаб бўлган
ҳолатлар тўлиқ бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат давлат солиқ
хизмати органи томонидан тақдим этилгандан сўнг, “Х” га тегишли
ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ўтгач қонуний
кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция
тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Б.Джумаев