← Назад
Решение #677958 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ушбу кодекс | 384 | — | code_article | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 4 январь
4-1107-2202/3496-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят бошқармасининг даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
манфаатида жавобгарлар “Premium elegant ceramics” МЧЖ ва “Mega ceramics
group” МЧЖ ҳисобидан 224.506.899,81 сўм қарз, 47.473.932,99 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Ж.Исабеков (ишончнома асосида),
жавобгар “Mega ceramics group” МЧЖ раҳбари О.Камолходжаев иштирокида
ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси
даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида судга даъво
ариза билан мурожаат этиб, жавобгарлар “Premium elegant ceramics” МЧЖ ва
“Mega ceramics group” МЧЖ ҳисобидан 224.506.899,81 сўм қарз, 47.473.932,99
сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили асосий қарз ва пеняни
жавобгар “Premium elegant ceramics” МЧЖ ҳисобидан ундириб беришни,
жавобгар “Mega ceramics group” МЧЖга нисбатан ишни қонуний ҳал этишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “Mega ceramics group” МЧЖ вакили
низони қонуний ҳал этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим жавобгар “Premium
elegant ceramics” МЧЖнинг судга маълум бўлган манзилига юборилган. Бироқ,
берилган манзил бўйича ташкилот топилмагани сабабли ажрим маълумот билан
судга қайтарилган. Бундай ҳолда суд жавобгар “Premium elegant ceramics”
МЧЖга нисбатан ишни ИПК 128-модда 2-қисми 3-банди асосида кўриб чиқади.
Суд иш ҳолатларини тарафлар берган кўрсатмалар ва ишдаги мавжуд
материаллар асосида ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини жавобгар
“Premium elegant ceramics” МЧЖга нисбатан қисман қаноатлантиришни ва давлат
божини жавобгар “Premium elegant ceramics” МЧЖ ҳисобидан ундиришни лозим
топади.
ФК 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
Аниқланишича, “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Оҳангарон
ТЭТК (кейинги ўринларда даъвогар ёки корхона деб юритилади) ва “Premium
elegant ceramics” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар ёки истеъмолчи деб
юритилади) ўртасида 04.01.2021 йилда 160594-сон электр таъминоти шартномаси
(шартнома) тузилган.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Шартномага кўра, истеъмолчи фойдаланилган электр энергия учун ўз
вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, истеъмол қилинган энергия учун тўлов вақтида тўланмаслиги
натижасида 01.10.2022 йил ҳолатига истеъмочининг 224.506.899,81 сўм муддати
ўтган қарздорлиги вужудга келган. Корхона қарздорликни сўндиришни сўраб
истеъмолчига талабнома юборган. Бироқ, талабномага жавоб олинмаганидан сўнг
(қарздорлик сўндирилмаганидан сўнг), судда иш қўзғатилган.
Шунингдек, даъво аризада “Premium elegant ceramics” МЧЖ фаолият
кўрсатиб келган Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳар, 3-сон саноат ҳудудидаги
кафель ишлаб чиқариш биноси 19.08.2022 йилда бўлиб ўтган электрон аукцион
савдо натижасида “Mega ceramics group” МЧЖ томонидан сотиб олингани
кўрсатилган бўлиб, ушбу ҳолатни суд мажлисида иштирок этган “Mega ceramics
group” МЧЖ вакили ҳам тасдиқлади.
Маълумот учун: “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази”
ДУКнинг 31.08.2022 йилдаги № ОА 1000-505949-сонли баённомасига кўра,
2457803-лот бўйича “Mega ceramics group” МЧЖ ғолиб деб топилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили 01.10.2022 йил ҳолатига
тасдиқланган дебитор-кредитор қарзни тасдиқловчи бир томонлама актни тақдим
этган ва ушбу актда 160594-сон электр таъминоти шартномаси бўйича
тўланмаган қарздорлик 224.506.899,81 сўмни ташкил этиши қайд этилган.
Бундай ҳолда суд етказиб берилган электр энергияси учун тўланмаган
224.506.899,81 сўм қарзни жавобгар “Premium elegant ceramics” МЧЖ ҳисобидан
таъминотчи фойдасига ундиришни лозим топади.
Чунки, ФК 381-моддаси 1-қисмида агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин,
дейилган.
Шунингдек, ушбу кодекснинг 384-моддаси 1-қисмига кўра, шартнома
қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги
келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан,
шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
ФК 385-моддаси 1-3-қисмларида шартнома ўзгартирилганида тарафларнинг
мажбуриятлари ўзгартирилган ҳолда сақланиб қолади.
Шартнома бекор қилинганида тарафларнинг мажбуриятлари бекор бўлади.
