← Назад
Решение #677944 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ФКнинг | 270 | — | law | |
| ФКнинг | 271 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ
УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2201/2583-сонли иш
2023 йил 04 январь 4-1107-
Оҳангарон
туманлараро
иқтисодий
суди
судья
Б.Б.Тўраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединов
котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТБ “AGROBANK”
манфаатида жавобгар "GREEN CONSTRUCTION DSD" МЧЖга
нисбатан жавобгар ҳисобидан 600 000 000 сўм муддати
келмаган асосий кредит қарздорлик, 1 333 333 333 сўм
муддати ўтган асосий қарздорлик, 283 800 000 сўм фоиз
қарздорлик жами 2 217 133 333 сўм кредит ва унга
ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликни ундириш ва
ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Б.Ирисбетов
(2022 йил
18 ноябрдаги 03-23/435-сонли
ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз)
иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси АТБ “AGROBANK” манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, "GREEN CONSTRUCTION
DSD" МЧЖга нисбатан жавобгар ҳисобидан 600 000 000 сўм
муддати келмаган асосий кредит қарздорлик, 1 333 333 333
сўм муддати ўтган асосий қарздорлик,
283 800
000 сўм фоиз қарздорлик жами 2 217 133 333 сўм кредит ва
унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликни ундириш
ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво
аризасини
қўллаб-қувватлаб,
жавобгар
томонидан
кредитнинг асосий қарз ва фоиз тўловлари муддати бир неча
марта бузилганлигини таъкидлаб, суд мажлиси куни
ҳолатида жавобгарнинг муддати ўтган асосий кредит
қарздорлиги 1 599 999 999 сўмни, муддати келмаган асосий
кредит қарздорлиги 333 333 333 сўмни, фоиз қарзи 362 305
000 сўмни жами кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан
бўлган қарздорлик
2 295 938 332 сўмни ташкил
этишини билдириб, суддан даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128моддасида, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум
бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг
яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси
олувчи
кўрсатилган
манзилда
йўқлиги
сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор
қилган
бўлса
иқтисодий
суд
ишларини
юритиш
иштирокчисини суд томонидан тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланишлиги белгиланган. Жавобгарга
даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим даъво аризада
кўрсатилган манзил бўйича юборилган бўлсада, ушбу ажрим
жавобгарга
хизмат
кўрсатувчи
алоқа
бўлимининг
маълумотномаси билан қайтарилган.
Шунингдек,
жавобгар
вакиллари
олдинги
суд
мажлисида қатнашиб, даъво талабларини тан олиб, муддати
ўтган кредит қарздорликни тўлаш ва даъвогар билан ўзаро
келишувга келиш чораларини кўришини билдириб, суддан
қонуний қарор қабул қилишни сўраган.
Бундан ташқари бугунги суд мажлиси куни ва вақти
тўғрисида жавобгар вакиллари телефон алоқа воситаси
орқалиҳам хабардор қилинган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси судга ариза тақдим этиб, ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд, ИПКнинг 128, 170-моддаси талабларидан келиб
чиқиб, ишни жавобгар ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз
кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб,
қуйидаги
асосларга
кўра
даъвони
қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан
буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг
236-моддасига
асосан,
мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида
ёки
шартномада
бошқача
тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Агар ушбу ФКнинг 41-бобининг 2-параграфи (Кредит)
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у
кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит
шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1параграфи (Қарз) нинг қоидалари қўлланади.
ФКнинг 735-моддасига асосан, Қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган
муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида
ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган
ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида
назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар,
қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у
қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма
юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи
қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши
керак.
Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб)
қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ишдаги
ҳужжатларга
кўра,
банк
ва
"GREEN
CONSTRUCTION DSD" МЧЖ ўртасида 2020 йил 08 майда 67сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк 36
ой муддатга, йиллик 15 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 2
000 000 000 сўм кредит маблағи ажратиши, жавобгар эса
олинган кредитни шартномада белгиланган муддатда ва
шартларда қайтариш мажбуриятини олган.
Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 14 майдаги
ипотека
шартномасига
асосан
жавобгар
"GREEN
CONSTRUCTION DSD" МЧЖга тегишли бўлган Оҳангарон
тумани Шодмалик МФЙда жойлашган умумий ер майдони 1
гектар, фойдали майдони 422,7 кв.мдан иборат бўлган “Ғишт
заводи” нотурар бино иншооти гаровга қўйилган.
Кредит шартноманинг 5.5 ва 5.7-бандига асосан қарздор
томонидан кредитни қайтариш графигига риоя қилинмаган
тақдирда банк кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ва ундирувни кредит таъминотига қаратишга
ҳақлилиги белгиланган.
Банк
томонидан
ўз
мажбуриятлари
бажарилиб,
жавобгарга
2 000 000 000 сўм кредит маблағи
ажратилган, жавобгар томонидан кредитни қайтариш
графигига риоя қилинмасдан, натижада 2022 йил 04 октябрь
куни ҳолатига муддати келмаган асосий кредит қарздорлик
600 000 000 сўмни, муддати ўтган асосий қарздорлик 1 333
333 333 сўмни, фоиз қарздорлик 283 800 000 сўмни жами
кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлиги
2 217 133 333 сўмни ташкил этиши ва ушбу қарздорлик суд
мажлиси кунига қадар бартараф этилмаганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга
кўра
даъвогарнинг
кредит
қарздорликни ундириш талаби асосли бўлиб, жавобгар
"GREEN CONSTRUCTION DSD" МЧЖ ҳисобидан даъвогар
фойдасига 1 933 333 333 сўм асосий кредит қарздорлик ва
283 800 000 сўм фоиз қарздорлик жами 2 217 133 333 сўм
кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик
ундирилиши лозим.
Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида кредит
қарздорликни
ундирувини
гаровдаги
мол-мулкларга
қаратишни сўраган.
Мазкур кредит шартномаси бўйича кредит таъминоти
сифатида 2020 йил 14 майдаги ипотека шартномасига асосан
жавобгар "GREEN CONSTRUCTION DSD" МЧЖга тегишли
бўлган Оҳангарон тумани Шодмалик МФЙда жойлашган
умумий ер майдони 1 гектар, фойдали майдони 422,7 кв.мдан
иборат бўлган “Ғишт заводи” нотурар бино иншооти гаровга
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий
хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит
шартнома
мажбуриятларидан
келиб
чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисида”ги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг
айрим
масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 23-бандига
мувофиқ, ундирувни гаров нарсасига суд тартибида
қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи,
жойлашган жойи кўрсатилиши лозим.
Мазкур
ҳолатда
суд
даъвогарнинг
кредит
қарздорликнинг ундирувини ипотека шартномаси асосида
гаровга қўйилган кўчмас мулкларга қаратиш тўғрисидаги
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек
даъвогар
даъво
аризасида
кредит
қарздорликни
ундирувини
жавобгар
"GREEN
CONSTRUCTION DSD" МЧЖга тегишли бўлган ғишт
зичловчи асбоб ускунасига қаратишни сўраган.
Аниқланишича кредит таъминоти сифатида АТБ
“AGROBANK”
Оҳангарон
филиали
ва
"GREEN
CONSTRUCTION DSD" МЧЖ ўртасида
2021 йил 13
декабрда 3-сонли гаров шартномаси тузилган. Унга кўра
ишлаб чиқариш ускунаси кредит таъминоти сифатида
гаровга қўйилган.
Ушбу гаров шартномасининг 4.2-бандида гаровга
қўювчи
зиммасига
гаров
шартномасини
нотариал
расмийлаштириш ва нотариал расмийлаштириш харажатини
қоплаш юклатилган.
ФКнинг
270-моддасига
ҳамда
Ўзбекистон
Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги қонунининг 9моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома
тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал
тасдиқланиши шарт бўлса — нотариал тасдиқланган пайтдан,
шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса — у
рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
ФКнинг
271-моддаси
ҳамда
Ўзбекистон
Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги қонунининг 11моддасига асосан гаров тўғpисидаги шартнома ёзма шаклда
тузилиши керак. Ипотека тўғрисидаги шартнома, шунингдек
нотариал тартибда тасдиқланиши кеpак бўлган шартнома
бўйича мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар молмулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш
тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши
лозим.
Бироқ
ушбу
гаров
шартномаси
нотариал
расмийлаштирилмаган.
Шунга кўра суд даъвогарнинг кредит қарздорликни
ундирувини жавобгар "GREEN CONSTRUCTION DSD" МЧЖга
тегишли бўлган ғишт зичловчи асбоб ускунасига қаратиш
тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддаси асосан, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши
лозим.
Юқоридагиларга ҳамда ФКнинг 234, 223, 292, 735, 736,
744-моддаларини, ИПКнинг 66, 72, 75, 118, 128, 170, 176-180,
186,192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "GREEN CONSTRUCTION DSD" МЧЖдан:
- АТБ “AGROBANK” ҳисобига 1 933 333 333 сўм асосий
кредит қарздорлик ва 283 800 000 сўм фоиз қарздорлик жами
2 217 133 333 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан
бўлган қарздорлик ва
24 000 сўм почта
ҳаражатлари;
- Республика бюджетига 44 342 666 сўм давлат божи
ундирилсин.
Кредит қарздорликни ундируви 2020 йил 15 майдаги
ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган жавобгар
"GREEN CONSTRUCTION DSD" МЧЖга тегишли бўлган
Оҳангарон тумани Шодмалик МФЙда жойлашган умумий ер
майдони 1 гектар, фойдали майдони 422,7 кв.мдан иборат
бўлган “Ғишт заводи” нотурар бино иншоотига қаратилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат
ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Б.Б.Тўраев