← Назад
Решение #677826 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 январь
4-2101-2202/5542-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев
раислигида, М.Жамиловнинг котиблигида, Савдо-саноат палатаси вилоят
ҳудудий бошқармаси даъвогар “О” масъулияти чекланган жамияти
манфаатини кўзлаб, жавобгар “Н” акциядорлик жамиятига нисбатан
берилган асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “О” масъулияти
чекланган жамияти манфаатини кўзлаб (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) “Н” акциядорлик жамиятига нисбатан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 157.031.709 сўм асосий қарз ва 26.381.327 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, жавобгар томонидан олинган маҳсулотлар учун қарздорлик
тўлаб берилмаганлигини билдириб, жавобгардан асосий қарз ва пеня
ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан
олмасдан, товарлар етказиб берилганлигини бироқ, даъвогар томонидан
пеня миқдори асоссиз равишда кўп ҳисобланганлигини билдириб,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, ишдаги
ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни ва суд харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб
равишда юклашни лозим топади.
Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича,
даъвогар ва жавобгар ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида 2022
йил 13 октябпрда 546355-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида
шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи
ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан 01.11.2022 йилда
42-сонли ҳисоб фактура билан 86.700.007 сўмлик ҳамда 01.11.2022
йилдаги 43-сонли ҳисоб фактура билан 70.331.702 сўмлик жами
157.031.709 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.Бироқ жавобгар
томонидан маҳсулотлар қабул қилиб олинган бўлсада, тўловлар амалга
оширилмаган.
Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан
шартнома, ҳисоб-фактуралар ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Юқоридагиларга асосан, суд 157.031.709 сўм асосий қарзни
ундиришни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида 26.381.327 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Бироқ, даъвогар асос қилиб кўрсатган шартноманинг 4.4-бандида
тўлов
амалга
оширилмаганда
пеня
ундириш
белгиланмаган.
Шартноманинг 4.4-бандида товарларни етказиб бериш кечиктирилганда,
етказиб берилмаганда, тўлиқ етказиб берилмаганда ижрочи буюртмачига
ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня тўлаши белгиланган. Шартномада
тўлов амалга оширилмаганда пеня тўлаш назарда тутилмаган.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвонинг асосидан келиб чиқиб,
даъвонинг пеня ундириш талаби нотўғри асос билан сўралганлигини
инобатга олиб, ушбу талабни рад этишни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни,
жавобгардан даъвонинг асосли қисми бўйича 3.140.634 сўм, даъвогардан
даъвонинг асоссиз қисми бўйича 527.626 сўм давлат божи республика
бюджетига, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000
сўм почта харажати, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозит
ҳисоб
рақамига
75.000
сўм
видеоконференцияалоқа
ҳаражатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Н” акциядорлик жамиятидан “О” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 157.031.709 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган
24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “Н” акциядорлик жамиятидан 3.140.634 сўм, даъвогардан
527.626 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин.
Жавобгар “Н” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконференцияалоқа
ҳаражатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида Навоий
вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор протест
келтиришга ҳақли.
Б.А.Джумаев