Шартнома ўзгартирилган ёки бекор қилинган тақдирда, агар келишувдан ёки
шартномани ўзгартириш хусусиятидан бошқача тартиб англашилмаса, тарафлар
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга келишган пайтдан бошлаб, шартнома
суд тартибида ўзгартирилган ёки бекор қилинганида эса - суднинг шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган пайтдан
бошлаб мажбуриятлар ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади, деб
белгиланган.
Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сон қарори
билан тасдқиланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 79-бандида
истеъмолчи (маиший истеъмолчилардан ташқари) эгаллаб турган бинодан унинг
топширилиши, сотилиши ёки бошқа сабабларга кўра кўчиб кетган тақдирда, у бу
ҳақида ҳудудий электр тармоқлари корхонасини ёзма шаклда хабардор қилиши
ҳамда электр энергияси учун кўчиб кетиш кунигача тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши
шарт, шундан сўнг ҳудудий электр тармоқлари корхонаси объектга электр
энергияси етказиб беришни тўхтатади. Янги истеъмолчини расмийлаштириш ва
электр қурилмаларини электр тармоғига улаш белгиланган тартибда амалга
оширилади, дейилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб таъминотчи ва “Premium elegant ceramics”
МЧЖ ўртасида 04.01.2021 йилда тузилган 160594-сонли шартнома бугунги кунда
ҳам бекор қилинмагани, 224.506.899,81 сўм қарздорлик вужудга келган пайт
ҳолатига таъминотчи ва “Mega ceramics group” МЧЖ ўртасида электр
энергиясини етказиб бериш бўйича шартнома тузилмагани, ФК 235-моддаси 4қисмида эса мажбурият унда тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар (учинчи
шахслар) учун бурчлар ҳосил қилмайди деб белгилангани учун суд
224.506.899,81 сўм асосий қарзни тўлиқ жавобгар “Premium elegant ceramics”
МЧЖ ҳисобидан ундиришни ва жавобгар “Mega ceramics group” МЧЖни
жавобгарликдан озод этишни лозим топади.
Истеъмол қилинган электр энергия учун ҳақ ўз вақтида тўламагани учун
даъвогар томонидан 47.473.932,99 сўм пеня ҳисобланган (яъни, 2022 йилнинг
январь ойи учун 4.776.423,89 сўм, февраль ойи учун 4.810.657,04 сўм, март ойи
учун 5.168.063,28 сўм, апрель ойи учун 4.300.706,40 сўм, май ойи учун
4.444.063,28 сўм, июнь ойи учун 6.604.706,70 сўм, июль ойи учун 6.824.863,59
сўм, август ойи учун 6.824.863,59 сўм пеня ҳисобланган).
Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги Фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 163-сон қарорининг 16-бандида мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг ҳисобланиши
мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат
белгиланмаган ҳолларда эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш
талаб қилинган кундан етти кунлик муддат ўтиши билан бошланади.
Гарчи, даъвогар даъво талабларида ҳамда суддаги кўрсатмасида асосий қарз
узоқ вақт (муддат) давомида тўламасдан келинаётганлигини билдирган бўлсада,
суд даъвогарнинг бу важлари билан қисман келишмайди (чунки, даъвогар асосий
қарзни муддат ўтишини кутмасдан суд тартибида ундириб олиш имконига эга
бўлган). Бинобарин, суд даъвогарнинг ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида
тиклашга эътибор қаратмаганини муддатни атайин ўтказиш, деб ҳисоблайди.
Шунингдек, ФК 326-моддаси 2-қисмига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор
ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Олий хўжалик суди Пленумининг юқоридаги қарорининг 4-бандида ФКнинг
326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли, деб тушунтириш берилган.
Шу сабабли суд, ФК талабидан келиб чиқиб, даъвогар фойдасига жавобгар
“Premium elegant ceramics” МЧЖ ҳисобидан пеня ундиришни бироқ, ундириш
сўралаётган пеня миқдорини 50 фоизга камайтиришни ва 23.736.966 сўм этиб
белгилашни лозим топди.
Суд давлат божини муҳокама этиб, ИПК 118-моддаси 1-қисмига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, деб
белгилангани учун ушбу иш бўйича ҳисобланган 5.439.616,66 сўм давлат божини
ва 24.000 сўм почта харажатини жавобгар “Premium elegant ceramics” МЧЖ
зиммасига юклайди.
Қайд этилганларга кўра, ФК 235, 240, 326, 382, 470, 474-моддаси, ИПК 118,
170, 173, 176-177-моддасини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Premium elegant ceramics” МЧЖ ҳисобидан :
-даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига
224.506.899,81 сўм асосий қарз, 23.736.966 сўм пеня, 24.000 сўм почта харажати;
-республика бюджетига 5.439.616,66 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Mega ceramics group” МЧЖ жавобгарликдан озод этилсин.
Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов